← Назад
Решение #599821 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/82-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ҳ.Абраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 28 апрель
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар А.Арзиев ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 14 февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг апелляция шикоятини
Кенгаш вакили М.Ашуров (ишончнома асосида), фермер хўжалиги раҳбари
А.Бекмуродов (паспорт асосида), жавобгар вакиллари Р.Юсупов ва
С.Исомов (ишончнома асосида), Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалик
бошқармаси вакили Р.Жалилов (ишончнома асосида)лар иштирокида
Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Бек
Ферузшох” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ
хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 6
462 000 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 14 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Бек
Ферузшох” фермер хўжалиги фойдасига 6 462 000 сўм асосий қарз ҳамда
олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига
300 000 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги
қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлаб, шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб,
ўзаро тасдиқланган 2022 йил 01 июлдаги 7-сонли ҳисоб-фактурага асосан
9 900 000 сўмлик, 2022 йил 23 июндаги 6-сонли 34 260 000 сўмлик жами
44 160 000 сўмлик қабул қилинган маҳсулот ҳақи учун аванс маблағлари
ва ўтказиб берилган маблағлар асосида тўлиқ ҳисоб-китоб
қилинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий
этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорида
фермер хўжаликларига тўлаб бериш назарда тутилмаганлигини
билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятига
эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация
шартномаси бўйича фермер хўжалиги 14 720 кг, 44 160 000 сўмлик дон
маҳсулотларини етказиб берганлигини, мазкур маҳсулотлар учун
44 160 000 сўмни ҳисоб-китоб қилинганлигини, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда
бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 262-сон қарорига асосан топширилган дон маҳсулоти учун
Биржа томонидан тақдим этилган маълумотга асосан биржада
шаклланган ўртача нарх 439 сўмдан ҳар бир килограмм учун маҳсулот
етиштирувчиларга тўлаб берилиши назарда тутилган бўлса-да,
6 462 000 сўм тўловлар амалга оширилмасдан келганлигини билдириб,
ҳал
қилув
қарорини
ўзгаришсиз,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари апелляция
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган бошқарма вакили мазкур низо бўйича
етиштирувчи фермер ҳўжалиги ҳисобланишини, жамғарма томонидан
тўлаб берилган маблағ фермер тўлаб берилиши лозимлигини таъкидлаб,
апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга,
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 октябрда
W1084-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс шартномаси
тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” “Харидор”
2022 йил ҳосилидан 10 гектар ер майдонидан 29 тонна дон маҳсулотни
топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада
белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва
унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган
2022 йил 01 июлдаги 7-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида 3 300 кг
3-синфга мансуб, қиймати 9 900 000 сўмлик, 2022 йил 23 июндаги 6-сонли
электрон ҳисоб-фактура асосида 11 420 кг 3-синфга мансуб, қиймати
34 260 000 сўмлик, жами 14 720 кг, 44 160 000 сўмлик буғдой
маҳсулотларини етказиб берган.
Шартноманинг 3.6-бандида харидор томонидан хўжаликдан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг
1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар мазкур шартнома мажбуриятлари бўйича бугунги кун
ҳолатида етказиб берилган 14 720 кг 3-синфга мансуб, қиймати 44 160 000
сўмлик буғдой маҳсулотлари учун 44 160 000 сўмни ҳисоб-китоб қилган.
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий
этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарор
талабларидан келиб чиқиб, дастлабки босқичда Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланадиган нархларда, кейинги босқичда эса биржада
шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой
етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши назарда
тузилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси”
акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли
хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари
платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг
ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этганлигини инобатга
олиб, бугунги кунда жавобгар томонидан 6 462 000 сўм тўловлар амалга
оширилмасдан келганлиги сабабли ушбу пул маблағларини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият —
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул
тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий
этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорнинг
2-бандига кўра,
Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил ҳосили учун:
а) “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни
Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш,
шунингдек, харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича
тижорат вакили ҳисобланади;
б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар
буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма
маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади:
дастлабки босқичда — Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган
нархларда; (амалда 3 000 сўм деб белгиланган);
кейинги босқичда — биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача
котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта
ҳисоб-китоб қилинади; (амалда Жамгарма ва “Ўзбекистон Республикаси
товархом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил
19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг июль-август
ойларида биржа савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф
маҳаллий буғдойнинг ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил
этган);
в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик
сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август
ойларида биржа савдолари орқали сотилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини
бошқариш департаментининг 2023 йил 01 февралдаги 01/06-48-сонли
хатида жамғарма томонидан товар буғдой учун дастлабки ва кейинги
босқичлар ҳамда вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойни ташиш,
қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга жўнатиш ҳаражатлари тўлиқ тўлаб
берилгани маълум қилинган.
Бундан ташқари, Департаментнинг 28.04.2023 йилдаги 01/06-257сонли хатида “Дунё-М” АЖ томонидан “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий
корхонасига Жамғарма маблағлари ҳисобидан сотиб олинган товар буғдой
учун тегишли миқдордаги пул маблағларини ўтказиб берганлиги,
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасига учун буғдой етиштирувчи
бўлиб у билан фьючерс шартномасини тузган фермер хўжаликлари
ҳисобланиши тўғрисида маълумот берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги
ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада
шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисоб-
китоб қилиш бўйича “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасига тўлаб
берилган.
Биринчи инстанция суди даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида ва
топширилган маҳсулот бўйича электрон ҳисоб-фактурага кўра 14.720 кг
3-синфга мансуб маҳсулот учун 439 сўмдан жами 6 462 094.72 сўм
қўшимча ҳақни ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ( Бундан
буён матнда ИПК – деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни
исботлаши шарт.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция
инстанцияси учун олдиндан тўланган 150.000 сўм давлат божи ва
30.000 сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
14 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан апелляция инстанция учун олдиндан тўланган
150.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати инобатга олиниб,
ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят (протест келтириш) бериш мумкин.
Раислик килувчи
М.Астанов
Судьялар
А.Арзиев
Д.Рахимов