← Назад
Решение #600108 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| судларнинг эътибори ФК | 539 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 554 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| симлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47uy
150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-66-09, (+99873) 244-65-30
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/3711-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А»
манфаатида жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 881 530
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб қуйидагиларни,
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат этиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4 881 530 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203 4моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим
қилмади.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, «А»
(“Ижарага берувчи”) билан «Б» масъулияти чекланган жамияти (“Ижарага
олувчи”) ўртасида 2021 йил 17 декабрь кунги 329-сонли (2021 йил 23 апрелдан
2021 йил 31 декабргача) ҳамда 2022 йил 5 январь кунги 441-сонли кичик саноат
зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли (2022 йил 5
январдан 2023 йил 31 декабргача) бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида
шартномалар тузилган.
Шунингдек, 2022 йил 5 январь кунги 441-сонли шартномага 2023 йил 4
январь кунги 441/1-сонли қўшимча келишув тузилган.
Мазкур шартномалар асосида объект жавобгарга топшириш-қабул қилиш
далолатномасига мувофиқ топширилган.
Жавобгар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган ижара
тўловлари белгиланган муддатларда тўланмаганлиги оқибатида даъвогар
олдида 4 881 530 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогарнинг манфаатида Савдо-саноат
палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ушбу қарздорликни
жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил
1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 4-банди, иккинчи хатбошисига кўра,
судларнинг эътибори ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас
мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий
эканлигига қаратилсин. Бир йилдан кам муддатга тузилган бино ва
иншоотларнинг ижара шартномалари бу қоидадан истисно ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
ФКнинг 554-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар ижарага олувчи
ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага
берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақ ижарага берувчи кўрган зарарни
қопламаган тақдирда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб
белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
4 881 530 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрь
кунги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16.-бандига кўра, умумий қоидага кўра, иш
бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлайди.
Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат
фойдасига ундириш ИПК 118-моддаси билан тартибга солинади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 4 881 530 сўм асосий қарз ва тўланган 30 000 сўм почта
харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат
зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси фойдасига жавобгар «Б»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 881 530 сўм асосий қарз ва
тўланган 30 000 сўм почта харажатлари, жами 4 911 530 сўм ундирилсин.
«Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига
300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Т.Маматожиев