Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/896 Дата решения 28.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение FAZLIDDIN-FIRDAVSBEK фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сангзор Текстил масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084931 Claim ID 3260641 PDF Hash c60effa3b6dad26a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
бандида ИПК 148-моддаси бандида ИПК 148 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
мазкур Кодекснинг 109-моддаси мазкур Кодекс 109 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/896-сонли иш АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 28 апрель 2023 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар FAZLIDDIN-FIRDAVSBEK фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг жавобгар SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамиятидан 52589000 сўм асосий қарз ва 25000000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Атабоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: FAZLIDDIN-FIRDAVSBEK фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 52589000 сўм асосий қарз ва 25000000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Кенгаш ва даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бироқ, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг (вакили) иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Кенгаш ва даъвогар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ф.Атабоев тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларга эътирози борлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1-бандида келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда тарафларлар қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш юзасидан мустақил ёхуд туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган комиссия иштирокида чора-тадбирлар кўриши белгиланганлигини, бироқ даъвогар шартномада белгиланган тартибга амал қилмаганлигини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 10 декабрда пахта хом ашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар 2022 йилнинг бизнес-режасига асосан 30 гектар ер майдонидан 116.4 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1-бандида келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда тарафларлар қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш юзасидан мустақил ёхуд туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган комиссия иштирокида чоратадбирлар кўриши белгиланган. Бироқ, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш этиш юзасидан чоралар кўрилганлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас ва суд муҳокамасида ҳам тақдим этилмади. Шунингдек, Кенгашнинг бухгалтерия маркази SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамиятига 27.12.2022 йилдаги 44-сонли хат билан мурожаат қилиб, фермер хўжаликларининг пахта якуни бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ҳақдорликларини 31.12.2022 йилга қадар тўлаб беришни сўраган бўлсада, ушбу мурожаатда SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти томонидан қайси фермер хўжаликка қанча қарздорни тўлаб бериш лозимлиги қайд этилмаган. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан Иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 3-бандида ИПК 148-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд манфаатдор шахсларнинг, прокурорнинг, қонун бўйича давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда шу давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатиши, ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкинлиги, бундай тартиб, хусусан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Солиқ кодекси, Ҳаво кодекси, “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб қўйилганлиги, низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби даъвогар учун фақат қонун ва шартномада белгиланган ҳолларда мажбурий эканлигини назарда тутиш лозимлиги, бунда судлар қонуности ҳужжатларида низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ҳолларда унга риоя қилиш тарафлар учун мажбурий ҳисобланишини инобатга олишлари кераклиги, агар шартномада тарафлар томонидан келиб чиққан низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони ҳал этиш тартиби белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш йўли билан ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмаслиги, бунда судларнинг эътибори башарти шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби назарда тутилган бўлса, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан даъвогарлар манфаатида даъво аризалари судга тақдим этилишидан олдин ҳам ушбу тартибга риоя қилиниши кераклигига қаратилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Демак, юқорида кўрсатилган Пленум қарори тушунтиришидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида тузилган шартномада низони судгача ҳал этиш тартиби, яъни даъвогар жавобгар билан низони ўзаро судгача ҳал этиш юзасидан мустақил равишда чора-тадбирлар кўриши белгиланганлигини ҳисобга олиб, мазкур ҳолатда Кенгаш томонидан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) чораларини кўрмаган бўлсада, унинг манфаатида судга даъво тақдим этилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради, мазкур Кодекснинг 109-моддасига кўра эса даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Ушбу ҳолатда суд, тарафлар ўртасидаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаганлиги сабабли даъвони Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 5-бандига асосан кўрмасдан қолдиришни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта харажатини Кенгаш зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 5-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг даъвогар FAZLIDDIN-FIRDAVSBEK фермер хўжалиги манфаатида жавобгар SANGZOR TEKSTIL масъулияти чекланган жамиятидан 52589000 сўм асосий қарз ва 25000000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ихтиёрий тўлаб чиқилган 30000 сўм почта харажатлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши зиммасида қолдирилсин. Даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач, даъвогар иқтисодий судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. И.Қурбанов