← Назад
Решение #600167 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 343 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2105/938-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Х.Рахимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Джамолов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 28 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Р.Сагатовнинг раислигида, судьялар И.Таджиев
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Давлат
активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси вакили
Ж.Ибрагимов (2022 йил 17 мартдаги 428/01-10-сонли ишончнома асосида),
“Рахимберган Отабоевич” масъулияти чекланган жамияти ва Собиров
Рахимберган Отабоевич вакили З.Худойкулов (2022 йил 29 октябрдаги 26/1сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Давлат активларини бошқариш
агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг “Рахимберган Отабоевич”
масъулияти чекланган жамияти, Собиров Рахимберган Отабоевич ва Қўшкўпир
туман ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 10 ноябрда тузилган 97-сонли уч
томонлама олди-сотди шартномасини ва унга 2021 йил 27 январда тузилган
7-сонли қўшимча келишув шартномасини бекор қилиш ва 60 000 000 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
22 декабрдаги ажрими ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 8 февралдаги қарори устидан “Рахимберган Отабоевич”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий
суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, “Рахимберган Отабоевич” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда Собиров
Рахимберган Отабоевич (бундан буён матнда шерик жавобгар деб юритилади)
ва Қўшкўпир туман ҳокимлиги (бундан буён матнда учинчи шахс деб
юритилади)га нисбатан 2020 йил 10 ноябрда тузилган 97-сонли уч томонлама
олди-сотди шартномасини ва унга 2021 йил 27 январда тузилган 7-сонли
қўшимча келишув шартномасини бекор қилишни ва 60 000 000 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 06 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 06 октябрдаги қарори билан Шовот туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 06 августдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ундирилиши
белгиланган 60 000 000 сўм жарима миқдори 23 145 000 сўмга ўзгартирилган,
ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 17 январдаги қарори билан Хоразм вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 06 октябрдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан
келтирилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестга
асосан, ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш чиқиш натижалари
юзасидан 2022 йил 22 апрелда қабул қилинган қарор билан Шовот туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 06 августдаги ҳал қилув қарори, Хоразм вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 06 октябрдаги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 17 январдаги қарори бекор қилинган ва иш янгидан
кўриб чиқиш учун Урганч туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 06 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабининг 2020 йил 10 ноябрдаги 97-сонли олди-сотди
шартномаси ва 2021 йил 27 январдаги 07-сонли қўшимча келишувни бекор
қилиш қисми кўрмасдан қолдирилган, шунингдек даъво талабининг
60 000 000 сўм жарима ундириш қисми рад қилинган.
Шунга кўра, жавобгар Урганч туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, 4-2202-2105/938-сонли иш бўйича бузилган ҳуқуқларини
тиклаш учун қилган харажатларини қайтарма ижро қилиш учун ижро варақаси
беришни сўраган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими
билан жавобгарнинг қайтарма ижро қилиш учун ижро варақаси бериш
ҳақидаги аризаси рад қилинган.
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 8 февралдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларидан норози
бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
қарорларини бекор қилиб, қайтарма ижро ҳақидаги аризани қаноатлантиришни
сўраган. Бунга асос қилиб, иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари бекор
қилинганлиги, бекор қилинган суд қарорларига асосан ундириб олинган давлат
божи ва почта харажатларининг қайтарма ижроси таъминланмаганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, суд ҳужжатининг қайтарма ижроси
тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлигини билдириб, иш бўйича қабул
қилинган суд қарорларини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ҳал қилув қарори билан
даъво кўрмасдан қолдирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига ҳеч қайси
сумма ундирилмаган, шу сабабли кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Учинчи шахс суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
ИПК 343-моддасига кўра, агар ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилиб
ёки бекор қилиниб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд
ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан
қолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати
бўйича даъвогар фойдасига ундирилган ҳамма нарса жавобгарга қайтарилади.
Жавобгарнинг аризасида илгари қабул қилинган суд ҳужжатларига
асосан даъвогарга тўланган ёки даъвогар томонидан ундириб олинган пул
маблағларини эмас, балки, суд қарорларига асосан ундирилган ва ўзи
томонидан тўланган суд харажатларининг қайтарма ижроси сўралган.
ИПК 343-моддаси мазмунидан суд ҳужжати бўйича даъвогар фойдасига
жавобгардан ундирилган нарсалар (пул маблағлари, мол-мулк ва бошқалар)ни
қайтариш тушунилади. Жавобгарнинг аризасида қайтарилиши сўралган суд
харажатлари ишни янгидан кўриш жараёнида биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда ҳал этиладиган масала
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда судлар томонидан аризада баён қилинган важларга тўғри
ҳуқуқий баҳо берилган ҳолда, ариза талабини қаноатлантиришни рад қилиш
тўғрисида асосли хулосага келинган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати “Рахимберган
Отабоевич” масъулияти чекланган жамиятининг шикоятини қаноатлантиришни
4
рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Рахимберган Отабоевич” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими
ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
8 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Рахимберган Отабоевич” масъулияти чекланган жамиятидан 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
ҳисобрақамига ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Сагатов
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
В.Сатторова