← Назад
Решение #599609 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 39 | — | law | |
| нинг | 36 | — | law | |
| нинг | 25 | — | law | |
| кодекси | 13 | — | code_article | |
| кодекси | 36 | — | code_article | |
| кодекси | 130 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 32 | — | law | |
| ИПКнинг | 154 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2204/13218-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанцияда
маърузачи судья Б.Мамадалиев
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 1 май
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида раис
ўринбосари судья А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ф.Аманов ва Б.Мамадалиевлардан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси
Р.Зокировнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ДСБ вакили Д.Раҳмонов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили В.Ким (ишончнома асосида)
иштирокида, аризачи ХХХХХХнинг жавобгар YYYYYYга нисбатан $$$$$ сўм
миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 3 февралдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар YYYYYY
томонидан киритилган апелляция шикояти асосида ишни, Фарғона вилоят суди
биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХХХХХ (кейинги ўринларда матнда ―Аризачи‖ деб юритилади)
иқтисодий судга мурожаат қилиб, YYYYYY (кейинги ўринларда матнда
―Жавобгар‖ деб юритилади) га нисбатан $$$$$ сўм миқдорида молиявий
жарима қўллашни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 февраль кунги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгар YYYYYYга нисбатан
$$$$$ сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилиб, қўлланилган молиявий
жарима суммасини бюджетга ундириш аризачи ХХХХХХ зиммасига
юклатилган ҳамда жавобгар ҳисобидан 24 000 сўм почта харажати аризачи
фойдасига ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар YYYYYYY Фарғона
вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти билан мурожаат
қилган.
Апелляция шикоятида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
(кейинги ўринларда матнда ―ФК‖ деб юритилади)нинг 39-моддасида юридик
шахс тушунчасига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги
ўринларда матнда ―Солиқ кодекси‖ деб юритилади)нинг 36-моддасида эса,
доимий муассаса тушунчасига таъриф берилганлигини, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий Процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда
―ИПК‖ деб юритилади)нинг 25-моддасида эса иқтисодий судлар иқтисодиѐт
соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираѐтган фуқаролар ўртасидаги юзага
келадиган низоларни кўришлиги белгиланганлигини, бироқ жавобгар
YYYYYYY&&&нинг Фарғона вилоятидаги доимий муассасаси юридик шахс
ҳисобланмаслигини, бу муассаса чет эл корхонасининг Фарғонадаги филиали
эканлигини, бу муассаса Ўзбекистон Республикасида фақатгина солиқ тўловчи
сифатида давлат рўйхатига олинганлигини, молиявий жарима юридик
шахсларга нисбатан қўлланилиши лозимлигини, норезидентларга нисбатан
молиявий санкциялар қўлланилмаслигини, бироқ биринчи инстанция суди
аризани қаноатлантириш ҳақида асоссиз тўҳтамга келганлигини баѐн қилиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва аризани
рад қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили В.Ким кўргазма бериб, апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлашини билдириб, биринчи инстанция суди
томонидан иш учун ахамиятли ҳолатларга баҳо берилмаганлигини, иш учун
муҳим бўлган далиллар ўрганилмаганлигини баѐн қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиш ва даъво талабини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида аризачи Давлат солиқ бошқармаси вакили Д.Раҳмонов
судга маълумотнома тақдим қилиб, апелляция шикоятига эътирози йўқлигини,
ҳақиқатдан ҳам солиқ органи ҳодимлари томонидан ушбу муассасага нисбатан
нотўғри молиявий санкция қўланилганлигини, солиқ кодекси талаби бўйича
ушбу муассаса фақатгина солиқ тўловчи сифатида солиқ органидан рўйҳатдан
ўтганлигини, юридик шахс ҳисобланмаслигини ҳамда ушбу муассаса
норезидент ҳисобланишини баѐн қилиб, солиқ кодексининг 13-моддаси
талабидан келиб чиқиб, судлов ҳайъатидан қонуний қарор қабул қилишни,
апелляция шикоятини эса судга ҳавола қилишини билдирди.
Апелляция судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар
вакилларининг фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни
ва даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди.
Ишдаги мавжуд ҳамда суд мажлисида тақдим қилинган ҳужжатларга кўра,
аризачи ХХХХХХ томонидан ташқи савдо шартномалари бўйича кредиторлик
ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи
субъектлар ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2022 йил
12 сентябрь кунги 13-27/134-хдфу-сонли хати бўйича солиқ органларини
валюта назорати функциясини амалга оширишда ―Ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизими‖ (ТСОЯЭФТ)да мавжуд
маълумотларга кўра YYYYYYни 2022 йил 1 сентябрь куни ҳолатига хорижий
хамкори ―Singularity International Trading Limited‖ хорижий корхонаси билан
тузилган №206953553207314279210200005-рақам билан рўйхатга олинган
импорт
контракти
бўйича
2022
йил
2
апрель
санасига
42 933,4 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги
мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдлиқланган ―Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида‖ги Низомнинг 22-бандида хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи
савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи
органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга
оширилиши кўрсатилган.
Низомнинг 24-бандига асосан ―Экспорт контракти бўйича тушум тушиши
ѐки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан – ―экспорт‖
божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган
санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул
қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб
кетмаслиги керак. Олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ѐки
товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар реэкспорт божхона режимига
расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Низомнинг 27-бандига кўра ―Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ѐки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши
ва хизматлар кўрсатилишини ѐки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун-90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда-репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда-репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча
равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда-репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима
қўлланилмайди:
жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори
чиқарилгунига қадар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар
суммасига нисбатан;
асбоб-ускуналарни ва (ѐки) бутловчи қисмларни етказиб бериш
муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб
бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар
бўйича етказиб бериш муддати даврида;
транспортда ташиш ѐки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган
сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан
йўқ қилинганлигини ѐхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли
орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;
айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг)
амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган
лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ѐки маҳсулот
тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи
қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган
муддатлар бузилмаган бўлса;
экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг
умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан
олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ
бўлмаган ҳолатларда.
Юридик шахс-Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот
санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима
санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида
қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда
бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.‖.
ХХХХХХ томонидан юқоридаги Низом талабларидан келиб чиқиб,
жавобгарга нисбатан ўзининг хорижий хамкори билан вужудга келган дебитор
қарздорлигига нисбатан $$$$$ сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель куни бизнес
юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга
оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш
механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий
ресурслар билан таъминлаш мақсадида ―Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ ПҚ-5087-сонли қарори қабул
қилинган.
Ушбу қарорнинг 10-бандига асосан 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун
хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор
қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан
ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Солиқ органи жавобгар томонидан муддати ўтган дебиторлик
қарздорликка йўл қўйгани учун унга нисбатан импорт контракти бўйича
дебиторлик қарздорликнинг 5 ва 10 фоизи миқдорида, АҚШ долларининг ўша
кундаги Марказий банк курси бўйича сўмга нисбатан эквивалентида жами
$$$$$ сўм жарима ҳисобланган.
Солик органи 2022 йил 26 сентябрь куни №22-67472-сонли ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
ѐки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта курси бўйича
ҳисоблаб ва жаримани ҳисоб-китоби келтирилгани ҳолда жаримани ихтиѐрий
равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномани солиқ тўловчини электрон
почтасига юборган. Жавобгар томонидан дебиторлик қарз бартараф
этилмаганлиги учун судга ариза билан мурожаат қилган.
Солиқ кодексининг 36-моддасига кўра, фақат солиқ кодексининг
мақсадларида, яъни солиқ маъмурчилигини амалга ошириш мақсадларида, чет
эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги тадбиркорлик фаолиятини
тўлиқ ѐки қисман қайси доимий фаолият жойида амалга ошираѐтган бўлса, ўша
жой чет эл юридик шахсининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий
муассасаси деб эътироф этилиши белгиланган.
Бунда доимий муассаса солиқ кодексининг 130-моддасига мувофиқ солиқ
органида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиб, солиқ муносабатларининг
субъекти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдлиқланган Низомнинг 2-бандида ушбу Низомнинг
қўлланиладиган асосий тушунчалар ҳақида таъриф берилган бўлиб, унга кўра,
хўжалик юритувчи субъектлар-Низомнинг 2-бандида келтирилган контрактлар
(инвойслар) ни тузган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари эканлиги
қайд этилган.
Аризачи
Давлат
солиқ
бошқармаси
ариза
билан
судга
YYYYYYY&&&нинг Фарғона вилояти доимий муассасасига нисбатан
молиявий жарима қўллаш талабини билдирган.
ИПКнинг 32-моддасига кўра, тарафлардан бири Ўзбекистон Республикаси
норезиденти — чет эл шахси бўлган ишлар Қорақалпоғистон Республикаси
суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судловига тегишли.
Бироқ биринчи инстанция суди томонидан ушбу масалаларга ойдинлик
киритилмаган.
ИПКнинг 154-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра низо судга
тааллуқли бўлмаса даъво аризасини қабул қилиш рад этилиши қайд этилган.
ИПКнинг 25-моддаси 1-бандига кўра, иқтисодиѐт соҳасида юридик
шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини
амалга ошираѐтган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда
белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича
ишлар кўрилаѐтганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буѐн матнда
фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга
тегишли ҳисобланади.
ИПКнинг 110 – моддаси 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса, суд
иш юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатда судлов хайъати, мазкур даъво аризасини иқтисодий судга
тааллуқли эмас деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, ИПКнинг 13-моддасининг тўртинчи хатбошисида
тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги
низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча
бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик
субъектининг фойдасига талқин этилиши қайд этилган.
ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ѐки суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди судлов
хайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни, Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни, Фарғона
шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан биринчи инстанция суди учун
тўланган 30 000 сўм почта ҳаражатини ҳамда жавобгар YYYYYY томонидан
апелляция инстанцияси суди учун тўланган 30 000 сўм почта харажатини
уларнинг зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд ҳаражатларини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Солиқ кодексининг
36-моддаси, ИПКнинг 13, 42, 68, 110, 118, 260, 278-279-моддаларига асосланиб,
Қ И Л А Д И:
Жавобгар YYYYYYнинг апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ариза тақдим қилишда Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси
томонидан биринчи инстанция суди учун тўланган 30 000 сўм почта ҳаражати;
жавобгар YYYYYY томонидан апелляция инстанцияси суди учун тўланган
30 000 сўм почта харажати уларнинг зиммаларида қолдирилсин.
Аризачи ХХХХХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фойдасига 82 500 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Бу ҳақда ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан бошлаб, бир йил
муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (прокурор протест)
келтириши мумкин.
Раислик этувчи
А.Мадаминов
Ҳайъат аъзолари
Ф.Аманов
Б.Мамадалиев