Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3765 Дата решения 01.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "JIGULI SERVIS GOLD" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079395 Claim ID 3277181 PDF Hash da29fafe1b1cbe4e... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онунни 5-моддаси онунни 5 law
онуннинг 239-моддаси онуннинг 239 law
онуннинг 141-моддаси онуннинг 141 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
Суд ИПК 118-моддаси Суд ИПК 118 law
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 150105. Farg`ona ko’chasi, 47 shahri, FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Al-Farg’oniy Tel: (+99873) 244-65 30, (+99873) 244-65 40 150105. Fergana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2023 йил 1 май 4-1501-2302/3765-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили Ш.Қ. Рўзиев (2023 йил 1 май кунги null-06458-сонли ишончномага асосан) иштирокида, НОМИнинг қарздор "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кредитор НОМИ судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиясиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида кредитор вакили аризани қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими қарздорнинг почта орқали манзилига юборилган, шунингдек судга интеграция қилинган давлат солиқ хизмати органи сайтидаги маълумотнома келтирилган солиқ тўловчининг телефонига суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида СМС хабарномаси юборилган, лекин қарздор вакили судга келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига асосан ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига қараганда, қарздор "НОМИ" масъулияти чекланган жамияти 2015 йил 17 апрель куни билан давлат рўйхатидан ўтган, СТИР 303 307 587 рақамига эга. Қарздорни мол-мулки мавжуд эмас, 2023 йил 1 апрель куни ҳолатига солиқ қарзи 322 608 454,69 сўмни ташкил этади. Қарздорни солиқ қарзи ундируви қарздорнинг мол-мулкига ҳисобидан ундириш ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасини 3-бандига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмагани учун ижросиз қайтарилган. Қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини қондиришга ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 7-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади. Қонунни 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 239-моддасига асосан суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Тугатилаётган юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга нисбатан ўз талабларини тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги эълон чиқарилган пайтдан эътиборан бир ойлик муддатда тақдим этишга ҳақли. Суд қарздорни банкрот деб топиш учун асослар мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилидаги иш юритишни бошлашни, банкротлик иши бўйича тугатиш бошқарувчи этиб суд бошқарувчиси Нурматов Садулла Абдуллаевични тайинлашни лозим деб топади. Қонуннинг 141-моддасига биноан “Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно. Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди. Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади. Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор молмулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартибтаомили жараёнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга бўлади.” Суд томонидан тўловга қобилиятсизлик иши бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши лозим. Қонуннинг 53моддаси иккинчи-тўртинчи қисмларига асосан суд бошқарувчиси тегишли суд ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг манзилига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади. Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар олинган кундан эътиборан уч кун ичида эълон қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади, бу маблағларнинг ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади. Қонуннинг 143моддасида эълонга қўйилган талаб қайд этилган. Қонуннинг 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Келтирилган Қонуннинг 16-моддасининг иккинчи қисмига асосан кредиторлар йиғилишининг баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай судга топширилиши лозим. Суд ИПК 118-моддаси талабларига асосан қарздордан кредитор фойдасига 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 27, 30, 50-54, 140-144, 148, 241, 242-моддалари ҳамда ИПК 118, 176-180, 186-188, 210, 211-моддалари талабларига риоя қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор "НОМИ" масъулияти чекланган жамияти (СТИР 303 307 587) соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Банкрот "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошкарувчиси Нурматов Садулла Абдуллаевичтайинлансин. Суд бошқарувчи зиммасига қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш мажбурияти юклатилсин: Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган мажбуриятларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да белгиланган тартибда қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланса Қоиданинг 37-бандига мувофиқ, хулосани кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура органига тақдим этиш мажбуриятларни бажариш; тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва амалга оширилган ишлар юзасидан 2023 йилнинг 20 июнь кунига қадар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳисоботни тақдим этиш вазифалари юклансин. Қарздорнинг банклардаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа ҳисобварақлари аниқланиши биланоқ тугатиш бошқарувчиси томонидан ёпилиб, ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғи қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказилсин. 3. Тугатиш бошқарувчисига қарздорнинг мулки, ҳисoбвaрaқлaри вa депозитлaри, шу жумлaдaн крeдит кaртaлари, электрон баланслaри вa электрон пул ўткaзмaлaри тўғрисидa жисмоний вa юридик шaxслaрдан (шу жумлaдaн крeдит тaшкилoтлaридaн) ҳамда дaвлaт oргaнлaридaн бепул ахборот берилсин (Қонуннинг 23-моддаси). Қарздор "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятихисобидан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, Фарғона шаҳар ДСИ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори нусҳаси тарафларга, МИБ Фарғона шаҳар бўлимига, тугатиш бошқарувчи, Давлат хизматлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлимига юборилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Д.С. Акрамова