Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1499 Дата решения 01.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Пискент тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "IMKON EXPORT SENTRAL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081549 Claim ID 3276999 PDF Hash 421e74e60903c212... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 5 019 символов
4-1104-2301/1499-сонли иқтисодий иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 1 май Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судьяни ёрдамчиси Ф.Х.Қулматов котиблигида, аризачи вакили А.Т.Сиддиқов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, аризачи ХХХ жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда шакллантирилган иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2023 йил учун тақдим этилиши лозим бўлган юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича тегишли солиқ ҳисоботини тақдим этилмаганлиги сабабли унинг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, мазкур иқтисодий иш бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлганлиги сабабли, аризачининг арзасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлишига қарамай суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, аризачи вакилининг кўрсатувларини ва иш ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан, аризачининг арзасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг, биринчи қисми, 1-бандига биноан, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Мазкур иқтисодий иш бўйича, мазкур иқтисодий иш бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан 41104-2301/1505-сонли иқтисодий иши мавжуд эканлиги аниқланди. Шунинг учун, суд аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунини талабларига кўра, кўрмасдан қолдирилган ишлар бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган. Аммо, иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 195, 220-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-банди асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Аризачи Пискент тумани Давлат солиқ инспекцияси “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги электрон аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов