← Назад
Решение #599564 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| амда мазкур кодекс | 2033 | — | code_article | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 01 май
4-1805-2301/1158-сонли иш
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Р.Игамов, даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг жавобгар “KIMYOGAR TUMANLARARO TA’MINOT
BAZASI” масъулияти чекланган жамиятидан 4 004 752 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “KIMYOGAR TUMANLARARO TA’MINOT BAZASI” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 4 004 752 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси
(маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг
2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво
аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари
жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги
сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилди.
ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгар вакили
томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга
тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддаси олтинчи қисмига
кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув
қарорини қабул қилади.
Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият табиий газ етказиб бериш шартномасидан
келиб чиққан.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг
“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали ва жавобгар “KIMYOGAR
TUMANLARARO TA’MINOT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
01.03.2019 йилда табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул
қилиш тўғрисида 01-2/252-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартномага
асосан истеъмолчига табиий газ етказиб берган.
Шартноманинг 4.6-бандига асосан, истеъмолчи ҳар ойнинг 10-санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни
амалга оширилиши кўрсатилган.
Шартнома шартларига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга
4 004 752 сўмлик табиий газ етказиб берилган.
Ушбу ҳолат 30.11.2022 йилдаги 202211016-915091-сонли ҳисобварақфактура, 31.03.2022 йилдаги 202203010-002156-сонли ҳисобварақ-фактура,
30.04.2022 йилдаги 202204010-002156-сонли ҳисобварақ-фактура, 31.01.2023
йилдаги 202301016-915091-сонли ҳисобварақ-фактура, 31.12.2022 йилдаги
202212016-915091-сонли
ҳисобварақ-фактура,
28.02.2022
йилдаги
202202010-002156-сонли ҳисобварақ-фактура билан ўз исботини топган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган табиий газ учун тўловлар
амалга оширилмаган.
Шунингдек, даъвогар томонидан етказиб берилган табиий газ ҳақини
тўлаш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
Ушбу ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли
деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 004 752
сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини,
республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112, 113, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “KIMYOGAR TUMANLARARO TA’MINOT BAZASI” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 4 004 752 сўм асосий қарз
ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўмлик почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида
Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Судья
Ғ.Р.Игамов