Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1104 Дата решения 28.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юггазстрой акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Тошнефтгазкурилиш акционерлик жамияти
Source ID 1085021 Claim ID 3205647 PDF Hash 92055d69e06208bc... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
Мазкур Кодекснинг 75-моддаси Мазкур Кодекс 75 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 28 апрель 1102-2302/1104-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котибалигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасиниг “+++++++++++” АЖ манфаатида жавобгарлар – “-----------” АЖга қарашли “*******” УК “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохи ҳамда “-----------” АЖ ҳисобидан 703.170.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси “+++++++++++” АЖ манфаатида (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “-----------” АЖга қарашли “*******” УК “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохи ҳамда “----------” АЖ (бундан кейин матнда - жавобгарлар) ҳисобидан 703.170.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, даъвогар ва жавобгарлар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогар ва жавобгарларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни даъвогар ва жавобгарлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар “-----------” АЖ вакиллари даъво аризасига эътироз билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохи вакили иштирок этмади бироқ, судга ѐзма эътирознома тақдим қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Узнефтгазстройинвест” АКнинг 2007 йил 3 апрелдаги 12-431-сонли хати, “Ташнефтегазстрой” ОАЖ бошқарувининг 2007 йил 12 апрелдаги ва 2008 йил 23 январдаги йиғилиш баѐнлари ҳамда кузатув кенгашининг 2008 йил 7 апрелдаги баѐнномасига асосан, “Ташнефтегазстрой” ОАЖга қарашли бўлган “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохи ҳудудидаги 2 гектар ер майдонида жойлашган 2 та дам олиш хонаси ва 1 та бассейн, Тошкент вилояти хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кадастр хизмати томонидан жами 14.475.922 сўмга баҳоланиб, комиссия иштирокида 2008 йил 15 апрелда тасдиқланган “Топшириш қабул қилиш далолатномаси” орқали “Ташнефтегазстрой” ОАЖга қарашли “Нефтгазмахсусқурилиш” УК балансидан “+++++++++++” АЖ балансига ўтказилган. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман хокимининг 2010 йил 29 декабрдаги 1693 – сонли қарорига асосан “Тошкентнефтгазқурилиш трест майдонча” ОАЖ унитар корхонаси “Тошнефтгазмахсусқурилиш” ШХ жамиятига қарашли “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ер таркибининг бир қисмидан АЖга дам олиш оромгоҳи ташкил этиш учун 226 контурдаги 2 гектар ер майдонини доимий фойдаланишга ажратиб берилган. Шундан сўнг, “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохи директорининг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳокимлигининг 2010 йил 29 декабрдаги 1693-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси (шикояти)га кўра Тошкент вилояти, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 25 июндаги ҳал қилув қарори билан “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохи директори Э.Деҳқоновнинг аризаси (шикояти) қаноатлантирилиб, Бўстонлиқ тумани ҳокимлигининг 2010 йил 29 декабрдаги 1693-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топилган. “+++++++++++” АЖга сотилган 2 та дам олиш хонасининг қурилиш ости ер майдони (қурилиш ости майдони 490,45 кв.м. ва 212,72 кв.м бўлган дам олиш хоналари) жами 703,17 кв.м.ни ташкил қилиши ва ушбу объектларнинг энг кам қиймати 703.170 сўмни ташкил қилишини инобатга олиб, жавобгардан 703.170.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Суд жараѐнида аниқланишича, Бўстонлик туман ҳокимининг 2010 йил 25 декабрдаги 1693-сонли қарорига асосан “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгоҳи худудида жойлашган 2 га ер майдони ва бино иншоотлар даъвогарга ажратилганлиги, бироқ “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохи директорининг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳокимлигининг 2010 йил 29 декабрдаги 1693-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси (шикояти) кўра Тошкент вилояти, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 25 июндаги ҳал қилув қарори билан “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохи директори Э.Деҳқоновнинг аризаси (шикояти) қаноатлантирилиб, Бўстонлиқ тумани ҳокимлигининг 2010 йил 29 декабрдаги 1693-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топилганлиги, шунингдек даъвогар томонидан бугунги кунга қадар кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ер майдонидан амалда фойдаланмасдан келганлиги ва шу даврга қадар ажратилган ер майдони 2 та дам олиш хонаси ва 1 та бассейин “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохи мулки бўлиб келганлиги, жами 14.475.922 сўм бўлган 2 та дам олиш хонаси ва бассейн оромгохдан олиниб яна “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохига қайтарилганлиги, даъвогар томонидан реконструкция қилиш учун сарфланган пул маблағларини ҳисоб-китоби бўйича аниқлик киритилмаганлиги, бундан ташқари Тошкент вилояти, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 25 июндаги ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда эканлиги ҳамда “Чотқол” болалар соғломлаштириш оромгохи Ўзбекистон Республикаси Давлат Активлари агентлигига ўтказилганлиги маълум бўлди. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 73-моддаси учинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ѐки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраѐтган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ѐки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Мазкур Кодекснинг 75-моддаси биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ѐзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ѐки бошқа алоқа воситасида ѐхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ѐзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқорида баѐн этилганларга асосан, суд ЎзР ИПКнинг 68, 73, 75, 118, 176, 186-моддаларини қўллаб, ҚAРOР ҚИЛАДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. “+++++++++++” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 14.063.400 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. А.К.Пайғамов