Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2301/7 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KAFIL-SUG`URTA AJ Ответчик / Подсудимый Мажбурий ижро бюроси Тупроққальа туман бўлими
Source ID 1078579 Claim ID 3258289 PDF Hash 9468063b39b3bdbc... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
шикоятда суднинг ажримида ИПКнинг 26-моддаси шикоятда суднинг ажримида ИПК 26 law
ИПКнинг 26-моддаси ИПКнинг 26 law
нинг 861-моддаси нинг 861 law
ИПКнинг 48-моддаси ИПКнинг 48 law
онун 40-моддаси онун 40 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 485-моддаси онуннинг 485 law
онун 861-моддаси онун 861 law
онун 88-моддаси онун 88 law
онуннинг 88-моддаси онуннинг 88 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2301/7-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Давлатов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Тешаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили – юрисконсульт О.Солиев (2023 йил 5 январдаги 51/05-9-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Develop textile” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси У.Джуманиёзов, Хоразм вилоят Солиқ бошқармаси ва “Асака банк” акциядорлик жамияти ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, аризачи “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тупроққалъа туман бўлимининг қарорларни қабул қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатни қонунга хилоф деб топиш ҳамда бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи ёки АЖ деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тупроққалъа туман бўлими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2022 йил 22 июндаги 4-2203-2102/1398 ва 4-2203-2101/398сонли иқтисодий ишлар юзасидан ундирув (талаб) амалга оширилмаганлиги асоси билан ундирувчига қайтариш ҳақидаги қарорларни қабул қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш ҳамда бекор қилишни сўраган. Суднинг 2023 йил 10 январдаги ажрими билан “Develop textile” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси У.Джуманиёзов, 2023 йил 2 февралдаги ажрими билан Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва “Асака банк” акциядорлик жамияти ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 февралдаги ажрими билан иш бўйича иш юритиш тугатилган. Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 24 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, АЖ кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суднинг ажримида ИПКнинг 26-моддасида иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низоларга МИБнинг ундирув (талаб) амалга оширилмаганлиги асоси билан ундирувчига қайтариш ҳақидаги қарорларни қабул қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатларни қонунга хилоф деб топиш ҳамда бекор қилиш тўғрисидаги низо назарда тутилмаганлиги кўрсатилганлиги, ИПКнинг 26-моддасида иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган 14 турдаги низолардан ташқари қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа низоларни ҳам ҳал қилиниши белгиланганлиги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 861-моддасига мувофиқ иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга, қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкинлиги белгиланганлиги, гарчи, иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан шикоят киритилган бўлса-да, суд томонидан қонуний асосларсиз ариза бўйича иш юритиш тугатилганлиги, аризачи томонидан киритилган талаб иқтисодий суд судловлигига тааллуқли бўлмаса, унда нима сабабдан банк, тугатиш комиссияси, солиқ бошқармаси ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинганлиги, ИПКнинг 48-моддасида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкинлиги белгиланганлиги, МИБ бўлими томонидан ижро ҳужжати Қонун 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ижро ҳужжатларида кўрсатилган ундирув (талаб) амалга оширилмаганлиги асоси билан ундирувчига қайтарилганлиги, Қонуннинг 46-моддасига мувофиқ ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига, шу жумладан, қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича унга тегишли бўлган маблағларга қаратиш мажбурий ижро этиш чоралари ҳисобланиши, Қонуннинг 485-моддасида ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш амалда етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича, шу жумладан, мулк ижараси шартномаси ва бошқа шартномалар бўйича, шунингдек қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича қарздорга тўланиши лозим бўлган пул маблағларини дебитор қарздорнинг ҳисобварақларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилиши белгиланганлиги, бироқ, қарздорнинг Озарбайжондаги “Aqromall” МЧЖдан 103 569,6 АҚШ доллари 3 ва Туркиядаги “Tura Moda Magazacilik ve Elektronik Ticaret” компаниясидан 53 313,42 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги, шунга кўра давлат ижрочисининг ундирув (талаб) амалга оширилмаганлиги асос билан ундирувчига қайтариш ҳақидаги қарорлари бекор қилиниши лозимлигини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 17 апрелдаги ажрими билан Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Хоразм вилояти Солиқ бошқармаси билан алмаштирилган. Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, 2023 йил 26 апрелда “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланганлиги, ушбу Қонун 2023 йил 27 апрелда кучга кирганлиги ва у билан ИПКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, уларга кўра, апелляция ва кассация инстанцияси судлари иш тааллуқлилиги бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлса, суд ҳужжатини бекор қилиши ва ишни тааллуқлилиги бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга юбориши белгиланганлиги, шунинг учун суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни маъмурий судга юборишни сўраб, бу ҳақда судга илтимоснома тақдим қилди. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслар ва жавобгардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати аризачи вакилининг тушунтиришлари ҳамда илтимосномасини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти ва илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Қонун 861-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга, қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ҳолларда давлат ижрочисининг қарори устидан қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят берилади. Шунингдек, Қонун 88-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатлари устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилиш мумкин. Қонуннинг ушбу нормаларидан кўринадики, давлат ижрочисининг қарори устидан ундирувчи ёки қарздор судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга, унинг хатти-ҳаракатлари бўйсунув тартибида юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилиш мумкин. Давлат ижрочисининг қароридан норози бўлган тақдирда судга бундай қарорни ҳақиқий эмас деб топиш, хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлганда эса – бундай ҳаракатларни (ҳаракатсизлик)ни қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли қарорининг 17-бандида Қонуннинг 88-моддасига кўра, давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиниши мумкинлиги, давлат ижрочисининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг ижроси бўйича чора кўрмаганлиги ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларни содир этганлиги судга бериладиган шикоятнинг объекти бўлиши мумкинлиги, давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш МСИЮтКда назарда тутилган талабларга риоя қилинган ҳолда ариза (шикоят) бериш йўли билан амалга оширилиши, ушбу аризалар (шикоятлар) МСИЮтКда белгиланган тартибда, ушбу Кодекснинг 23-бобида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда аризачи (АЖ) давлат ижрочисининг ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарорлари билан норози бўлса-да, судга жавобгарнинг “қарорларни қабул қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш ҳамда бекор қилиш” ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилган. Ваҳоланки, Қонун 861-моддасининг биринчи қисмига асосан иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича чиқарган давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризани иқтисодий суд кўриб чиқилади. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар низо судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Шунинг учун биринчи инстанция суди АЖнинг аризаси асосида юритилган иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида тўхтамга келган, апелляция инстанцияси суди эса асосли равишда биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдирган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш бўйича иш юритишни тугатишда, апелляция инстанцияси суди эса ажримни ўзшаришсиз қолдиришда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган. Аризачи вакилининг илтимосномаси билан ҳам судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига кўра, маъмурий судга маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Мазкур ҳолатда, биринчидан, аризачи қонунга хилоф деб топиш сўралган хатти-ҳаракат натижасида устидан шикоят қилиши мумкин бўлган қарор қабул қилганлиги сабабли, хатти-ҳаракат устидан эмас, балки қарор устидан шикоят қилиш лозим бўлади. Иккинчидан, маъмурий судга маъмурий органларини бекор қилиш эмас, балки ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Шунинг учун, илтимосномани қаноатлантириш рад этилади. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикояти ва уни вакилиинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари аризачи зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг (АЖ) зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 169, 302 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 февралдаги ажрими ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 24 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамияти вакилининг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев 6 Қ А Р О Р (хулоса қисми) 2023 йил __________ 4-2203-2301/7-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати___________________нинг раислигида, ҳайъат аъзолари ___________________ ва _______________________дан иборат таркибда, ____________________нинг котиблигида, “Develop textile” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси У.Джуманиёзов, Хоразм вилоят Солиқ бошқармаси ва “Асака банк” АЖ ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, аризачи “Kafil-sug’urta” АЖнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тупроққалъа туман бўлимининг қарорларни қабул қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатни қонунга хилоф деб топиш ҳамда бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: “Kafil-sug’urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти ____________ ____________________________________________________________________ Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 февралдаги ажрими ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 24 мартдаги қарори ______________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. 7 Раислик қилувчи: __________________ ҳайъат аъзолари: __________________ __________________ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли қарорининг 17-бандида Қонуннинг 88-моддасига кўра, давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиниши мумкинлиги, давлат ижрочисининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг ижроси бўйича чора кўрмаганлиги ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларни содир этганлиги судга бериладиган шикоятнинг объекти бўлиши мумкинлиги, давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш МСИЮтКда назарда тутилган талабларга риоя қилинган ҳолда ариза (шикоят) бериш йўли билан амалга оширилиши, ушбу аризалар (шикоятлар) МСИЮтКда белгиланган тартибда, ушбу Кодекснинг 23-бобида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилиши ҳақида тушунтириш берилган.