Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2303/187 Дата решения 28.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый "QURAMAX MEDIKAL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079003 Claim ID 3200623 PDF Hash e2c9fee7350c78fe... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 1-моддаси нинг 1 law
онуннинг 1-моддаси онуннинг 1 law
онуннинг 20-моддаси онуннинг 20 law
онунининг 33-моддаси онуни 33 law
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2303/187-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ш.Ахроров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Б.Кеунимжаева Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 28 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили адвокат Ш.Аминкулов (2023 йил 19 апрелдаги 08/1050-сонли ишончнома ва 2023 йил 20 апрелдаги 18-сонли ордер асосида), жавобгар вакиллари - адвокат Д.Ахматов (2023 йил 12 январдаги 61/2022-4-сонли ишончнома асосида) ва З.Камилова (2022 йил 26 декабрдаги 440-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг жавобгар “Quramax Medikal” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан лицензияни бекор қилиш ва қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариб, йўқ қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда аризачи ёки Агентлик деб юритилади) томонидан 2019 йил 10 декабрда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 1-тор кўчаси, 22-уй манзилида фаолият юритиб келаётган “Quramax Medikal” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)га фармацевтика фаолиятини амалга ошириш (тайёр дори воситаларини улгуржи реализация қилишни амалга ошириш) учун П6580-сонли лицензия берилган. Агентлик иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2019 йил 10 декабрдаги П6580-сонли лицензияни бекор қилиш ва қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариб, йўқ қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, аризада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2022 йил 20 декабрдаги 01-02/2600-сонли мурожаати орқали “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда Республика ҳудудига жавобгар томонидан олиб кирилган ва реализация қилинган “ДОК-1 макс” сиропининг инсон саломатлигига хавф туғдурувчи ножўя таъсири ҳақида маълумот келиб тушганлиги, шунга кўра, Агентлик директорининг 2022 йил 23 декабрдаги 217-сонли буйруғига мувофиқ, ваколатли органни хабардор этиш тартибига риоя қилинган ҳолда (текшириш учун берилган махсус код - 160-946-503) МЧЖнинг улгуржи омборхонасида текширув ўтказилганлиги, ўтказилган текширув натижалари бўйича лицензиат (МЧЖ) томонидан “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 1-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланганлиги, текширув кунида омборхонадан экспертиза ўтказиш учун танлаб олинган DXS220, DXS2206 ва DXS2209 серияли “ДОК-1 макс сироп 100 мл” дори воситаларини лаборатория таҳлил натижаларига кўра, 2022 йил август ойида ишлаб чиқарилган DXS2205 серияли “ДОК-1 макс сироп 100 мл” дори воситасининг “Описание” кўрсаткичи бўйича меъёрий ҳужжатлар (НД 42 Уз-8873-2022) талабига жавоб бермаслиги маълум бўлганлиги, мазкур дори воситасининг инсон организмига ножўя таъсирлари аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжудлиги сабабли, ваколатли орган томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида ушбу дори препарати таркибида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган “этиленгликоль” моддаси (DXS2206. Сериядаги дори препаратида 3134.25 мг/10 мл, DXS 2209 сериядаги дори препаратида 1914.15 мг/10 мл ҳамда DXS2205 сериядаги дори препаратида 2979.13 мг/мл) аниқланганлиги, бу билан МЧЖ томонидан лицензия талаб ва шартлари бузилганлигини кўрсатган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаблар қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 февралдаги қарори билан биринчи инстнация судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида кўрсатилган Қонуннинг 1-моддасида ушбу Қонуннинг мақсади дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги кўрсатилган бўлиб, мазкур норма умумий норма ҳисобланиши ва унда кўрсатилган талаблар махсус ваколатли органнинг фаолияти билан боғлиқ умумий масалалар акс этганлиги сабабли жавобгар томонидан бу нормани қандай бузиш мумкинлиги тушунарсиз ҳолат эканлиги, ҳал қилув қарорида МЧЖ Низом талабларини бузганлиги кўрсатиб ўтилган бўлса-да, МЧЖ томонидан Низомнинг айнан қайси банди бузилганлиги кўрсатилмаганлиги, ҳал қилув қарорида МЧЖга тегишли қўллаш учун яроқсиз бўлган дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланган бўлса-да, айнан қайси турдаги дори воситалари ва унинг миқдори кўрсатиб ўтилмаганлиги, бу ҳолат ўз ўзидан омборхонада сақланаётган барча дори воситаларини муомаладан чиқариб, йўқ қилиниши лозимлигини билдириши, бироқ, текширув куни омборхонада фақат “ДОК-1 макс” дори воситаси текширилганлиги, қолган дориларнинг қўллаш учун яроқлилик масаласи махсус ўрганилмаганлиги, мазкур омборхонада МЧЖга тегишли бўлган бошқа бир қанча дори воситалари ҳам сақланиб келиниши ва бу ҳолатга суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилмасдан, бир томонлама нохолис қарор қабул қилинганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона Низомнинг 51-бандида лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш асослари келтирилганлиги, бироқ, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантиришда мазкур Низомнинг қайси банди бузилганлигини асослаб бермаганлиги, биринчи инстанция суди Низом 51-бандининг учинчи хатбошисидаги норма, яъни “лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилади” деб кўрсатилган нормага асосланган деб ҳисобланган тақдирда ҳам, “ДОК-1 макс” дори воситаси таркибида аниқланган модда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига зиён етказилганлиги, сабабий боғланишларини кўрсатувчи асослар мавжуд эмаслиги, қолаверса, “ДОК-1 макс” дори воситаси нотўғри сақланганлиги оқибатида мазкур дори воситасининг таркиби бузилиб, қўллаш учун яроқсиз бўлиб қолганлиги ҳолатини тасдиқловчи бирор-бир мухатассис хулосалари мавжуд эмаслиги, МЧЖ “ДОК-1 макс” дори воситасини ишлаб чиқарувчи бўлмагани ҳолда мазкур дори воситаси таркибида ҳавфли моддаларини аниқланганлигини асос қилиб, МЧЖга берилган лицензиянинг бекор қилиниши қонун талабларига зид ҳисобланишини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, Департаментининг аризаси ва суднинг ҳал қилув қарорида қайси ва қанча миқдордаги дори воситаси йўқ қилиниши кўрсатилмаганлиги, жавобгарнинг омборхонасида бошқа дори воситалари ҳам мавжудлиги, жавобгар “ДОК-1 макс” дори воситасига тегишли рухсатнома олганлиги ва бундай ҳолатда жавобгар томонидан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказилганлиги исботланмаганлиги, Низомга асосан лицензияловчи орган олдин камчиликларни бартараф этиш учун талабнома юбориши, камчиликлар бартараф этилмагандан сўнг лицензияни амал қилишни 10 кунга тўхтатиши ва шундан кейин судга мурожаат қилиши кераклиги белгиланганлиги, аммо, Департамент тўғридан-тўғри судга ариза билан мурожаат қилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Департамент вакили кассация шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, аризада барча яроқсиз дори воситаларни йўқ қилиш сўралганлиги, “Амбронол” ва “ДОК-1 макс” дори воситалари яроқсиз эканлиги ҳақида эксперт хулосалари мавжудлиги, дори воситаларни сақлаш тартиби бузилганлиги ва шунинг учун йўқ қилиш пайтида қайси дори воситаси яроқсиз, қайсиси эса яроқли эканлиги 4 аниқланишини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Қонуннинг 20-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади. Низомнинг 19-бандида ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона бинолари дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг физик-кимёвий, фармакологик ва токсикологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитларга эга бўлиши кераклиги, 12-бандида эса сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, референт нархлари қайд этилмаган дори воситаларини, шунингдек, контрафакт дори воситаларини харид қилиш ҳамда улгуржи реализация қилиш тақиқланиши белгиланган. Агентлик томонидан ўтказилган текширувда жавобгарнинг улгуржи омборхонасида: - дори препарати сақланишида фармакологик тартибга риоя этилмаганлиги, сақлаш хоналарида тегишли бўлмаган ёт жисмлар мавжудлиги; - дори препарати сақланаётган омборхонанинг сақлаш хоналари таъмирталаб, санитар ҳолати қониқарсизлиги; - дори препаратини қабул қилиш, сақлаш, буюртмаларни жойлаштириш ва бериш ҳудудлари белгиланган тартибда ташкил этилмаганлиги; - омборхона ҳудудининг ходимлар хонасида ошхона ташкил этилган бўлиб, санитария-гигиеник ҳолати қониқарсизлиги; - ходимлар хонаси ва кийиниш хонаси омборхона сифатида фойдаланилаётганлиги, ушбу хоналарда дори препарати тагликларсиз ерда сақланаётганлиги; - омборхонада харорат ва намликнинг доимий мониторингини олиб бориш мақсадида саҳифалари рақамланган, тикилган журнал (ёки махсус электрон дастурда) мавжуд эмаслиги; - дори препаратини сақлаш омборхонасида иситиш, шамоллатиш ва кондиционер тизимлари носоз ҳамда ишсиз ҳолатда эканлиги; - дори препаратининг сақланиши учун стеллажлар, тагликлар етарли таъминланмаганлиги, айрим дори воситалари ерда сақланаётганлиги, стеллаж карталари мавжуд эмаслиги; - дори препаратининг сақланишини таъминлашда санитария гигиеник режимни таъминлаш мақсадида дезинфекция воситалари ва хўжалик жихозлари мавжуд эмаслиги; - дори препаратининг сақланишида омборхонада хашоратлар, кемирувчи ва бошқа турдаги хайвонлардан сақланадиган шароитлар яратилмаганлиги ва уларга қарши қўлланиладиган воситалар билан таъминланмаганлиги; - дори препаратини омборхонага қайатарилган дори воситалари бўйича белгиланган тартибда қарор қабул қилингунга қадар идентификация қилиниб, алохида жойда сақланиши таъминланмаганлиги аниқланган. Текширувда экспертиза ўтказиш учун танлаб олинган омборхонадаги мавжуд DXS2205, DXS2206 ва DXS2209 серияли “ДОК-1-макс сироп 100мл” дори воситалари Агентлик ҳузуридаги Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лобараториясида таҳлил қилинган ва 2022 йил 26 декабрдаги эксперт хулосаларига кўра, 2022 йил август ойида ишлаб чиқарилган DXS2205 серияли “ДОК-1-макс 100 мл сироп” дори воситасининг “Описание” кўрсаткичи бўйича меъёрий ҳужжатлар (НД 42 Уз-8873-2022) талабига жавоб бермайди, ушбу дори препарати таркибида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган “этиленгликоль” моддаси (DXS2206. Сериядаги дори препаратида 3134.25 мг/10 мл, DXS2209 сериядаги дори препаратида 1914.15 мг/10 мл ҳамда DXS2205 сериядаги дори препаратида 2979.13 мг/ мл) мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида” ягона Низом 51-бандига кўра, лицензияловчи орган қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади: лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда; лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда; лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилади; лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда. Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинади. Қонуннинг 23-моддасига кўра, фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлашга рухсат берилади. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ҳамда ташиш уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланадиган шароитларда амалга оширилиши керак. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш мақсадида сақлаш, ташиш тақиқланади. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда муомаладан чиқарилиши ва йўқ қилиб ташланиши керак. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни йўқ қилиб ташлаш уларнинг эгалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шунинг учун биринчи инстанция суди жавобгар томонидан лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилганлиги тўғрисида асосли хулосага келиб, аризачининг арз қилинган талабини қаноатлантирилган. Бироқ, аризада қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариб, йўқ қилиш сўралган бўлиб, жавобгарнинг омборхонасида мавжуд бўлган фақатгина “ДОК-1 макс сироп 100мл” ҳамда AAS2201 ва AAS2202 серияли “Амбронол сироп 15мг/5мл” дори воситалари яроқсиз эканлиги ҳақида эксперт хулосалар бўлса-да, суд ҳал қилув қарорида ушбу дори воситаларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш кўрсатилмаган. Апелляция инстанцияси суди ҳам биринчи инстанция судининг ушбу хатолигини тузатмасдан, ҳал қилув қарорини асоссиз ўзгаришсиз қолдирган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилишда, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатларини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “қўллаш учун яроқсиз дори воситалари” 7 сўзларини “қўллаш учун яроқсиз “ДОК-1 макс сироп 100мл” ҳамда AAS2201 ва AAS2202 серияли “Амбронол сироп 15мг/5мл” дори воситалари” сўзлари билан алмаштиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан судга мурожаат қилинганда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Quramax Medikal” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 февралдаги қарори ўзгартирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “қўллаш учун яроқсиз дори воситалари” сўзлари “қўллаш учун яроқсиз “ДОК-1 макс сироп 100мл” ҳамда AAS2201 ва AAS2202 серияли “Амбронол сироп 15мг/5мл” дори воситалари” сўзлари билан алмаштирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев