Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1776 Дата решения 28.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT VILOYATI EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "CHINOZ BAHROM OTA" фермер хўжалиги
Source ID 1078975 Claim ID 3228867 PDF Hash 2dc77c78d31ba7cc... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
шикоятда ИПКнинг 149-моддаси шикоятда ИПК 149 law
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
онуни 24-моддаси онуни 24 law
онуннинг 20-моддаси онуннинг 20 law
рисидаги кодекснинг 88-моддаси рисидаги кодекс 88 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
ушбу Кодекснинг 79-моддаси ушбу Кодекс 79 code_article
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
оланки ИПКнинг 66-моддаси оланки ИПК 66 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1103- 2201/1776-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Э.Курбонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Арипов Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 28 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Таджиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – Ж.Ибрагимов (2023 йил 19 апрелдаги 02/09-2148-сонли ишончнома асосида), Т.Бўриев (2023 йил 27 апрелдаги 02/09-2283-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – А.Бахромов (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “Chinoz Bahrom Ota” фермер хўжалиги ҳисобидан 13 304 977 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3956-сонли қарори, “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сонли Фармони ҳамда Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) бошлиғининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги рейд тадбирларини ўтказиш тўғрисида” 2021 йил 26 майдаги 294/А-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар ҳамда унинг ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилган. Даъвогарнинг Чиноз туман бўлими томонидан ўтказилган рейд тадбирлари натижасида Чиноз туманида фаолият юритувчи “Chinoz Bahrom Ota” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар ёки фермер хўжалиги деб юритилади)га тегишли бўлган ҳудудда ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларни ёқиш бўйича ҳолат аниқланган ва аниқланган ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан рўйхатга олинган “Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича” Низом талабларига мувофиқ жавобарга “Т.Охунова” ҳудудида ғалладан бўшаган ер майдонида сомон пояларни ёқиш бўйича аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган далолатнома асосида 13 304 977 сўм зарар ҳисобланган ва табиатга етказилган ушбу зарар суммасини ихтиёрий равишда қоплаш сўралган. Бироқ, ушбу суммани ихтиёрий тўлаш тўғрисида юборилган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 13 304 977 сўм табиатга етказилган зарарни ундиришни сўраган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда ИПКнинг 149-моддасига асосан жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги, талабнома ёки огоҳлантириш хати юборилмаганлиги, Чиноз тумани Экология бўлими томонидан олинган фотосуратларда холис гувоҳ О.Нуришев, баённома тузувчилар – Ж.Ибрагимов, Ш.Иргашев ва далолатнома тузувчи Ф.Исломов, Ш.Иргашев, Ж.Ибрагимов, А.Досанов ва С.Ботировлар фотосуратларда умуман акс этмаганлиги ва фотосуратларни тасдиқлаб имзо чекмаганлиги, ушбу фотосуратлар жавобгарга қарашли эканлиги ҳақида далил ва исботлар мавжуд эмаслиги, фотосуратлар жавобгарнинг иштирокисиз олинганлиги, “Наврўз” МФЙ раиси ёки жавобгар вакилларидан бирортаси чақиртирилмаганлиги, Чиноз тумани Экология бўлими томонидан 2021 йил 30 июлда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилганлиги, ушбу баённомада рўйхатга олиш журналидаги тартиб рақам қайд этилмаганлиги, баённомада ҳуқуқбузарлик содир этилган сана 2021 йил 2 июлда қайд этилганлиги баён қилинган бўлса-да, гувоҳ ушбу ҳолатни 2021 йил 30 июлда тасдиқлаб берганлиги, баённомада гувоҳ сифатида О.Нуришев келтирилганлиги, О.Нуришев ва даъвогар вакиллари ўртасида манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги, ҳолат жойига чиқиб ўрганилмаганлиги, сабаби 2021 йил 30 июль ҳолатига такрорий экинлар тўлиқ экилиб униб чиққанлиги, Чиноз тумани Экология бўлими томонидан бошоқли дон экинларининг сомони ёқиб юборилиши натижасида тупроқ унумдорлигига келтирилган зарарни аниқлашнинг ҳисоб-китоби келтирилганлиги, ушбу ҳисоб-китобнинг 1.4-бандида ҳосил йўқолиши натижасида 1 гектар майдонда кўрилган зарар, 1 гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланиши қайд этилганлиги, бунда 111 488 сўм 1 центнер 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдойнинг 2021 йил учун харид нархи келтирилганлиги, бошоқли экинлар донининг харид нархлари ҳар йили жорий йил ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланиши, 2021 йил 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун давлат харид нархи умуман эълон қилинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сонли қарорида 2021 йил ҳосилидан бошлаб давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилиши ҳамда давлат хариди тўлиқ бекор қилиниши қайд этилганлиги, текширишда иштирок этган шахсларнинг барчасини суд мажлисига жалб этилиши ҳақида илтимоснома киритилганлиги, суд мажлисининг чўзилишига олиб келинишини важ қилиб илтимоснома кўрилмасдан қолдирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги видеоселектор йиғилишидаги ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экишни ташкил қилиш бўйича топшириғига асосан Чиноз туман ҳокимининг 2021 йил 9 июндаги 82/10-144-O21-сонли қарорига асосан жавобгарга қарашли бўлган 249 ва 258-сонли контурларда жойлашган 19,6 гектар ер майдони туманнинг “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ишсиз фуқароларга экин экишлари учун ажратилганлиги, 2021 йил 9 июндан юқорида кўрсатилган ер майдони жавобгарнинг тасарруфидан вақтинчалик чиқарилганлиги, 2021 йил 21 июнда 19,6 гектар ер майдони жавобгар, Чиноз тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Р.Акрамов ва “Наврўз” МФЙ раиси Д.Жулановлар билан биргаликда ишсиз фуқароларга экин экиш учун топширилганлиги ҳақида далолатнома тузилганлиги, ердан вақтинчалик фойдаланувчилардан, яъни “Наврўз” МФЙда истиқомат қиладиган ишсизлардан ер ва сувдан оқилона фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, ернинг унумдорлигини йўқотмаслик, экологик талабларга ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя қилишни, вояга етмаган шахсларни меҳнатга жалб қилмаслик тўғрисида огоҳлантириш ҳамда атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилганлиги юзасидан “Наврўз” МФЙ раиси Д.Жуланов иштирокида йиғилиш ўтказилганлиги ва баённома тузилганлиги, текширув ҳужжатларига илова қилинган фотолар амалдаги қонун талабларига мос равишда расмийлаштирилмаганлиги, фото жадвали текширувчилар томонидан фото ер майдони кимга қарашлилиги, қачон тасвирга олинганлиги ва қаерда олинганлиги кўрсатиб ўтилмаганлиги, ўзи ва холислар томонидан тасдиқланмаганлиги, суд қарорида жавобгар томонидан ушбу суммани ихтиёрий тўлаш тўғрисида юборилган огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилганлиги кўрсатилганлиги, лекин огоҳлантириш хати умуман жўнатилмаганлиги ёки тақдим этилмаганлиги, жавобгар раҳбарини сомон қолдиқлари ёнган вақтда воқеа жойига чақиртирилганда ўзини прокурор топшириғи билан юрганлигини важ қилиб воқеа жойига келишдан бош тортганлиги айтилганлиги, ваҳоланки ушбу ҳолат умуман юз бермаганлиги, бундан ташқари, суд қарор қабул қилишда С.Ботировнинг ёзма фикрномасига асосланганлиги, фикрномани туман суди судьяси Э.Курбонов С.Ботировга телефон орқали мурожаат қилгандан сўнг ёзиб берганлиги, шунингдек даъвогар ходимлари томонидан 2021 йил 2 июлдаги ва 2021 йил 8 июлдаги чақирув хатига асосан жавобгар раҳбари ҳеч қандай муносабат билдирмаганлиги ёзилганлиги, ваҳоланки ушбу чақирув хатига жавобан даъвогар манзилига борганлиги, лекин даъвогар ходимлари иш вақтида иш жойларида бўлмаганлиги ва эшикда қулф осилиб турганлиги сабабли кутиб қайтиб кетганлиги, борганлигини исботлаш учун ўз телефонига суратга олганлиги, суд мажлисига телефон олиб кириш мумкин бўлмаганлиги сабабли ушбу далилларни кўрсата олмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. 4 Даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қайта ташкил этилган ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилган. ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Тошкент вилояти Табиат ресурслари бошқармаси билан алмаштирилиши лозим. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16, 17 ва 20-моддаларига кўра, табиий ресурслардан фойдаланишга табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, табиат мажмуалари яхлитлигини сақлаб қолиш, жонли табиат объектларининг яшаш ва ўсиш муҳити бузилишига йўл қўймаслик, бошқа табиий ресурслардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик шарти билан йўл қўйилади, тупроқдан унинг унумдорлигини пасайтирмаган ҳолда табиий ва маданий ўсимликлардан ҳосил олиш учун фойдаланилади, ҳаводан фойдаланишга муайян ҳудуд ҳавосининг сифатини ўзгартирмаслик, уни белгиланган нормативлардан ортиқ даражада ифлослантирмаслик ёки сийраклаштирмаслик шарти билан йўл қўйилади. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига биноан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда ва (ёки) қурилмаларда ёқилғининг, ёқилғи сифатида фойдаланиладиган моддаларнинг ёки моддалар аралашмасининг ёқилишига, шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган материаллар ва чиқиндиларнинг ёқилишига йўл қўймаслиги лозим, бундан ёқиш махсус ускуналардан фойдаланиб ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги ва чиқиндилар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилган ҳоллар мустасно. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан ёнғин содир бўлишидан аввал 2021 йилда жавобгарга огоҳлантириш кўрсатма берилган ва унда ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларни ёқишга ва “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 24-моддалари бузилишига йўл қўймаслик, ушбу қонунбузилиш ҳолати содир этилганда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига асосан жарима солиши ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан зарар ундирилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ, даъвогарнинг ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларни ёқилмаслиги чораларини кўриш ҳақидаги огоҳлантиришига қарамасдан, жавобгар унга “Т.Охунова” ҳудудида ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларни ёқишига йўл қўйган. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25 ва 29-моддаларида атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб олиниши, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаши шартлиги, зарарнинг ўрнини қоплаш айбдорларни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишдан озод этилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан рўйхатига олинган “Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича” Низомнинг 8-бандига кўра, мазкур Низомнинг 7-бандида қайд қилинган шахслар (ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва бошқа фуқаролар) томонидан бошоқли дон экинлари ер майдонида ўрим-йиғим мавсумида ёки мавсумдан сўнг сомонни ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланганда, тупроқ унумдорлигига етказилган зарар суммалари ҳудудий Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат инспекторлари мазкур Низомнинг II бўлимида қайд қилинган тартибда ҳисоблаб, қонун бузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда етказилган зарарни ундириш чораларини кўради. Жавобгар томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли даъвогар ушбу Низом талабларига мувофиқ 13 304 977 сўм зарар ҳисоблаган ва уни ундириш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Жавобгарнинг унга тегишли “Т.Охунова” ҳудудида ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз фуқароларга экин экиш учун топширилганлиги ҳақидаги важи асоссиздир. Чунки, жавобгар ишсиз фуқароларга экин экиш учун шартнома асосида топширганлиги ва ушбу шартнома давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги далиллар мавжуд эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига биноан, ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори ерларни муҳофаза қилишга оид, ушбу Кодекснинг 79-моддасида назарда тутилган туркум тадбирларни амалга оширишни бажариши 6 Ушбу Кодекс 79-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ерларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар: ҳудудни оқилона ташкил этадилар; тупроқ унумдорлигини, шунингдек ернинг бошқа хоссаларини тиклайдилар ва оширадилар; ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишдан, захлашдан, қайта шўр босишдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, хароб қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар; қишлоқ хўжалик ерларини бута ва майда дов-дарахтлар, ёввойи ўтлар босиб кетишидан ва ерларнинг маданий-техникавий ҳолатини ёмонлаштирувчи бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар; ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларидаги тупроқ унумдорлигини бошқа усуллар билан қайта тиклашнинг иложи бўлмаса, бу ерларни консервация қиладилар; бузилган ерларни қайтадан экинзорга айлантирадилар, уларнинг унумдорлигини ва бошқа фойдали хоссаларини оширадилар; ерларни бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб оладилар, ундан фойдаланадилар ва уни сақлаб қоладилар; ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўради. Аммо, жавобгар ерларни муҳофаза қилишга оид тадбирларни бажармаган. Шунинг учун судлар даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Жавобгарнинг текширув инспекторлар томонидан қонун талабларига зид равишда тадбиркорлик субъекти раҳбари ёки вакилининг иштирокисиз ўтказилганлиги, фотосуратлар, баённома ва далолатнома тузишда жавобгардан раҳбар ёки вакил иштирок этмаганлиги ва чақиртирилмаганлиги ҳақидаги важлари билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони билан тасдиқланган “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати”нинг 21-бандида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан материалларни сақлаш ёки ёнувчан моддаларни ва қурилиш материалларини очиқ оловда ёқиш пайтида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари юзасидан тезкор назорат чоралари текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимда рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказилиши белгиланган. Даъвогар ҳамда унинг ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони талабларига мувофиқ, текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинган ҳолда ўтказилган. Шунингдек, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳнома, шахсий гувоҳнома ва ушбу Қонуннинг 9 ва 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд булган тақдирда йўл қўйилиши белгиланган. Шу билан бирга, даъвогар ходимлари Ж.Ибрагимов, Ш.Иргашев ва Т.Бўриев ҳамда гувоҳ О.Нуришев иштирокида тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада жавобгар раҳбари ҳолат бўйича жойига келиб тушунтириш беришдан бош тортганлиги қайд этилган. Жавобгарнинг О.Нуришев ва даъвогар ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви борлиги ҳақидаги важи юзасидан бирор-бир далил тақдим қилинмади. Жавобгарнинг низонинг судга ҳал қилиш (талабнома юбориш) қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Мазкур ёнғин содир бўлгунга қадар даъвогар томонидан огоҳлантириш хати юборилган бўлган. Жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сонли қарорида 2021 йил ҳосилидан бошлаб давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилиши ҳамда давлат хариди тўлиқ бекор қилинганлиги важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарори 2-бандининг “а” кичик бандида 2020 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом-ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан ер майдонига пахта экилганлиги ҳолати исботланмаган. Ваҳоланки ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асоослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгарга юкланади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта 8 харажатлари унинг зиммасида қодирилади. Шунингдек, жавобгардан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 150 000 сўм давлат божи ундирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Тошкент вилоят Табиат ресурслари бошқармаси билан алмаштирилсин. "Chinoz Bahrom Ota" фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. "Chinoz Bahrom Ota" фермер хўжалигидан республика бюджетига 150 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: И. Таджиев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова Р. Сагатов