← Назад
Решение #599561 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 242 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 432 символов
4-1104-2301/1365-сонли иқтисодий иш
ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 1 май
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
Ж.Рустамов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар –
ХХХнинг “ХХХ” АЖ манфаатида жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан
“ХХХ” АЖ фойдасига 68 051 095 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХнинг “ХХХ” АЖ манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” фермер
хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 68 051 095 сўм асосий қарз ва суд
харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “ХХХ” АЖ вакили, даъво аризасини
талабларини тушунтириб, жавобгарга тасдиқланган ҳисоб-фактура орқали
уруғлик дон маҳсулоти топширилганлигини, бироқ қабул қилиб олинган
маҳсулот учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун қарздорлик
вужудга келганлигини айтиб, жавобгар қарздорликни суд муҳокамаси кунига
қадар тўламаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий
қарзни тўлиқ ундириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига
асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу
боис, суд ишни ушбу шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
1
Суд, тараф вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу
иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 242-моддасига биноан
агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти
билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга,
қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни
дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан
бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан кўринишича тарафлар, яъни “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” фермер хўжалиги
ўртасида 2022 йил 6 сентябрда “Бошоқли дон экинлари уруғлигини харид қилиш
бўйича шартномаси” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган.
Ушбу тузилган шартнома “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан имзоланган.
Тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Тайёрловчи”–“ХХХ” АЖ эса
“Хўжалик”га–“ХХХ” фермер хўжалигига шартноманинг шартларига кўра
кўрсатилган миқдорда ва тартибда сифатли бошоқли дон уруғлигини сотишга
томонлар ўзаро келишишган.
Даъвогар кўрсатилган миқдордаги уруғлик билан жавобгарни таъминлаган.
Ушбу маҳсулотлар жавобгар томонидан иш ҳужжатларида мавжуд бўлган
тегишли равишда электрон ҳисобварақ-фактураларга асосан қабул қилиб
олинган.
Шартноманинг 3.4-банди талабларига асосан “Хўжалик”– “ХХХ” фермер
хўжалиги уруғлик қийматининг уруғлик олган пайтдан бошлаб 60 кундан
кечиктирмасдан “Тайёрловчи” – “ХХХ” АЖнинг ҳисоб рақамига тўлаб берилиши
керак бўлган.
Шунингдек, даъвогар-“ХХХ” АЖдан олинган уруғлик дон маҳсулоти учун
жавобгар ўз вақтида тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги аниқланди. Даъвогар
вакилининг суд мажлисидаги кўрсатувига, тарафлар ўртасида электрон шаклда
тузилиб, тасдиқланган №62-сонли (64 745 420 сўмлик, ҚҚС билан), 63-сонли (3
305 675 сўмлик, ҚҚС билан) ҳисоб-фактураларга, томонлар ўртасида тузилиб
тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига асосан ва
даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумотига кўра жавобгарга
топширилган уруғлик дон маҳсулоти учун, жавобгар томонидан суд муҳокамаси
2
кунига қадар ушбу юзага келган 68 051 095 сўм қарздорлик суммасини
тўламаганлиги суд муҳокамасида аниқланди.
Ушбуни, яъни жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлигини тасдиқловчи
маълумотномани даъвогар вакили суд муҳокамасида судга тақдим этди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан
бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни
электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини
мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро
ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-17-банди талаблари асосида
тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисоб-фактурани
тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код
бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан электрон
кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида электрон
кўринишда тасдиқланган ҳисоб-фактураси бўйича даъвогар томонидан уруғлик
маҳсулот жавобгарга топширилган ва тегишли тартибда жавобгар томонидан
қабул қилиниб олинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги қарори 8-бандида, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг
шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар
билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб
берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини
ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла
олмайди деб кўрсатилган.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги
ҳисобидан қопланмасдан қолган уруғлик учун 68 051 095 сўм қарздорликни
ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг
кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур
даъво талабини 68 051 095 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу
иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 242, 322, 333моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни талабларини
ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
3
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар – “ХХХ” АЖ фойдасига 68 051 095 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 1 361 021,9 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач,
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Х.Н.Равшанов
4