Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2205/21143 Дата решения 01.05.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SILVER WATER GOLD FISH" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Нарзакулов Бобир Холидович
Source ID 1080780 Claim ID 3269435 PDF Hash 4ea271d8ed24302f... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
онун 14-моддаси онун 14 law
Ушбу Кодекс 3051-моддаси Ушбу Кодекс 3051 code_article
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р 2023 йил 1 май 4-1001-2205/21143-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева, Ш.Мирзахакимов, Ш.Маҳмудов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Silver Water Gold Fish” МЧЖ вакиллари Р.Расулов (тугатиш бошқарувчи), Ш.Ботиров (2023 йил 1 февралдаги ишончномага асосан), МЧЖ таъсисчилари Нарзакулов Бобир Холидович, Максудходжаев Аббасхўжа Тўлкинхўжаевич, Таджибаев Фарҳод Неъматжонович, Кабаев Реган Сайфуллаевичлар иштирокида, мазкур иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосарининг киритган протести асосида ишни Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2227/6902-сонли иш бўйича қабул қилган 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан “Silver Water Gold Fish” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки жамият деб юритилади) банкрот деб топилган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Р.Расулов тайинланган. Даъвогарнинг 2016 йил 12 декабрдаги уставига кўра МЧЖнинг иштирокчиларининг устав фондидаги улушлари қуйидагича белгиланган: - Б.Нарзакулов (25,00 % улушга эга), яъни 25 000 000 сўм; - А.Максудходжаев (25,00 % улушга эга), яъни 25 000 000 сўм; - Ф.Таджибаев (25,00 % улушга эга), яъни 25 000 000 сўм; - Р.Кабаев (25,00 % улушга эга), яъни 25 000 000 сўм. Тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган банк айланмаси маълумотномасига кўра, МЧЖ таъсисчиси Б.Нарзакулов 2017 йил 7 мартда 1 650 000 сўм, 2018 йил 9 январда 3 150 000 сўм, жами 4 800 000 сўм пул маблағларни улуш сифатида жамиятнинг устав фондига киритган. Жамият уставининг 5.2 бандига асосан жамият иштирокчилари таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшиш мажбурияти белгиланган. Бироқ, Б.Нарзакулов 20 200 000 сўм, А.Максудходжаев 25 000 000 сўм, Ф.Таджибаев 25 000 000 сўм ва Р.Кабаев 25 000 000 сўм миқдорида устав фондига ўз ҳиссасини ўз муддатида тўлиқ миқдорда киритилмаганлиги натижасида жавобгарлар жамият олдида жами бўлиб 95 200 000 сўм қарздорлиги важи билан даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ҳисобидан жамият фойдасига 95 200 000 сўм солидар тартибида ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Жавобгарлар Нарзакулов Бобир Холидович, Максудходжаев Аббасхўжа Тўлкинхўжаевич, Таджибаев Фарҳод Неъматжонович, Кабаев Реган Сайфуллаевичлардан солидар тартибда даъвогар фойдасига 95 200 000 сўм қарздорлик ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш рад этилган. Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Суд қарорлари устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосари томонидан протест киритилган. Протестда кассация инстанцияси суди жавобгарлар МЧЖ устав фондига киритилмаган улушлари қолдиқ суммаси 95 200 000 сўм ташкил қилганлигидан келиб чиқиб, ушбу таъсисчилардан МЧЖ фойдасига 95 200 000 сўм ундириш тўғрисида асоссиз хулосага келганлиги, Қонунда жамият устав фондига таъсисчилардан томонидан киритилмаган улушларининг суммасини ундириш тўғрисида жамиятнинг даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантириб берилмаганлиги, кассация инстанцияси суди томонидан “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 3 ва 14-моддаси еттинчи қисмини нотўғри қўлланилганлиги, Қонуннинг 3-моддасида жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида, жамият олдида эмас, балки жамиятнинг кредиторлари олдида солидар жавоб бериши назарда тутилганлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок қилган МЧЖ таъсисчиси Б.Нарзакулов протестини қаноатлантириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган МЧЖ таъсисчиси А.Максудходжаев протестини қаноатлантириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган МЧЖ таъсисчиси Ф.Таджибаев протестини қаноатлантириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган МЧЖ таъсисчиси Р.Кабаев протестини қаноатлантириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили протестдаги важлар асоссизлигини, жамиятнинг 38 221 130 сўм миқдорида кредитлик қарздорлиги мавжудлиги, тугатиш массаси билан кредиторлик қарздорлиги ўртасидаги фарқга нисбатан солидар жавобгарлик қўлланилиши мумкинлиги, шу сабабли протестни қисман қаноатлантиришги эътирози йўқлигини билдирди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади. Қонуннинг 9-моддасига кўра, жамият иштирокчилари ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари шарт. Қонуннинг 19-моддасига кўра, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида унинг устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Биринчи ва кассация инстанцияси суди жавобгарлар МЧЖ устав фондига киритилмаган улушлари қолдиқ суммаси 95 200 000 сўм ташкил қилганлигидан келиб чиқиб, ушбу таъсисчилардан МЧЖ фойдасига 95 200 000 сўм ундириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Чунки, Қонунда жамият устав фондига таъсисчилардан томонидан киритилмаган улушларининг суммасини ундириш тўғрисида жамиятнинг даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантириб берилмаган. Кассация инстанцияси суди Қонуннинг 3 ва 14-моддаси еттинчи қисмини нотўғри қўллаган. Қонуннинг 3-моддасига кўра масъулияти чекланган жамиятининг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавоб беради. Ушбу нормада жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида, жамият олдида эмас,балки жамиятнинг кредиторлари олдида солидар жавоб бериши назарда тутилган. Қонун 14-моддасининг еттинчи қисмига кўра, жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак. Ушбу норма талаблари жамиятнинг иштирокчиси томонидан бажарилмаганда, Қонуннинг 19-моддасига асосан жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Кассация инстанцияси суди моддий нормаларни нотўғри қўллаган ҳолда, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш тўғрисида барвақт хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш тўғрисида асосли хулосага келган. Даъвогар вакилининг ёзма эътирози ва суд мажлисидаги кўрсатмасидаги даъво аризаси тугатиш бошқарувчиси томонидан киритилганлиги эътиборга олинмаганлиги, банкротлик жараёнида Қонуннинг 19-моддаси қўлланилмаслиги, судга тақдим қилинган ариза бошқа шахслар томонидан имзоланганлиги ҳақидаги важларига қўшилиб бўлмайди. Чунки, даъво аризаси тугатиш бошқарувчиси томонидан киритилганлиги даъво аризасини қаноатлантириш учун асос бўлмайди. Қонуннинг 3-моддасига кўра масъулияти чекланган жамиятининг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавоб беради. Ушбу нормада жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида, жамият олдида эмас,балки жамиятнинг кредиторлари олдида солидар жавоб бериши назарда тутилган. Қонуннинг 19-моддасидаги норма жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиш мажбуриятини бажармаганда қўлланилади. Бироқ, Қонунда жамият иштирокчилари жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиш мажбуриятини бажармаганда, жамият томонидан иштирокчилар ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қийматини ундириш тўғрисида даъво ариза бериш ҳуқуқи назарда тутилмаган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу Кодекс 3051-моддасининг бешинчи қисмига асосан ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. Шунинг учун, судлов ҳайъати протестни қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарорини бекор қилишни, кассация 5 шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 сентябрдаги қарорини ўз кучида қолдиришни, тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан кассация инстанцияси учун республика бюджетига 952 000 сўм давлат божи ундиришни, ижро варақасини беришни, ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмига асосан кассация инстанцияси судининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 сентябрдаги қарори ўз кучида қолдирилсин. Кассация шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. “Silver Water Gold Fish” МЧЖдан республика бюджетига 952 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: ҳайъат аъзолари: Б. Убайдуллаев Т. Аннаева Ш. Мирзахакимов Ш. Маҳмудов Р. Сагатов