← Назад
Решение #600309 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/814-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 апрель
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида,
А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Сайёд сархати” фермер хўжалиги
манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Пахтакор туман кенгашининг, жавобгар “Иброхим асл пахта” фермер
хўжалигидан 198.674.246 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари Пахтакор туман кенгаши вакили Б.Улуков (ишончнома асосида),
даъвогар “Сайёд сархати” фермер хўжалиги раҳбари С.Қўшбоқов ва
Ж.Қўшмуродов (эркин тингловчи сифатида) ҳамда жавобгар “Иброхим асл пахта”
фермер хўжалиги вакили И.Очиловнинг иштирокида Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Сайёд сархати” фермер хўжалиги манфаатида (бундан кейинги
матнларда даъвогар) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Пахтакор туман кенгаши (бундан кейинги матнларда Кенгаш) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Иброхим асл пахта” фермер
хўжалигидан (бундан кейинги матнларда жавобгар) 198.674.246 сўм зарарни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 28 мартдаги ажрими билан Пахтакор туман хокимлиги ва
“SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган Кенгаш вакили Б.Улуков тушунтириш
бериб, даъво аризасида келтирилган асос ва важларни қувватлаб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили С.Қўшбоқов
тушунтириш
бериб,
даъво
талабини
қувватлаб,
даъво
аризасини
қаноатлантиришни, ўзи раҳбарлик қилган фермер хўжалигининг ер майдони
3 марта олиб қўйилганлиги, суднинг қарори билан икки марта қайтариб
олганлигини, бироқ учинчи мартасида ўзи томонидан 15 июнда ариза берганидан
кейин ер майдони захирага олиниб, тендерга қўйиб юборилганлигини, 16 май куни
пахта экилган майдонни дўл уриши натижасида пахтани қайтадан экишга мажбур
бўлганлигини, ерни жавобгарга топширган вақтда 31.1 га ер майдонига пахта
экилган бўлганлигини, ўсиб унган пахта хом ашёси Иброхим асл пахта фермер
хўжалиги томонидан йиғиштириб олинганлиги натижасида бугунги кунда катта
қарздорлик келиб чиққанлиги, пахта етиштириш учун қилган сарф-харажатларни
ололмаётганлигини, раислик қилувчининг саволига кўра, ерни топширгандан
кейин ер И.Очиловга хокимнинг қарорига кўра берилганлигини, мазкур қарорда
2020 йил учун тугалланмаган харажат уч томонлама далолатнома
расмийлаштирилиши
кўрсатилган
бўлса-да,
бундай
далолатнома
расмийлаштирилмаганлигини, жавобгарга бир неча бор мурожаат қилганида
жавобгар рад қилганлигини, жавобгар билан кластер ўртасида янги контрактация
шартномаси тузилганлигини, мазкур шартнома бўйича жавобгар кластерга
4829 кг, 20.324.887 сўмлик пахта хом-ашёсини топширганлигини, бошқа яна қанча
пахта маҳсулотини топширганлиги тўғрисида хужжат мавжуд эмаслигини, даъво
аризасида 198.674.246 сўм ундириш сўралган бўлса-да, мазкур сумма ичида
2019 йил хосили учун кластер томонидан тўланган якуний тўловлар суммаси ҳам
қўшиб ҳисобланганлигини, шунингдек, ойлик иш ҳақлари учун олинган пул
маблағлари ҳам кўрсатилганлигини, лекин қўлида даъво аризасида ундириш
сўралган суммани тўлиқ эмас, балки 162,7 млн. сўм эканлигини тасдиқловчи
хужжат мавжудлигини, бироқ, мазкур 162,7 млн. сўм сумманинг ичида 16 май
куни дўл уриб кетган 31.1 гектар ер майдонига экилган пахта хома-ашёси учун
олинган уруғлик, кимё, ЁММ ва бошқа маҳсулотлар учун кетган харажатлар ҳам
қўшиб кўрсатилганлигини, дўл уриб кетганидан сўнг ер майдонига фақатгина
уруғлик чигит учун, яъни 10.558.596 сўмлик харажат қилганлигини, дўл урганидан
кейин ер майдонига қайта олинган уруғлик чигит учун қилинган харажатдан
бошқа харажат қилмаганлигини, дўл урган пахта майдони бўйича етказилиши
мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш юзасидан шартномага кўра суғурта
қилиши лозим бўлган бўлса-да суғурта қилдирмаганлигини, ер майдонига
ишлатилган уруғлик ва ЁММ ҳамда бошқа маҳсулотларни ерга сарф
қилинганлигини ўзининг ишчилари иштирокида далолатномалар тузилганлигини,
бундай далолатномалар ҳисобдан чиқариш учун ой якуни билан
расмийлаштирилишини, ерни топшириш учун аризани май ойида ёзган бўлса-да
ишга тақдим этилган ерга қилинган сарф-харажатлар далолатномалардаги ЁММ
маҳсулотлари йил бошида олинган маҳсулотларни 26 июнь куни ҳисобдан
чиқариш учун расмийлаштирилганлигини, ерни топширганидан ва ерни жавобгар
олганидан кейин тахминан август-сентрябрь ойида жавобгарнинг укасига уйида
сақланиб турган, яъни кластердан олинган 8 тоннага яқин селитра маҳсулотини
бериб юборганлигини, лекин мазкур селитрани жавобгарнинг укасига
топширилганлиги юзасидан ҳеч қандай хужжат расмийлаштирилмаганлигини, суд
мажлиси давомида жавобгар билан келишиш чоралари кўрилган бўлса-да,
келишишнинг имкони бўлмаганлигини, жавобгардан 198.674.246 сўм зарарни
ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ер майдонини қонунда
белгиланган тартибда тендер асосида олинганлигини, олинган ер майдонига
экилган пахта хом-ашёси юзасидан ҳосил яхши бўлмаганлиги сабабли тахминан
5 тоннага яқин ҳосил олиниб, кластер “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган
жамиятига топширилганлигини, даъвогар билан келишиш чорасини кўриш учун
асос йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзи раҳбарлик
қилаётган ер майдонини тендер асосида қонуний равишда олганлигини, унга
даъвогар томонидан қилинган сарф-харажатлар ҳеч қандай хужжатлар асосида
топширилмаганлигини, тендерга жараёнида ҳам даъвогарнинг тугатилмаган
харажатларни олиш ёки унинг зиммасига юклатилганлиги юзасидан ҳеч қандай
хужжат расмийлаштирилмаганлигини, даъвогардан ерни олган вақтда пахта дўл
урганлиги сабабли қайта экилганлиги учун ҳосил яхши чиқмаган бўлганлигини,
даъвогар томонидан селитра ёки бошқа кимё маҳсулотлари тўлиқ ерга
сочилмаганлигини, сабаби даъвогарнинг судда берган кўрсатмасига кўра, ерни
топширганидан кейин 8 тоннадан кўпроқ селитра маҳсулотини даъвогар
жавобгарнинг ишчисига берганлигини билдирганлигини, демак мазкур ҳолат
даъвогар томонидан кластердан 2020 йил хосили учун олинган кимёвий ва ўғит
маҳсулотлар, яъни зарар сифатида ундириш сўралган маҳсулотлар тўлиқ ерга
сочилмаганлигини тасдиқлашини, укаси қанча селитра олганлигидан хабари
йўқлигини, даъвогардан селитра олинганлиги юзасидан хеч қандай хужжат
расмийлаштирилмаганлигини, ерни олганидан сўнг ўзининг ёнидан сарф харажат
қилиб, пахта даласига кимё ва ўғит маҳсулотларини сочганлигини, мазкур ҳосил
учун кластер томонидан унга ҳеч нима ёки маҳсулот берилмаганлигини, пахта
хосили яхши бўлмаганлиги сабабли икки тележка пахтани кластерга
топширганлигини, шунингдек, даъвогар даъво аризасида ундириш сўралган
198 млн. ичида кластердан олган 2019 йил хосили учун якуний пул маблағлари
борлигини, иш ҳақи ва олган бошқа харажатлар хат ётганлигини, яна дўл урган
31.1 гектар ер майдонига экилган пахта учун қилинган харажатлар ҳам
ётганлигини, контрактация шартномасига кўра, даъвогар томонидан 31.1 гектар ер
майдони кутилаётган зарарни олдини олиш юзасидан суғурта қилиш мажбурияти
бўлганлигини, етказилган зарарни суғурта компаниясидан олиши мумкинлигини,
нима учун дўл урган хосил учун у зарарни тўлаши кераклигини, суғурта
қилинмаган бўлса у жавобгар бўлиши ҳеч қаерда кўрсатилмаганлигини, агар пахта
ҳосили “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти ва “Сайёд сархати”
фермер хўжалиги томонидан ўз вақтида суғурта қилдирилганда кўрилган
зарарнинг маълум қисми суғурта компанияси томонидан тўлаб берилган бўлиши
мумкинлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Пахтакор туман хокимлиги ва “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган
жамияти суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган “SILVERLEAFE” масъулияти
чекланган жамияти жавобгар “Иброхим асл пахта” фермер хўжалиги ўртасида
254-сонли контрактация шартномаси тузилган бўлса-да, жавобгарга 2020 йил
хосили учун маҳсулотлар берилмаганлигини билдирган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни Пахтакор туман хокимлиги ҳамда
“SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Пахтакор
туман ҳокимининг қарори билан пахтачилик-ғаллачилик ихтисослиги бўйича
ташкил этилган “Сайёд сархати” фермер хўжалиги (Хўжалик) ва “SILVERLEAFE”
масъулияти чекланган жамияти (Тайёрловчи) ўртасида 2020 йил ҳосили учун
31.1 гектар майдонда 89.9 тонна пахта хом ашёси харид қилиш бўйича 2020 йил
20 февраль куни 32-сонли контрактация шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ “Тайёрловчи”
“Хўжалик”ни уруғлик билан таъминлаш, пахта хом-ашёси маблағлари учун
молиялаштириш, барча агротехник тадбирларни қабул қилиш ва амалга
оширилишини таъминлаш, “Хўжалик” эса белгиланган муддатда маҳсулотни
тайёрлаш, етказиб бериш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Бироқ, Пахтакор туман ҳокимининг 2020 йил 30 июндаги 287-сонли қарори
билан “Сайёд сархати” фермер хўжалиги билан тузилган ер майдонларининг узоқ
муддатли ижара шартномаси бекор қилиниб, ушбу фермер хўжаликка ижарага
берилган Пахтакор тумани Мингчинор ҚФЙ А.Темур ФХҲУ ҳудудидаги жами
95,5 гектар ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилган ва Пахтакор
туман ҳокимининг 2020 йил 15 июлдаги 313-сонли қарори билан ушбу ер майдони
И.Очиловга ажратиб берилган. И.Очилов томонидан ўзига ажратиб берилган ер
майдонларида фаолият олиб бориш учун “Иброхим асл пахта” фермер хўжалиги
ташкил этилган.
Пахтакор туман ҳокимининг 2020 йил 15 июлдаги 313-сонли қарорининг
4-бандида ташкил этилаётган фермер хўжалигига туман заҳирасига олинган
фермер хўжалигининг 2020 йил ҳосили учун тугалланмаган харажатларни ҳамда
хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар билан бўлган қарздорликни уч
томонлама далолатнома асосида расмийлаштириш юклатилган.
Бироқ, даъвогар жавобгар томонидан тугалланмаган харажатларни ҳамда
хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар билан бўлган қарздорликни
ўтказиш юзасидан мазкур далолатнома расмийлаштирилмаганлиги ва бугунги
кунга қадар мазкур харажатлар даъвогарга қоплаб берилмаганлиги боис, даъвогар
манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Пахтакор туман кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 198.674.246 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, агар
қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб
қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган,
лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 19-бандида,
зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда
тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган
харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи
тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган,
лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг
тахминий миқдори асослантирилган хисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция)
сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини
белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак деб
тушунтириш берилган.
198.674.246 сўм зарар етказилганлигини тегишли қонунчилик хужжатлари ҳамда
далиллар асосида тўлиқ исботлаб берилмади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд даъвогарнинг етказилган 198.674.246 сўм зарарни тўлиқ ундириш
ҳақидаги важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди деб
ҳисоблайди.
Биринчидан,
даъво аризасида ундириш сўралган 198.674.246 сўм
миқдорда зарар етказилганлигини тўлиқ асослантирувчи хужжатлар тақдим
этилмаган.
Хусусан, даъво аризасида зарар сифатида ундиришга асос қилиб олинган
198.674.246 сўм пул маблағи юзасидан “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган
жамияти ва даъвогар ўртасида расмийлаштирилган ўзаро икки томонлама
таққослаш далолатномасида даъвогарга 2019 йилдаги 34-сонли шартнома бўйича
37.388.000 сўм 2019 йил хосили учун якуний тўлов тўлаб берилганлиги (мазкур
пул
маблағи
ундириш
сўралган
зарар
суммасига
киритилган),
24.03.2020 йилдаги 117-сонли А шартнома бўйича 26.7 млн сўм пул маблағи
ажратилганлиги, (мазкур пул маблағи даъво талабидаги шартномага боғлиқлиги
исботлаб берилмади ва ундириш сўралган зарар суммасига киритилган),
шунингдек, иш ҳақи ва бошқа ажратмалар ажратилганлиги (мазкур пул маблағи
ундириш сўралган зарар суммасига киритилган) ҳақидаги маълумотлар
кўрсатилган. Яъни, даъвогар юқорида кўрсатилган пул маблағларини ҳам зарар
сифатида ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар томонидан судга тақдим
этилган 148.3 млн. сўмлик маҳсулот (ЁММ, селитра, аммофос, дизель, уруғлик
чигит,) учун сарф харажат қилинганлиги тўғрисидаги далолатномалар билан
юқорида кўрсатилган далолатнома билан солиштирилганда даъво аризасида
ундириш сўралган 198 млн. сўм зарар суммаси асослантирилмаган деб
ҳисоблайди.
Иккинчидан, суд муҳокамасида ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришлари ҳамда судга тақдим этилган далиллардан
кўринишича, даъвогар томонидан 31.1 га ер майдонига 2020 йил пахта ҳосили
учун дастлабки экилган 1110 кг, 16.160.490 сўмлик уруғлик чигит об-ҳавонинг
ноқулай келиши оқибатида чириб кетиб, униб чиқмаганлиги натижасида 2020 йил
25 май куни 823 кг, 10.558.596,20 сўмлик уруғлик чигит иккинчи бор қайтадан
экилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги
“Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш
тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 505-сонли қарорининг 2-бандида пахта
ҳосили учун - 1 июнгача бўлган муддатларда суғурта шартномаларини
расмийлаштириш тартиби белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинган.
Мазкур қарор билан тасдиқланган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон
экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисида”ги Низомда
бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала), қурғоқчилик ва гармсел, тупроқнинг ўта намлиги,
кучли қор ёғиши, қорасовуқ, сув сатҳининг паст бўлиши, сув сатҳининг баланд
бўлиши (сув тошқини), яшин уриши, ёнғин, зараркунандалар, пахта хом ашёси ва
бошоқли дон экинлари касалликлари-суғурта таваккалчиликлари эканлиги қайд
этилган.
таваккалчиликларидан суғурта қилинмаган. Натижада, даъвогар томонидан 31.1 га
ер майдонида пахта хомашёсини етиштириш учун дастлабки экилган пахта хомашёсини етиштириш учун қилинган сарф-харажатларни (пахта даласини дўл уриб
кетгунга қадар қилинган) зарар сифатида баҳоланмаслиги учун суғурталаш
ишларини олиб бормаган ёки суд жараёнларида зарар сифатида ундириш
сўралаётган 198 млн. сўм юзасидан қилинган сарф харажатларни SILVERLEAFE”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундирилишда даъвогарнинг айби
йўқлигини исботлаш чораси мавжуд бўлган бўлса-да, ўзининг харакатсизлиги
натижасида мазкур ҳаракатларни амалга оширмаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2020 йил 20 февраль куни
расмийлаштирилган 32-сонли контрактация шартномасининг 2.1 бандига кўра,
даъвогар 2020 йилда шартномада кўрсатилган миқдор ва ассортиментда маҳсулот
етказиб бермаслик хавфини ҳамда топширилмаган маҳсулотнинг 30 фоиз
миқдорида жарима тўлашнинг олдини олиш мақсадида шартнома бўйича етказиб
бериладиган маҳсулотнинг тўлиқ қийматини суғурталаши лозим бўлса-да,
даъвогар мазкур ҳолатларни суғурталамаган.
Бундан ташқари, шартноманинг 6.1-бандига кўра, тарафлардан бири
шартномани
енгиб
бўлмайдиган
куч
(форс
мажор)
ҳолатлари
(зилзила,қурғоқчилик, сел тошқини, ёнғин, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар)
сабабли бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги исботласа, жавобгар
бўлмаслиги кўрсатилган бўлса-да, давогар шартноманинг мазкур банди талаблари
юзасидан тегишли ўзининг айбсизлигини исботлаш чораларини кўрмаган.
Учинчидан, даъвогар суд мажлиси давомида ер майдони жавобгарга
топширилганидан кейин жавобгарнинг укасига ўз уйида сақланаётган
8 тоннадан кўпроқ миқдордаги селитра маҳсулотини ҳеч қандай хужжатларсиз
бериб юборганлиги юзасидан кўрсатма берган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогар томонидан 2020 йил хосили учун
“SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамиятидан олинган ЁММ, кимёвий
ўғитлар ва бошқа маҳсулотларни ер майдонига тўлиқ сарф қилинганлигини
тасдиқламайди деб ҳисоблайди.
Қолаверса, даъвогар томонидан судга тақдим этилган 148.3 млн. сўмлик
маҳсулот (ЁММ, селитра, аммофос, дизель, уруғлик чигит,) учун сарф харажат
қилинганлиги тўғрисидаги далолатномаларда мазкур маҳсулотлар С.Қўшбоқов
ҳисобидан чиқарилганлиги кўрсатилиб, мазкур қабул қилинган маҳсулотларни
қабул қилиниши ва сарф қилинишидаги саналарда хатоликлар мавжуд.
Хусусан, 2020 йил 08 апрелда тузилган далолатномада 1110 кг уруғлик
чигит 09 апрель куни олинганлиги кўрсатилган бўлса-да, мазкур чигит
08 апрелда экилганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, 2020 йил 03 январда
расмийлаштирилган далолатномада 7900 кг аммиак селитра 2020 йил 3 март куни
олинганлиги, 2020 йил 05 апрелда тузилган далолатномада 7900 кг аммофос
маҳсулоти 2020 йил 27 июнь куни олинганлиги (ваҳоланки, даъвогар суд
мажлисида пахта майдонини дўл урганидан кейин чигит учун сарф-харажат
қилганлигини, бошқа сарф харажат қилмаганлигини баён қилиб тушунтирш
берган), 2020 йил 03 январда тузилган далолатномада 8710 литр дизель ёқилғиси
2020 йил 27 июнда олинганлиги (ваҳоланки, даъвогар суд мажлисида пахта
майдонини дўл урганидан кейин чигит учун сарф-харажат қилганлигини, бошқа
сарф харажат қилмаганлигини баён қилган) хатолик билан кўрсатилган.
Шунингдек, судга даъвогар томонидан тақдим этилган 14.04.2023 йилдаги
далолатномада кўрсатилган уруғлик чигит учун ажратилган миқдор ва экилган деб
кўрсатилган далолатномани чигит миқдори ўртасида фарқ келиб чиққан. Мазкур
ҳолатда суд ушбу далолатномаларни мақбул далил сифатида баҳоламайди.
Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарори билан тасдиқланган “Тугатилаётган ёки
мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган
харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
4-банди саккизинчи хатбошисида ер майдонида жорий йил ҳосилидан пахта
хомашёси, бошоқли дон, шоли ва сабзавот экинлари етиштириш харажатларини
молиялаштириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат
томонидан қўллаб - қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан ажратилган
кредит маблағлари қоплаб берилиши, 21-бандида туман (шаҳар) ҳокимнинг
тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер
участкасини бошқа талабгорга ажратиш тўғрисидаги қарори ер участкасида
сарфланган харажатларнинг бозор қиймати, баҳолаш харажатлари тегишли
қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилганида ёки бошқа
шаклда қишлоқ хўжалиги ташкилотига тўлиқ қоплаб берилганда; қишлоқ
хўжалиги ташкилоти ер майдонини мақбуллаштириш ёки уни тугатиш туман
(шаҳар) ҳокимлиги ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш харажатлари
танлов ғолиби томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигига тўлаб берилганда сўнг қабул
қилиниши, 22-бандида тугатилаётган ва мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги
ташкилотига қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш учун ҳосил йили
даврида ажратилган банк кредитларининг, шу жумладан имтиёзли банк
кредитларининг қопланмаган қисми танловда ғолиб бўлган талабгорга уч
томонлама далолатнома асосида қайта расмийлаштирилиши белгиланиб қўйилган.
Бироқ, мазкур Низом талаблари Пахтакор туман ҳокимлиги, даъвогар ҳамда
жавобгар томонидан бажарилмаган. Шунингдек, даъвогар томонидан мазкур
ҳолатни асослантирувчи хужжатлар ёки далиллар тақдим этилмади.
Юқоридагиларга ва судга тақдим этилган хужжатларга ҳамда тарафлар
вакилларининг берган тушунтиришларидан келиб, даъвогарнинг 198.674.246 сўм
зарар ундириш талабининг 167.666.575 сўм қисми ўз тасдиғини топмаганлиги
сабабли даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвогар томонидан қайта экиш учун
олинган ва экилган 10.558.596,2 сўмлик уруғлик чигит маҳсулоти учун сарф
қилинган харажат ҳамда жавобгар томонидан “SILVERLEAFE” масъулияти
чекланган жамиятига 254-сонли контрактация шартномаси асосида топширилган
20.449.075 сўмли пахта хом-ашёси қийматини зарар сифатида баҳолаб, даъво
талабини
31.007.671
сўмга
қаноатлантирилишни,
қолган
қисмини
қанотлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 31.007.671 сўм зарарни ундиришни, олдиндан тўланган почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ
бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг
3-бандига кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга
давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг
мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар
тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди.
Мазкур Қарор талабларидан келиб чиқиб, даъвонинг рад этилган қисми
бўйича манфаати кўзланган шахс яъни, даъвогардан давлат божини
ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 170, 180-186-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар “Сайёд сархати” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг
жавобгар “Иброхим асл пахта” фермер хўжалиги ҳисобидан 198.674.246 сўм
зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Иброхим асл пахта” фермер хўжалигидан даъвогар
“Сайёд сархати” фермер хўжалиги фойдасига 31.007.671 сўм зарар ва олдиндан
ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Иброхим асл пахта” фермер хўжалигидан республика бюджетига
620.153 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг рад этилган қисми бўйича 3.353.332 сўм давлат божи тўланиши
лозимлиги юзасидан манфаати кўзланган шахс “Сайёд сархати” фермер хўжалиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг
3-бандига асосан давлат божидан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг инстанциясига шикоят (протест келтириш) бериши
мумкин.
Судья
И.Қурбанов