← Назад
Решение #600083 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 297 | — | law | |
| ИПК | 269 | — | law | |
| ИПК | 265 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2201/3056-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Сафаров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья –Ф.Ражабов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 28 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогар вакили шўъба мудири Қ.Алиқулов ва бош
юрисконсульт Ж.Тўлаганов (2022 йил 5 декабрдаги 01/05-4143-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Зокир Худоёр агро” масъулияти чекланган
жамияти билан тузилган олди-сотди шартномасини бекор қилиш ва ундан
2 962 047 944 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги ажрими устидан
даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Зокир Худоёр агро”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) билан 2021 йил 25 августда тузилган 72-ES-сонли олди-сотди
шартномасини бекор қилишни ва жавобгардан 2 962 047 944 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шунингдек, жавобгар даъвогар ҳамда Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасига нисбатан судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида 2021 йил 25 августда тузилган 72-ES-сонли олди-сотди
шартномасининг 3.1-бандида белгиланган тўлов жадвали қисмини
ўзгартиришни сўраган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 350 200 000 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм
почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Бундан ташқари, жавобгарнинг тарафлар ўртасида 2021 йил 25 августда
тузилган 72-ES-сонли олди-сотди шартномасининг 3.1-бандида белгиланган
тўлов жадвали қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарши даъво
аризаси қисман қаноатлантирилиб, тўловларни амалга ошириш жадвали
ўзгартирилган. Қарши даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш
рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 28 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг ҳал қилув қарори
устидан берган апелляция шикояти қайтарилган.
Даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида апелляция
инстанцияси судининг 2023 йил 28 февралдаги ажримини бекор қилиш
сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги
ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада
жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6167-сонли Фармони, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат
мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни
тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли Қарори, Давлат мулкини сотишда тендер
савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 2021 йил 15 февралдаги
02/1-357-сонли йиғилиш баёни ва “Электрон-онлайн аукционларини ташкил
этиш маркази” ДУК томонидан 2021 йил 23 август куни тасдиқланган
DA-127-057393-сонли баённома ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган
шартлар ва тартибларга биноан Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Қоракўл
ҚФЙ, Шўртан қўрғонида жойлашган автомобилларга метан газ қуйиш
шаҳобчаси ва газ тақсимлаш станцияси жавобгарга ўн икки ой мобайнида
тўлаш шарти билан 9 073 438 135 сўмга сотилиб, бу ҳақда 2021 йил
25 августда 72-ES-сонли олди-сотди шартномаси тузилганлиги, жавобгардан
2 962 047 944 сўм пеня ундириш ҳамда олди-сотди шартномасини бекор
қилиш ҳақида судга даъво аризаси тақдим этилганлиги, Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, жавобгардан 350 200 000 сўм пеня ундириш,
шартноманинг 3.1-бандининг тўловлар жадвалини 2 йилга узайтириш
белгиланганлиги, ҳал қилув қарори устидан Бухоро вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти берилганлиги, апелляция
шикояти моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ҳолда
қайтарилганлиги, хусусан апелляция шикоятини бериш муддатини тиклаш
тўғрисида илтимоснома берилган бўлса-да, суд илтимоснома мавжуд
эмаслиги асоси билан шикоятни қайтарганлиги, бундан ташқари дастлаб
шикоят берилган 2022 йил декабрь ойида почта харажатлари миқдори
24 000 сўм бўлиб, апелляция шикоятидаги камчиликлар бартараф этиш учун
қайтарилганлиги сабабли апелляция шикояти қайта берилганлигини суд
инобатга олмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида билдирилган
важларни такрорлаб, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор
қилишни сўради.
Жавобгар ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси суд муҳокамаси вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг
вакили суд мажлисига келмади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, биринчи инстанция судининг
2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан почта
орқали апелляция шикояти берилган. Апелляция шикояти биринчи
инстанция судида 2023 йил 20 февраль санаси билан кирим қилинган.
Даъвогар томонидан ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти
беришнинг бир ойлик муддати ўтказиб юборилган бўлиб, шикоятга ўтказиб
юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома илова қилинмаган.
Қолаверса, апелляция шикояти учун почта харажати белгиланган
30 000 сўм миқдорида тўланмаганлиги аниқланган.
ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида давлат божи ва почта
харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат
божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти
назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд
илтимоснома рад этилган бўлса, 5-бандида эса апелляция шикояти (протести)
белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган
муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса, апелляция
шикоятини қайтариш белгиланган.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланиб, 2023 йил 28 февралдаги ажрим билан
даъвогарнинг апелляция шикоятини қайтариш ҳақида қонуний тўхтамга
келинган.
Даъвогарнинг кассация шикоятида билдирган апелляция шикоятини
бериш муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома апелляция шикоятига
илова қилинганлиги ҳақидаги важлари асоссиз бўлиб, судлов ҳайъати ушбу
важлар билан келиша олмайди.
Чунки, апелляция шикоятининг илова қисмига шикоят беришнинг
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома илова
қилинаётганлиги кўрсатилмаган.
Ваҳоланки, ИПК 265-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикояти ва унга илова
қилинган, уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари
юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни
апелляция шикоятига илова қилиш лозим.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикояти
қайта берилганлиги ва дастлаб берилганда тўланган 24 000 сўм почта
харажати тўланганлиги инобатга олинмаганлиги ҳақидаги важлари билан ҳам
келиша олмайди. Чунки, апелляция шикояти қайтадан берилганда почта
харажатлари ҳам қайтадан белгиланган миқдор бўйича тўланиши лозим.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри
ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши
мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини,
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги
белгиланган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, апелляция инстанцияси судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан
кассация шикоятини тақдим этишда тўланган 30 000 сўм почта харажати
даъвогар зиммасида қолдирилади. Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг
депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ жами 75 000 сўм суд харажатлари
ундирилади.
5
Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал
118, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
кодекснинг
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 28 февралдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасидан Олий суднинг депозит рақамига
ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
А. Абдуллаев
Ш. Мирзахакимов