Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1745 Дата решения 28.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT VILOYATI DAVLAT SOLIQ BOSHQARMASI" Ответчик / Подсудимый "PITBULL 27" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080142 Claim ID 3262386 PDF Hash f3f4af961070cdba... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 апрель Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1745-сонли иш раислигида, судья ѐрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи - Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг қарздор - “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Н.Расулов (2023 йил 18 апрелдаги 25-42085-сонли ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамияти 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, Қибрай тумани Давлат хизматлари маркази томонидан жамиятнинг таъсис ҳужжатлари 2021 йил 27 июлда 1018895-рақам билан рўйхатга олинган. Жамиятнинг асосий фаолияти ихтисослашмаган улгуржи савдодан иборат бўлган. Аризачи томонидан жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича 10.025.385.890,55 сўм қарзи мавжудлиги аниқланган. Қарздор ўзининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятини асоссиз равишда бажармаганлиги сабабли, аризачи Тошкент вилояти солиқ бошқармаси иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топишни ва қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан Давлат активларини бошқариш Агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига тугатиш бошқарувчисини тайинлаш учун номзод кўрсатиш вазифаси юклатилган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллабқувватлаб, қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаѐтганлигини, ундириш бўйича барча чоралар кўрилганига қарамасдан ундиришни имкони бўлмаганлигини, Мажбурий ижро бюроси томонидан солиқ органи қарорлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига кўра, ижросиз қайтарилиб, ижро ишини юритиш тамомланганлигини маълум қилиб, қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга 1 доир иш юритишни бошлашни ва қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси вазифасига 2-тоифали суд бошқарувчиси Тургунов Аброр Абдужамаловични тайинлашни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси қарздорнинг манзилига юборилган. Бироқ, қарздор ўзининг манзилида йўқлиги сабабли суд ажрими нусхаси судга почта маълумотномаси билан қайтиб келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачи Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган. Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ѐки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буѐн матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамияти 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти ихтисослашмаган улгуржи савдодан иборат бўлган. Тошкент вилояти солиқ бошқармаси томонидан “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамиятининг қарздорлиги ўрганилганда, судга мурожаат қилиш куни ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 2 10.025.385.890,55 сўмни ташкил қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Марказий банк томонидан амалиѐтга жорий этилган дастурий маълумотларга кўра, қарздорнинг ҳисоб варақасига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2)да 10.025.385.890,55 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Қонуннинг 45-моддаси иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Олий хўжалик суди Пленумининг “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 27 январдаги 142-сонли Қарорининг 35-банди 1, 5-хатбошиларида қарздорни банкротликнинг соддалаштирилган таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш (тугатилаѐтган ѐки ҳозир бўлмаган қарздор) ҳақидаги аризани қабул қилишда кредиторлик қарзларининг миқдори аҳамиятга эга эмаслиги, шунингдек қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект молмулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозимлиги, бу ҳол қарздор - юридик шахс турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, тураржой ѐки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори вакиллари ва (ѐки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ѐхуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Қарздордан суд ҳужжатларига асосан ундирилиши лозим бўлган қарздорлик юзасидан ижро варақаларига асосан қўзғатилган ижро иши бўйича Мажбурий ижро бюроси Қибрай тумани бўлимининг қарорига асосан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли ижро иши юритиш тамомланган ва ижро ҳужжатлари ижросиз қайтарилган. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ѐки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатлари эса қарздор зиммасига 3 Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида қарор қабул қилаѐтганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Мазкур ҳолатда, суд Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан номзоди тақдим қилинган биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Тургунов Аброр Абдужамаловични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 141, 142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тургунов Аброр Абдужамалович қарздор “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54- моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш; - оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш юклатилсин. - “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик 4 шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин. “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Тошкент вилояти солиқ бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. “Pitbull 27” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Қибрай тумани бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. А.О.Хаитбоев 5