Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2202/2036 Дата решения 28.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Ответчик / Подсудимый PLANETA ALFA фермер хўжалиги
Source ID 1078640 Claim ID 3246131 PDF Hash dd4321cbc6a7e388... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги кодекси 74-моддаси рисидаги кодекси 74 code_article
исмига асосан ушбу Кодекснинг 21-моддаси исмига асосан ушбу Кодекс 21 code_article
Джуманиязовга МЖтК 74-моддаси Джуманиязовга МЖтК 74 law
исми билан МЖтКнинг 21-моддаси исми билан МЖтК 21 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2202/2036-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Қ.Хожамуратов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Г.Зарипова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 28 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг жавобгар “Planeta Alfa” фермер хўжалигига нисбатан 6 181 920 сўм жарима қўллаш ҳамда қўлланилган жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талаблари “Planeta Alfa” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан бажарилиши аҳволи ўрганилган. Ўрганиш жараёнида жавобгар 2022 йил ҳосили учун 18 га ер майдонига шоли экиб, туман ирригация бўлимига буюртманома бермасдан, ўзбошимчалик билан 76 320 м3 сув олинганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2022 йил 31 май куни далолатнома тузилган ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган. Ўрганиш натижасида аризачи томонидан жавобгарга ўзбошимчалик билан олинган 76 320 м3 сувнинг ҳар минг кубометри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида, яъни 6 181 920 сўм жарима ҳисобланган. Содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун жавобгар раҳбари А.Джуманиязовга жиноят ишлари бўйича Беруний туман судининг 2022 йил 16 июндаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 74-моддасининг иккинчи қисмига асосан ушбу Кодекснинг 21-моддаси қўлланиб, маъмурий жавобгарликдан озод этилиб, огоҳлантирилган. Ҳисобланган 6 181 920 сўм жарима суммасини 10 кунлик муддатда тўлаб бериш ҳақида аризачи томонидан юборилган 2022 йил 5 июлдаги 383-сонли талабномани жавобгар оқибатсиз қолдирган. Шунинг учун аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 6 181 920 сўм жарима қўллашни ҳамда қўлланилган жаримани ундиришни сўраган. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган ва жавобгарга 6 181 920 сўм жарима қўлланилиб, жавобгардан аризачи фойдасига қўлланилган 6 181 920 сўм жарима ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда фермер хўжалиги томонидан ҳар доим сувдан фойдаланишда талабнома берилган ҳолда ва ваколатли ташкилотнинг рухсатномаси асосида фойдаланиб келинганлиги, аризачининг 2022 йил 31 майдаги далолатномасида сув миқдори қандай формула асосида ҳисоблаб чиқарилганлиги кўрсатилмаганлиги, фермер хўжалиги томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган шолининг 15 фоизини режа асосида давлатга топширилганлиги, ушбу 18 га ер майдонига экилган шоли экинини суғориш учун аризада кўрсатилган 76 320 м3 сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланилмаганлиги, 2022 йил учун сувдан фойдаланиш ва сув етказиб бериш ҳақида Беруний туман Ирригация бўлими ва фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 25 май куни шартнома тузилганлиги, ушбу шартномага асоосан ирригация бўлимига талабнома берилганлиги ва унинг рухсатномаси асосида сувдан фойдаланилганлиги, бу ҳолат ирригация бўлимининг 2022 йил 29 сентбярдаги 01/06-248-сонли маълумотномаси билан тасдиқланиши, аризачи томонидан ўтказилган текшириш натижаси бўйича тузилган далолатномада фермер хўжалиги раҳбарининг фамилияси олдида “келиб танишиб, имзо қўйишдан бош тортди” ҳақида ёзув киритилганлиги, имзо қўйишдан бош тортган ҳолда 2 та холис иштирокини таъминланган ҳолда алоҳида баённома тузиш лозимлиги, Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 7 сентябрда 3067-сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақида”ги Вақтинчалик низом (2022 йил 1 ноябрда ўз кучини йўқотган)нинг 22-бандида текширув ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган тадбиркорлик субъектига тилхат олинган ҳолда топширилган кун текширувни ўтказиш бошланган кун ҳисобланиши, текширилаётган тадбиркорлик субъектининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширувни бекор қилиш учун асос бўлмаслиги, текширилаётган тадбиркорлик субъекти мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда назорат қилувчи органнинг масъул ходими томонидан далолатнома тузилиши белгиланганлиги, аммо, текшириш жараёнида аризачи ушбу тартибга риоя қилмаганлиги, судлар томонидан жарима қўллаш ва ундириш ҳақида қарор қабул қилишда тўпланган ҳужжатларга 3 бир томонлама ёндашган ҳолда туман ирригация бўлимининг билдиргисига асосланганлигини кўрсатган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган аризачи ва жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, гувоҳлар иштирокида аризачи вакили томонидан расийлаштирилган 2022 йил 31 майдаги далолатномада жавобгар 18 гектар ер майдонига шоли экканлиги ва рухсатсиз ўзбошимчалик билан 76 320 м3 сув сарфлаганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, 2022 йил 31 майда расмийлаштирилган I-QR 0003982-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларда жавобгар 2022 йил ҳосили учун 18 гектар майдонга шоли экини экиб, буюртма бермасдан 76 320 м3 сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги, оқибатда бунинг учун унга 6 181 920 сўм жарима санкцияси ҳисобланганлиги қайд этилган. Ушбу баённомаларда жавобгарга жарима санкциясини қўллаш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 51-банди асос қилиб келтирилган. Низомнинг 51-бандига кўра, сув объектларидан сув олиш фақат сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомалари бўйича (коммунал сув таъминоти тизимидаги, шунингдек ер ости сув ҳавзаларидан сув олиш ҳолатларидан ташқари), уларнинг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига тайёрлигига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси асосида, белгиланган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади. Сув ресурслари олиш юзасидан буюртманомалар сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан хизмат кўрсатадиган фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига сув олиш бошланишидан ўн кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишнинг мақсади кўрсатилган ҳолда берилади. Сув манбаидан сув олиш учун буюртманомада кўрсатилган сув ресурслари миқдори тасдиқланган сув олиш лимитидан ортиқ бўлмаслиги керак. Сув ресурсларини олиш ҳажмини камайтириш ёки тўхтатиш зарур бўлган тақдирда, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бу тўғрида тегишли хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига ёзма равишда (авария ҳолатларида - телефон орқали) хабар қилиши керак. Низомнинг 60-бандига кўра, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда: сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш, сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Даъво аризаси ва унга илова қилинган жавобгар номига йўлланган 2022 йил 31 майдаги жарима санкция суммаси ҳисобида 6 181 920 сўм жарима санкцияси Низомнинг 60-бандига асосан ҳисобланганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 16 июндаги 161-сонли қарори 3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошисига кўра, қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Қарор далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши керак. Судлов ҳайъати судлар томонидан иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган деб ҳисоблайди. Жумладан, ҳал қилув қарорида Низомга асосан аризачи томонидан жавобгарга ўзбошимчалик билан фойдаланган 76 320 м3 сувнинг ҳар минг кубометр сув учун базавий ҳисоблаш миқдори (270 000 сўм)нинг 30 фоизи, яъни 76 320 м3/1000 * 81 000 сўм = 6 181 920 сўм жарима санкцияси тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги баён этилган. Шунингдек, суд ўз хулосасини Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судиниг 2022 йил 16 июндаги қарори билан жавобгар раҳбари А.Джуманиязовга МЖтК 74-моддасининг иккинчи қисми билан МЖтКнинг 21-моддаси қўлланилиб, маъмурий жавобгарликдан озод этилиб, огоҳлантирилганлиги билан асослаган. Бироқ, суд томонидан жавобгарга ҳисобланган молиявий санкциянинг ҳисобкитобига аниқлик киритилмаган. Жумладан, 2022 йил 31 майда расмийлаштирилган далолатнома ва I-QR 0003982-сонли баённомада маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада ҳам жавобгар 2022 йил ҳосили учун 18 гектар ер майдонга шоли экиб, буюртма бермасдан, 76 320 м3 сувдан рухсатсиз фойдаланганлиги қайд этилган. Аммо, даъво аризасида 76 320 м3 сувнинг миқдори қандай аниқланганлиги асослантириб берилмаган ҳамда даъво аризасига унинг ҳисоб-китоби илова қилинмаган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида далолатнома жавобгар иштирокисиз тузилганлиги, аризачининг 2022 йил 31 майдаги далолатномасида сув миқдорини қандай формула асосида ҳисоблаб чиқарилганлиги кўрсатилмаганлиги, фермер хўжалиги томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган шоли ҳосилининг 15 фоизи миқдорини режа асосида давлатга топширилганлиги, ушбу 18 га ер майдонига экилган шоли экинини суғориш учун аризада кўрсатилган 76 320 м3 сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланилмаганлиги, 2022 йил учун сувдан фойдаланиш ва сув етказиб бериш ҳақида Беруний туман Ирригация бўлими ва фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 25 май куни шартнома тузилганлиги, ушбу шартномага асоосан ирригация бўлимига талабнома берилганлиги ва унинг рухсатномаси асосида сувдан фойдаланилганлиги, ушбу ҳолат ирригация бўлимининг 2022 йил 29 сентбярдаги 01/06-248-сонли маълумотномаси билан тасдиқланиши ҳақида важ келтирилган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг ушбу важларига тўлиқ баҳо бермаган. Шунингдек, иш ҳужжатларида жавобгарнинг Ирригация бўлимига берган буюртманомаси мавжуд бўлиб, унда 21 млн. м3 сув ажратиш сўралган. Қолаверса, Ирригация бўлими ва жавобгар томонидан тузилган сувни етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномада жавобгар 2022 йилнинг май ойида 42 510 м3 ортиқча сув истеъмол қилинганлиги кўрсатилган. Жавобгарнинг важларини текшириш мақсадида судлар томонидан ушбу буюртманома ва далолатнома тўлиқ ўрганилмаган ҳамда жавобгар сувдан айнан қайси давр ҳамда қайси экинлар учун сувга буюртма берилганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмаган. Ушбу ҳолатларга аниқлик киритиш учун биринчи инстанция суди томонидан Ирригация бўлимини ишга жалб қилиш масаласи ҳал этилмаган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг га кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда аризачи томонидан тақдим этилган молиявий санкциянинг ҳисоб-китобига, жавобгар ўзбошимчалик билан сувдан айнан қайси давр учун фойдаланганлигига аниқлик киритиши, жавобгарнинг важларини текшириш мақсадида ишга Ирригация бўлимидан 6 мутахассис (вакил)ни жалб қилиб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади. Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан суд қарорлари бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301, 302 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қаноатлантирилсин. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судда кўриш учун Беруний туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев