← Назад
Решение #600065 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| дорини ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2302/102-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья И.Жураев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Т.Атабоев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 28 апрель
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Ш.Мирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Д.Убайдуллаев ва Т.Атабоевдан
иборат таркибда, Х.Тухтасиновнинг котиблигида, Избоскан тумани Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Ф.Насриддинов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Сиддиқов (ишончнома асосида)
иштирокида, Избоскан тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши даъвогар – “Кухинур саҳовати” фермер хўжалигининг
манфаатида жавобгар– “SOHIB OMAD BARAKASI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 53 149 921 сўм асосий қарз, 7 972 488 сўм жарима, 2 215 996 сўм пеня
ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1705-2302/102-сонли
иш юзасидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
24 февралдаги ҳал қилув қарори устидан “SOHIB OMAD BARAKASI” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Кухинур саҳовати” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – “даъвогар”
деб юритилади) “SOHIB OMAD BARAKASI” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда – “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил
20 сентябрда 25-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик харид қилиш бўйича”
шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар пахта хом ашёси етказиб бериш, жавобгар эса
пахта хом ашёсини қабул қилиб, унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар умумий 30 064 кг пахта хом ашёси етказиб берган.
Избоскан тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши (бундан буён матнда – “Кенгаш” деб юритилади) томонидан
жавобгарга тумандаги фермер хўжаликларнинг манфаатида 2023 йил 4 январда
01-сонли талабнома юборилган.
Шундан сўнг кенгаш даъвогарнинг манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 53 149 921 сўм асосий қарз,
7 972 488 сўм жарима, 2 215 996 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, жавобгар пахта хом ашёсини қабул қилиб олганлигини,
пахтани
қабул
қилиш
варақалари
ва
ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилганлигини, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга
оширилганлигини, шартноманинг 4.5-бандига кўра, жавобгар етказиб берилган
маҳсулот қийматининг 100 фоиз ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва
бошқа
харажатлар
чегирилганидан
қолган
қисмини
2022
йил
31 декабрга қадар тўлиқ тўлаб бериши лозимлигини, жавобгарга талабнома
юборилганлигини, жавобгар 53 149 921 сўмни тўламаганлигини, натижада
даъвогар моддий зарар кўрганлигини кўрсатган.
Суднинг Избоскан тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими ишга мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 43 099 782 сўм асосий қарз, 3 198 929 сўм жарима, кенгаш фойдасига
30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 494 926,40 сўм давлат божи
ундирилиши белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинган.
Мазкур суд қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция
шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари
бузилганлиги,
хусусан
шартноманинг
8.1-бандига
кўра,
келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, тарафлар
қоидага кўра уларни судгача ҳал этиш юзасидан мустақил ёҳуд туман
(шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган комиссия иштирокида
чора-тадбирлар кўришлари кераклиги белгиланганлиги, комиссия тарафлар
ўртасидаги низоли масалани кўриб чиқмаганлигини, ушбу ҳолатда суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда – “ИПК” деб юритилади) 107-моддаси 5-бандига асосан, даъвони
кўрмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқариши лозимлигини, лекин суд даъвони
кўрмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқармаганлигини, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 6 март кунги ПҚ-4633-сонли Қарори
билан давлат харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилганлигини,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат
вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори
нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил
ҳосили
учун
кутилаётган
минимал
нархлар
эълон
қилиниши
белгиланганлигини, тўловлар амалга оширилиши лозим бўлган 2022 йил
4-чорак пахта хом ашёсининг харид нархлари аниқ бўлмаганлиги, буни
аниқлаштириб олиш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганлиги ва
ушбу мурожаатларнинг жавоби олинганга қадар ишни қолдириб туриш
ҳақидаги илтимосномалар қаноатлантирилмаганлигини, даъвогар билан ўзаро
келишиб олиш учун ҳам имконият берилмаганлигини билдирган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини
қувватлаб, Ўзбекистон пахта тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023 йил
10 февралдаги 02-11-61-сонли хатида, 2022 йилда етиштирилган пахта хом
ашёси учун якуний ҳисоб-китоблар 2 босқичда, яъни биринчи босқичда жорий
йилнинг 1 февралига қадар 1 тонна учун 8 300 сўмдан 85 фоизини, қолган
15 фоизини 1 ноябрга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши кўрсатилганлиги,
шунингдек, тўловларни амалга ошмай қолишига банк томонидан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли Қарори
асосида якуний тўловлар тўлаб берилмаганлиги, биринчи инстанция суди
томонидан инобатга олинмасдан қарор чиқарилганлигини, шунингдек суд
жавобгар томон шартномавий мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаган
деган хулосага келиб жарима ундирганлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Кенгаш вакили суд мажлисида жавобгарнинг апелляция шикояти асоссиз
эканлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни
ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Даъвогар судга ариза юбориб, унда суд мажлисини даъвогар вакили
иштирокисиз ўтказилишига эътирози йўқлигини маълум қилган.
Судлов таркиби тарафларнинг кўрсатмасини инобатга олиб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (келгусида матнда –
“ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 20 сентябрда
25-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартнома
тузилган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар Андижон-35 навли 30 064 тонна пахта хом
ашёси етказиб бериш, жавобгар ҳар бир тоннаси учун 9 890 000 сўмдан тўловни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар 30 064 кг пахта хом ашёси етказиб берган, етказиб берилган
пахта хом ашёси (уруғлик пахта учун қўшимча тўловлар ва транспорт
харажатларини қўшган ҳолда) учун жами 291 287 023 сўм тўловга ҳисобланган.
Бу ишдаги ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топади.
Жавобгар томонидан амалга оширилган тўловлар ва бошқа харажатлар –
397 773 240 сўм чегирилганда, даъво ариза берилган санага 43 099 782 сўм
қарзи қолган.
Биринчи инстанция суди 43 099 782 сўм асосий қарз ундириш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Бундан ташқари, даъво аризада жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлиги учун 7 972 488 сўм жарима ҳамда 2 215 996 сўм пеня ундириш
сўралган.
Шартноманинг 5.4-бандида, белгиланган муддатларда бўнак (аванс)
маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини
тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун харидор (жавобгар) хўжаликка
(даъвогарга) ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида
жарима тўлаши назарда тутилган.
Шунингдек, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг
биринчи қисмида, тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки
қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов
топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни
тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб
берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи
миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг
2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 3-бандида, агар шартномада айнан битта
мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида
тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина
бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Жавобгар етказиб берилган пахта хом ашёсини қабул қилиб олган бўлсада, лекин тўловларни амалга оширишдан бош тортиб, банкка тегишли тўлов
топшириқномаси тақдим этмаган.
Даъво ариза судга тақдим этилганидан бошлаб иш кўриб чиқилган кунга
қадар қисман бўлса-да, тўловлар амалга оширилмаган.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъводаги ундирилиши талаб қилинган
неустойканинг жарима суммасини ундиришни ва унинг миқдорини ФКнинг
326-моддасига мувофиқ, 3 198 929 сўм белгилаш ҳамда неустойканинг пеня
суммасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Жавобгар апелляция шикоятида, шартноманинг 8.1-бандига асосланиб,
даъвогар талабнома юбориш тартибига риоя қилмаганлиги учун суд даъвони
кўрмасдан қолдириши кераклигини билдирган.
Шартноманинг 8.1-бандига кўра, келишмовчиликлар ва низоли масалалар
келиб чиққан тақдирда, тарафлар қоидага кўра уларни судгача ҳал этиш
юзасидан мустақил ёҳуд туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил
этиладиган комиссия иштирокида чора-тадбирлар кўрадилар.
Агар шартномада тарафлар томонидан келиб чиққан низоларни тинч йўл
билан ҳал этиш ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони ҳал этиш
тартиби белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш йўли билан
ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмайди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
Қарорининг 3-бандида тушунтириш берилган.
Шартномада низони тинч йўл ҳал этиш ҳақида қоида мавжуд, лекин
бунинг аниқ тартиби (талабнома юборилиши, у қанча муддатда кўриб
чиқилиши ёки ўзаро учрашув белгиланиши, музокаралар ўтказилиши тартиби)
белгиланмаган.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган комиссия
енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия
ҳисобланиб, унинг вазифасига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда
енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) юзага келганлигини
тасдиқлашдан иборат.
Комиссиянинг фаолиятига оид қоидалар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришида
шартномавий
муносабатларни
такомиллаштириш
ва
мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 86-бандида
назарда тутилган.
Кенгаш томонидан жавобгарга талабнома юборилган, шунингдек
даъвогар пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича шартномавий мажбуриятини
тўлиқ бажарган ва форс-мажор ҳолати юз берганлиги исботланмаган.
Шу боис, судлов ҳайъати даъвони кўрмасдан қолдиришга (талабнома
юбориш тартибига риоя қилинмаганлиги важи билан) асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
Бундан ташқари, жавобгар апелляция шикоятида ва апелляция суд
муҳокамасида берган кўрсатмаларида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 24 февралдаги 05-24-2405/806-сонли хатида,
2022 йилда етиштирилган пахта хом ашёси учун якуний ҳисоб-китоблар
2-босқичда, яъни биринчи босқичда жорий йилнинг 1 февралига қадар 1 тонна
учун камида 8 300 сўмдан, қолган маблағлар 1 ноябрга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб
қилиниши кўрсатилганлиги билдирди.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг ушбу важлари билан келишмайди.
Боиси, ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартноманинг 4.5-бандида, томонлар етказиб берилган пахта хом ашёси
учун ҳисоб-китоблар 2022 йил 31 декабрга қадар тўлиқ амалга оширилиши
келишилган.
Томонлар шартномадаги ушбу муддатни узайтириш (кечиктириш)
юзасидан шартномага тегишли ўзгартириш киритилмаган.
Шунингдек, шартномадаги тўлов муддатларини кечиктириш юзасидан
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил
24 февралдаги 05-24-2405/806-сонли хати норматив – ҳуқуқий ҳужжат
ҳисобланмайди.
Бундан ташқари судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида ва
суд мажлисида шартномада даъвогар билан тўловларни 2022 йил 4-чорак пахта
хом ашёсининг харид нархлари эълон қилинганидан сўнг 2022 йил
31 декабрга қадар тўлаб беришга келишганлиги, 2022 йил 4-чорак пахта хом
ашёсининг харид нархлари эълон қилинмаганлиги тўғрисидаги важлари билан
келишмайди.
Чунки, даъвогар томонидан жавобгарга пахта хом ашёси топширилаётган
вақтда 2022 йил 3-чорак учун пахта хом ашёсининг харид нархлари эълон
қилинган ва жавобгар ушбу эълон қилинган нархларда пахта хом ашёсини
даъвогардан қабул қилиб олган ҳамда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган.
Апелляция судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция
интсанция суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда
қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ
тақсимланади.
Баён этилганларга асосан судлов таркиби жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти билан боғлиқ суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклашни ва жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 494 926,40 сўм давлат божи ундиришни, апелляция инстанцияси
учун тўланган 30 000 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 278 ва 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилади:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар – “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 494 926,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Апелляция инстанцияси учун тўланган 30 000 сўм почта харажати
жавобгар зиммасида қолдирилсин.
Қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят
(прокурор протест) келтириш мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Мирзаев
ҳайъат аъзолари
А.Атабоев
Д.Убайдуллаев