← Назад
Решение #599801 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 703 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/928-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2023 йил 28 апрель
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар Адхам фермер хўжалиги
манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Мирзачўл туман кенгашининг жавобгар Али овчи фермер хўжалигидан
19.624.900 сўм асосий қарз, 9.000.000 сўм пеня ва 4.500.000 сўм моддий зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар Адхам фермер
хўжалиги вакили Э.Сафаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Адхам фермер хўжалиги - “Бажарувчи” (кейинги ўринларда даъвогар) ва
Али овчи фермер хўжалиги – “Буюртмачи” (кейинги ўринларда жавобгар)
ўртасида 2022 йил 26 майда хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган.
Мазкур шартнома кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан
юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари билан етиштирилган ғалла ва бошоқли
дон маҳсулотларини ўриб бериш, жавобгар эса ушбу хизмат (иш)лар, ўрилган
ғалла майдони маълумотларини қабул қилиб олиш ва уларга белгиланган ёки
келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан
келинган. Кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлаб
берилмаслиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 19.624.900 сўм
қарздорлиги юзага келган.
Натижада даъвогар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши орқали судга даьво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 19.624.900 сўм асосий қарз, 9.000.000 сўм пеня ва 4.500.000
сўм моддий зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
даъво талабларини қувватлаб, шартномада назарда тутилган хизматлар
кўрсатилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмаганлиги оқибатида қарздорлик юзага келганлигини, судга
даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам жавобгар қарзини тўлаш чораларини
кўрмаганлигини билдириб, жавобгардан асосий қарздорлик ва тўлов
кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган пеняни қонун доирасида ундириб
беришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида Кенгаш ва жавобгар вакил иштирокини
таъминламади.
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Кенгаш ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асослар билан даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддасига кўра,
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу
хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади, 705-моддасига кўра эса
буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, хизмат кўрсатган. Кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишларни
жавобгар далолатномага асосан қабул қилиб олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни бажарилган ишлар учун тўловни амалга оширмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 19.624.900 сўм миқдоридаги қарздорлиги
иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, бажарилган иш
(кўрсатилган хизмат)лар далолатномаси, солиштирма далолатнома ва бошқа
ҳужжатларда ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак, 333-моддасига кўра эса қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига
19.624.900 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарзни ундиришни лозим топди.
Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 9.000.000
сўм пеняни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32-моддасига кўра,
етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик
учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир
кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлаши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган.
Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда талаб қилинаёган пеняни
мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги
сабабли, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня
ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1.350.000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Шу билан бир қаторда даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан
4.500.000 сўм моддий зарарни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра,
агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган
фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақли.
Бироқ, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 4.500.000 сўм
моддий зарарни ундириш қисми даъвогар ва Кенгаш вакили томонидан
далиллар билан исботлаб берилмади. Иш ҳужжатларида жавобгар томонидан
даъвогарга етказилган зарарни тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 4.500.000 сўм моддий
зарарни ундириш қисми ўз исботини топмаганлигини инобатга олиб, даъво
талабининг ушбу қисмини суд асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
асосий қарз 19.624.900 сўм, пеня 1.350.000 сўм ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан
боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг
қаноатлантирилган
қисмига
мутаносиб
тақсимлашни,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан
даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб,
даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 263, 326, 333, 703, 705-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Али овчи фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар Адхам фермер
хўжалиги фойдасига 19.624.900 сўм асосий қарз ва 1.350.000 сўм пеня
ундирилсин.
Жавобгар Али овчи фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши фойдасига
олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Али овчи фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
572.498 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг асоссиз қисми бўйича 90.000 сўм давлат божи тўланиши
лозимлиги юзасидан манфаати кўзланган шахс Адхам фермер хўжалиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3бандига асосан давлат божидан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов