Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2302/684 Дата решения 28.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Худудгазтаъминот" АЖ Ответчик / Подсудимый BAXTIYOR SHUKURULLO фермер хўжалиги
Source ID 1080872 Claim ID 3274565 PDF Hash 88f640c11d7ad21e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 800 символов
4-1604-2302/684-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2023 йил 28 апрель Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 3.391.220 сўм асосий қарз ҳамда тўланган 30.000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даьво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, Даъво аризада баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида табиий газ етказиб берувчи корхоналар билан белгиланган тартибда табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузмасдан, 2023 йил март ойига қадар табиий газдан шартномасиз фойдаланиб, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги оқибатида, етказиб берилган табиий газ учун 2023 йил 01 март холатига жами 3.391.220 сўм муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Томонлар ўртасида 2023 йил 01 март ҳолатига тузилган 2023 йил 28 фавралдаги 16310/7434-19-сонли солиштирма далолатномага асосан жавобгар 3391220 сўм қарздорлик мавжудлигини тан олган. Жавобгар томонидан истеьмол қилинган табиий газ учун 3.391.220 сўм қарздорлик тўловлари тўлаб берилмаган. Шу боис, даъвогар жавобгар ҳисобидан 3.391.220 сўм асосий қарз, почта харажати учун тўланган 30.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади, тўртинчи қисмига мувофиқ, Даъво аризасининг судга томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди, олтинчи қисмига мувофиқ, Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади, саккизинчи қисмига мувофиқ, Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади, тўққизинчи қисмига мувофиқ, Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга 2023 йил 10 апрелда почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бу даъво аризасига илова қилинган почта квитанцияси билан ўз тасдиғини топган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даьво талабларни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Даъвогарнинг 2023 йил 28 апрел куни № 34-01-11/2277-сонли тақдим этган маълумотномасига кўра, 2023 йил 01 март ҳолатига жавобгар томонидан фойдаланилган табиий газдан бўлган 3.391.220 сўм қарздорлик тўловлар тўлиқ тўлаб берилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмида, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади, тўртинчи қисмида, агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига юклатишга ҳақли, бешинчи қисмида, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 300,000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 30.000 сўм суд-почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганлардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 180, 186 ва 2035моддаларини қўллаб, суд ААнинг даъво талаблари қаноатлантириш рад этилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига тўланган 30.000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев