Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2301/1394 Дата решения 28.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Марғилон туманлараро иқтисодий суди Судья Акбаров Азизбек Авазбекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси Ответчик / Подсудимый "IDEAL SIFAT" оилавий корхонаси
Source ID 1080954 Claim ID 3271514 PDF Hash 032814317cce0f27... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олларда ФК 544-моддаси олларда ФК 544 law
Шунингдек ИПКнинг 118-моддаси Шунингдек ИПК 118 law
Текст решения 5 552 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2023 йил 28 апрель 4-1504-2301/1394-сонли иш Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси манфаатида, жавобгар «Идеал сифат 777» оилавий корхонасидан 1 768 916 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси манфаатида, жавобгар «Идеал сифат 777» оилавий корхонасидан 1 768 916 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни ва ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республикада ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни 2023 йил 28 апрель куни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарга топширилгани учун жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, ижарага берувчи даъвогар Дирекция ва ижарага олувчи жавобгар «Идеал сифат 777» оилавий корхонаси ўртасида 2022 йил 5 январь куни 147-сонли “Кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдони (бино)ларни узоқ муддатли ижара шартномаси” ва 2023 йил 4 январь куни 147/1-сонли қўшимча келишув тузилган. Шартнома ва қўшимча келишувга кўра, даъвогар жавобгарга 2023 йил 31 декабрь кунига қадар бўлган муддатга Ёзёвон тумани “Тошховуз” МФЙда жойлашган кичик саноат зонасидаги 15 ва 16-лотлардаги майдони 1505,4 кв.м. ташкил этган ер участкасини вилоят “Эркин иқтисодий зона ва кичик саноат зоналари” Маъмурий кенгашнинг 2021 йил 20 январь кунги 11-сонли йиғилиш қарорига асосан “травертин, водоэмульсия, жидкий обой ва ипли шланг” ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида фойдаланиш учун ижарага берган. Шартномага кўра, бир ойлик тўлови қўшилган қиймат солиғи билан бирга 382 522 сўмни ташкил этган. Ижара объекти ижарага олувчига 2021 йил 5 январь кунги “Топшириш-қабул қилиш” далолатномаси орқали топширилган. Шартнома бўйича тўлов ўз вақтида тўланмагани, почта алоқа хизмати орқали юборилган талабномага жавобгар жавоб бермагани ва қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги талаб бажарилмагани учун даъвогар судга даъво аризасини киритган. Жавобгарнинг 2023 йил 9 март ҳолатига 1 768 916 сўм қарздорлиги мавжуд. ФК 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Жавобгар ижара олинган объект учун тўловни ўз вақтида даъвогарга ўтказиб бермаган. Тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишув давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 9-бандига кўра мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилади. Даъвогар томонидан томонидан судга берилган маълумотномага кўра жавобгар томонидан 1000000 сўм тўлов амалга оширилган. Баён этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 768 916 сўм қарздорликни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек ИПКнинг 118-моддасига асосан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли даъвогардан республика бюджети фойдасига 300000 сўм давлат божи ундиришни даъвогар томонидан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Идеал сифат 777» оилавий корхонасидан даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси фойдасига 768 916 сўм асосий қарз ва 30000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Идеал сифат 777» оилавий корхонасидан республика бюджетига 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.А.Акбаров