Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1326 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TCK MEMOR" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
Source ID 1085412 Claim ID 3258980 PDF Hash 1672e49bec3a4b61... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 49-моддаси ФКнинг 49 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
нинг 184-моддаси нинг 184 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 12 403 символов
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2302/1326-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамиятининг учинчи шахс Хххххни жалб этган ҳолда, жавобгар Хххххга нисбатан Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Шодлик маҳалласида жойлашган иссиқхона мажмуасига нисбатан Давлат ордерини бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакиллари – Б.Эшанкулов (2023 йил 17 апрелдаги 1-сонли ишончнома асосида) ва Ш.Сангинов (2023 йил 17 апрелдаги 2-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Абдумуталов (2023 йил 7 февралдаги 01/06-351-сонли ишончнома асосида) ва И.Умрзаков (2023 йил 4 январдаги 01/10-39-сонли ишончнома асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар - "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти учинчи шахс Хххххни жалб этган ҳолда, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Хххххга нисбатан Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Шодлик маҳалласида жойлашган иссиқхона мажмуасига нисбатан Давлат ордерини бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2023 йил 3 апрелдаги ажрими билан Тошкент вилояти ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Тошкент вилояти ғазначилик бошқармаси вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд Тошкент вилояти ғазначилик бошқармаси суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ("ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти) харидор электрон-онлайн аукцион савдо натижаларига кўра ғолиб деб топилиб 25.06.2020 йилги олди-сотди шартномасига асосан давлат мулки ҳисобланган иссиқхона объектини 1 676 648 747,50 сўмга сотиб олганлигини, шартноманинг 1.3-бандига кўра харидорга объектга бўлган мулкий ҳуқуқи, яъни эгалик қилиш ҳамда тасарруф этиш ҳуқуқи ―Шартнома‖нинг 3-бўлимига мувофиқ сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан, шунингдек пеня вужудга келган тақдирда пеня тўлангандан кейин ўтиши белгиланганлигини, харидор шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб унинг 3-бўлими 3.1бандида келишилган суммани тўлиқ сотувчининг ҳисобварағига ўтказиб берганлигини, сотувчи томонидан харидор "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамиятига айлантирилганлиги сабабли шартноманинг 2.3-бандида кўрсатиб ўтилган тарафларнинг одиндан ѐзма розилигисиз шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ ѐки қисман бошқа шахсга ўтказиш ҳақли эмаслиги кўрсатилганлигини, "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамиятининг номи жамият иштирокчиларининг 5.06.2021 йилги 05-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилиб, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига тегишли ўзгартириш киритилганлигини, юридик шахс қайта давлат рўйҳатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилганлигини, юридик шахсни фақат номи ўзгарган бўлиб қолган барча (инн.,окед, ҳисоб рақам) ва бошқа маълумотлари ўзгармаганлигини, янги юридик шахс ташкил қилинмаганлигини, қонунчиликка кўра агар юридик шахснинг фақат номи ўзгарган бўлиб, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли аввалгидек қолса, бу юридик шахсни қайта ташкил этиш юридик шахснинг номи ўзгариши ҳуқуқий ворисликни келтириб чиқармаслигини, шартномадаги тарафнинг низоли ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетишига олиб келмаслигини, юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгармаганлиги сабабли у қайта ташкил қилинмаган ва ўз навбатида ўзининг Давлат ордери олиш ҳуқуқини бошқа юридик шахсга ўтказмаганлигини, номи ўзгаргани билан ҳуқуқи ўзида қолганлигини баѐн қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.3-бандига кўра сотувчи ҳам харидор ҳам бошқа тарафнинг олдиндан ѐзма розилигисиз шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ ѐки қисман бошқа шахсга ўтказишга ҳақли эмаслиги, шартнома шартларини бузган тарзда ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақиқий эмас ва юридик кучга эга эмаслиги белгиланганлигини мазкур ҳолатда ҳуқуқий ворисликка йўл қўйилганлигини баѐн қилиб, даъво талабларини рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбурият-фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар курсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ѐки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш хуқуқига эта бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, 2020 йил 25 июнь куни Ххххх ва "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ўртасида Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқод институти иштирокида Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Шодлик маҳалласида жойлашган ―Иссиқхона мажмуаси‖ давлат мулки объектни сотиш бўйича 486/20-А-сонли олди-сотди шартномаси (бундан кейин матнда ―Шартнома‖ деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ―Сотувчи‖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган ―Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида‖ги Низомига, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги ―Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 45сонли қарорига, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги ―Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази‖ давлат унитар корхонасининг 2020 йил 17 июндаги электрононлайн аукцион натижалари тўғрисида‖ги DA 029-022867-сонли баѐнномаси ва шартномада назарда тутилган шартларга мувофиқ, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Шодлик маҳалласи манзилида жойлашган ―Иссиқхона мажмуаси‖ давлат мулки объектни (бундан кейин матнда ―Объект‖ деб юритилади) ―Харидор‖га сотиш мажбуриятини олади, ―Харидор‖ эса ушбу ―Шартнома‖га асосан объектнинг сотиб олиш тўловларини тўлаб бериш ва шартнома шартларини лозим даражада бажариш мажбуриятини олган. Ушбу шартноманинг 3.1-бандига асосан ―Объект‖ни сотиб олиш нарҳи 1 676 648 747,50 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартноманинг 1.3-бандига асосан харидорга объектга бўлган мулкий ҳуқуқи яъни эгалик қилиш ҳамда тасарруф этиш ҳуқуқи шартноманинг 3бўлимига мувофиқ сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан, шунингдек пеня вужудга келган тақдирда пеня тўлангандан кейин ўтиши белгиланган. Шартноманинг 4.2-бандига кўра ―Харидор‖ ушбу шартноманинг 3бўлимида ва 7.2-бандида кўрсатилган шартларни бажариб бўлгандан кейин беш иш куни ичида харидорга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерини бериши кўрсатиб ўтилган. Даъвогар томонидан шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган ―Объект‖ни сотиб олиш тўловлари ―Сотувчи‖га тўлиқ тўлаб берилган. Шундан сўнг даъвогар тўловлар амалга оширилганлиги сабабли жавобгарга мурожаат қилиб, ―Объект‖га нисбатан эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерини беришни сўраган. Жавобгар шартноманинг 2-бўлим 2.3-бандига асосланиб ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказилганлиги ва "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамиятига айлантирилганлиги сабабли ―Объект‖га нисбатан эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерини беришни рад этган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида‖ги 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган ―Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида‖ги Низомининг 91-бандида инвестициявий мажбуриятлар ва (ѐки) ижтимоий мажбуриятларсиз сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида сотувчи, балансда сақловчини давлат кўчмас мулк объекти сотилганлиги тўғрисида хабардор қилади харидорга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради. ФКнинг 49-моддасига кўра, юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ѐки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, 2021 йил 5 июндаги "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамиятининг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида жамият номи "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган. Бу эса шартноманинг 2.3-бандида кўрсатилган шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишни англатмайди. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талаблари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 237-моддасига биноан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ѐки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФКнинг 238-моддасига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 184-моддасига кўра, пул маблағларини ундириш ѐки молмулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади. Суд мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилганлиги, бу ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда тарафлар вакилларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд низо бевосита жавобгарнинг айби билан юзага келганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176, 177, 184моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - Ххххх зиммасига мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин 20 (кун) муддатда Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Шодлик маҳалласида жойлашган иссиқхона мажмуасига "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамиятига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерини бериш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар - Ххххх ҳисобидан даъвогар - "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Раислик қилувчи,судья Т.Салимов