← Назад
Решение #600023 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 297 | — | law | |
| ИПК | 120 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2103/162-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – У.Эргашев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья –Б.Мамадалиев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 28 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогар вакили В.Сахибов (2023 йил 23 январдаги ишончнома
асосида), жавобгар вакили адвокат Ш.Шахобиддинов (2021 йил
25 февралдаги ордер асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (даъвогар “NATURE
COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
манфаатида)нинг жавобгар “LOS GIGANTES TEXTILES” масъулияти
чекланган жамиятидан 867 051 000 сўм асосий қарз ва 424 854 990 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул
қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 февралдаги ажрими устидан даъвогар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “NATURE
COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “LOS GIGANTES TEXTILES” МЧЖдан
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 867 051 000 сўм қарз ва
424 854 990 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар судга даъво аризасига аниқлик киритувчи ва
даъво талаби миқдорини кўпайтирувчи ариза тақдим этиб, жавобгардан
541 957 000 асосий қарз, 820 978 500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг ҳал қилув қарори
устидан берган апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад
этилган.
Даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида апелляция
инстанцияси судининг 2023 йил 10 февралдаги ажримини бекор қилиш
сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 4-1001-2113/49186-сонли иш бўйича 2022 йил 31 январда қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб эътироф этилиб,
тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳамда тугатиш бошқарувчиси
этиб М.О.Чутов тайинланганлиги, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига кўра, тугатиш бошқарувчиси давлат
божи тўловисиз даъво аризаси ва бошқа аризалар билан судга мурожаат
этишга ҳақли эканлиги, Қўқон туманлараро иқтисодий судига жавобгардан
тайёр маҳсулотларни натура шаклида ва пеня ундириш ҳақидаги даъво
аризаси билан мурожаат этилганлиги, суднинг ҳал қилув қарори билан даъво
талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига 12 499,38 кг
миқдорида қолдиқ маҳсулотлар натура шаклида ҳамда 44 500 000 сўм пеня
ва 19 600 сўм почта харажатлари ундирилганлиги, Фарғона вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 июндаги қарори
билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантириш рад
этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 августдаги қарори билан биринчи
ва апелляция инстанцияларининг қарорлари бекор қилиниб, янгидан кўриб
чиқиш учун биринчи инстанцияга юборилганлиги, Риштон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 30 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво
талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм
ундирилганлиги, ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан Фарғона
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
берилганлиги, www.pochta.uz сайтидан (квитанция рақами RD110411944UZ)
почта жўнатмаси тарихи текширилганда, апелляция шикояти Риштон
туманлараро иқтисодий судига 2023 йил 23 январда юборилиб, 2023 йил
6 февралда етиб борганлиги кўрсатилганлиги, бироқ, Фарғона вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 февралдаги
ажрими билан апелляция шикояти белгиланган муддатларда берилмаганлиги
сабабли шикоятни қабул қилиш рад этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
120-моддасининг иккинчи, олтинчи ва еттинчи қисмига кўра, ойлар билан
ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги ойининг
тегишли кунида тугаши, процессуал ҳаракат белгиланган муддатнинг охирги
куни соат йигирма тўртгача бажарилиши мумкинлиги, агар ариза, шикоят
ва бошқа ҳужжатлар почтага топширилган, электрон ҳужжат тарзида
юборилган, тегишли органга ёхуд уларни қабул қилиб олиш ваколатига эга
бўлган шахсга процессуал муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга
қадар берилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган деб ҳисобланмаслиги
белгиланганлиги, шунга кўра ҳаракатлар 2023 йил 28 февраль соат 24-00 га
қадар бажарилиши мумкинлиги, бироқ, суд томонидан процессуал ҳуқуқ
нормалари нотўғри қўлланилган ҳолда, ноқонуний ажрим қабул
қилинганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятда билдирилган важларни
қувватлаб, апелляция инстанция судининг 2023 йил 10 февралдаги ажримини
бекор қилишни сўради.
Жавобгар вакили суддан низони қонуний ҳал этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
Палатадан вакиллар суд мажлисига келмади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни лозим топади:
Аниқланишича, мазкур иш бўйича биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори 2022 йил 30 ноябрда қабул қилинган бўлиб, ушбу суд ҳужжати
устидан даъвогарнинг апелляция шикояти Ўзбекистон почтасининг Тошкент
вилояти, Бўка бўлимига 2022 йил 28 январь санасида топширилган.
Апелляция шикоятига илтимоснома илова қилиниб, унда суд
бошқарувчи алмашганлиги, қўшимча далиллар йиғиш муносабати билан
шикоят беришнинг қонунда белгиланган муддатлари ўтказиб юборилганлиги
кўрсатилиб, апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш сўралган.
ИПК 120-моддасининг иккинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларига кўра,
ойлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг
охирги ойининг тегишли кунида тугайди.
Процессуал ҳаракат белгиланган муддатнинг охирги куни соат
йигирма тўртгача бажарилиши мумкин.
Агар ариза, шикоят ва бошқа ҳужжатлар почтага топширилган,
электрон ҳужжат тарзида юборилган, тегишли органга ёхуд уларни қабул
қилиб олиш ваколатига эга бўлган шахсга процессуал муддатнинг охирги
куни соат йигирма тўртга қадар берилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган
деб ҳисобланмайди.
ИПК 262-моддасининг биринчи, учинчи қисмига кўра, агар
қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти
(протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича
апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган
ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб
юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса,
тикланиши мумкин.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди иш учун аҳамиятли бўлган ушбу
ҳолатларга эътибор бермасдан, 2023 йил 10 февралдаги ажрим билан
апелляция шикояти беришнинг бир ойлик муддати ўтказиб юборилган ҳамда
унинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома ҳам ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан ортиқ муддат
ўтказилган ҳолда судга тақдим этилган деб ҳисоблаб, апелляция шикояти
бериш муддатини тиклаш имконияти мавжуд эмаслиги ҳақида нотўғри
хулосага келган.
Ваҳоланки, жавобгар томонидан 2022 йил 30 ноябрдаги ҳал қилув
қарори устидан апелляция шикояти ва уни беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома 2023 йил 28 январда, яъни ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан
кечиктирилмасдан почта бўлимига топширилган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига биноан апелляция
инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда
белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу
бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган
тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Мазкур модда учинчи қисмининг 4-бандига асосан кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг
апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция
шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси
судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга
ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборишга ҳақли.
5
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил
10 февралдаги ажримини бекор қилишни, шу муносабат билан апелляция
шикоятини мазмунан кўриб чиқиш учун Фарғона вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига юборишни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 301, 303, 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
“NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 февралдаги ажрими бекор қилинсин.
“NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонасининг апелляция шикояти мазмунан кўриб чиқиш учун
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
апелляция инстанциясига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
А. Абдуллаев
Ш. Мирзахакимов