← Назад
Решение #599945 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| олларда ФК | 544 | — | law | |
| Шунингдек ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 075 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2023 йил 28 апрель
4-1504-2301/1390-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат
зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси манфаатида, жавобгар «Орион фреш»
МЧЖдан 3 823 476 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажатини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик
саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси манфаатида, жавобгар «Орион
фреш» МЧЖдан 3 823 476 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни
ва ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республикада ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000 сўмдан
ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган. Даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни 2023 йил
28 апрель куни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарга топширилгани учун жавобгар
иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг
саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан
ва
уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси
ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, ижарага
берувчи даъвогар Дирекция ва ижарага олувчи жавобгар «Орион фреш» МЧЖ
ўртасида 2022 йил 5 январь куни 641-сонли “Кичик саноат зоналари ҳудудида
жойлашган ишлаб чиқариш майдони (бино)ларни узоқ муддатли ижара шартномаси”
ва 2023 йил 4 январь куни 641/1-сонли қўшимча келишув тузилган.
Шартнома ва қўшимча келишувга кўра, даъвогар жавобгарга 2023 йил
31 декабрь кунига қадар бўлган муддатга Марғилон шаҳар “Надирмат” МФЙда
жойлашган кичик саноат зонасидаги 23-лотдаги майдони 420 кв.м. ташкил этган ер
участкасини вилоят “Эркин иқтисодий зона ва кичик саноат зоналари” Маъмурий
кенгаш қарорига асосан “кир ювиш кукуни ва пардоз совун” махсулотларини ишлаб
чиқаришни ташкил этиш мақсадида фойдаланиш учун ижарага берган.
Шартномага кўра, бир ойлик тўлови қўшилган қиймат солиғи билан бирга
120 422 сўмни ташкил этган. Ижара объекти ижарага олувчига “Топшириш-қабул
қилиш” далолатномаси орқали топширилган.
Шартнома бўйича тўлов ўз вақтида тўланмагани, почта алоқа хизмати орқали
юборилган талабномага жавобгар жавоб бермагани ва қарздорликни бартараф этиш
ҳақидаги талаб бажарилмагани учун даъвогар судга даъво аризасини киритган.
Жавобгарнинг 2023 йил 9 март ҳолатига 3 823 476 сўм қарздорлиги мавжуд,
судга қадар мазкур қарз қопланмаган.
ФК 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи
ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки
фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Жавобгар ижара олинган объект
учун тўловни ўз вақтида даъвогарга ўтказиб бермаган.
Тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишув давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси
шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар
томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 9-бандига кўра
мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли
ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун
ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари
тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш
муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида
ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи
қисми қоидалари қўлланилади.
Баён этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 3 823 476 сўм қарздорликни ва 30000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Шунингдек ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгардан республика бюджети
фойдасига 300000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Орион фреш» МЧЖдан даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги
ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси фойдасига
3 823 476 сўм асосий қарз ва 30000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Орион фреш» МЧЖдан республика бюджетига 300000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида белгиланган тартибда
шу суд орқали апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.А.Акбаров