Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/448 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Арнасой пахта ғалла кластери масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080284 Claim ID 3188109 PDF Hash 0a18afc6593f3571... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онун 7-моддаси онун 7 law
онуннинг 86-моддаси онуннинг 86 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
онун 51-моддаси онун 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/448-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 27 апрель 2023 йил раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг, қарздор «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили А.Абдурасулов (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи Х.Қувондиқовларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суднинг 2023 йил 27 февралдаги ажрими билан аризачининг аризаси иш юритишга қабул қилиниб, иш қўзғатилган ва кузатув жорий этилган ҳамда 2023 йил 6 мартдаги ажрими билан Х.Қувандиқов муваққат бошқарувчи этиб тайинлаган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармаси вакили А.Абдурасулов тушунтириш бериб, аризадаги асос ва важларни қувватлаб, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси Х.Қувандиқов ҳисобот бериб, «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига кузатув жорий этилганлиги тўғрисида “Биржа” газетасининг 2023 йил 10 мартдаги 18 (3005)-сонида эълон чоп этилганлигини, қарздорнинг номида қимматли қоғозлар, инфратузилма объектлари мавжуд эмаслигини, жамият номига давлат рақамли 25 261 ТАА бўлган автотранспорт воситаси, кадастр рақами 130103022026 бўлган чигитни қайта ишлаш цехи биноси ҳамда лизинг маблағлари эвазига олинган 80 дона ҳар хил трактор ва қишлоқ хўжалик техникалари рўйхатга олинганлигини, кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказилганлигини, бўлиб ўтган кредиторлар йиғилишида қарздорга нисбатан кредиторларнинг талаб қилиш реестрига кўра жами 154.140.638.000 сўмлик қарзи мавжудлиги, қарздорга нисбатан тугатиш доир иш юритиш таомили жорий этиш таклифини маъқуллаш, муваққат бошқарувчисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 8 баравари миқдорида ҳақ тўлаш, суд бошқарувчиси сифатида Х.Қувандиқов номзодини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини билдирди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, қарздор суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари кўрсатмасини эшитиб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонун 7-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамаси жараёнида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти Арнасой туман давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 11 августда рўйхатидан ўтказилган. Жамият раҳбари лавозимида Эргашов Норбек Эсанович ишлаган. Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг 18.07.2022 йилдаги 3959141сонли қарори, 22.07.2022 йилдаги 3978083-сонли қарори, 25.07.2022 йилдаги 3981573-сонли, 28.07.2022 йилдаги 3986005-сонли, 29.07.2022 йилдаги 3987434сонли, 11.08.2022 йилдаги 4011837-сонли, 23.08.2022 йилдаги 4045353-сонли, 02.09.2022 йилдаги 4067496-сонли, 15.09.2022 йилдаги 4082115-сонли, 20.10.2022 йилдаги 4164228-сонли, 21.10.2022 йилдаги 4169205-сонли31.10.2022 йилдаги 4183128-сонли 14.11.2022 йилдаги 4203204-сонли, 25.11.2022 йилдаги 4248409-сонли ва 2.12.2022 йилдаги 4257889-сонли қарорлари билан солиқ қарзи ундируви «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкига қаратилган ва қарорлар Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасига мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун тақдим қилинган. Қарздор «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятининг солиқлар ва йиғимлар бўйича жами 7.871.224.000 сўм мажбуриятлари мавжуд. Жиззах вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ РЎ ва ИОБнинг 24.03.2023 йилдаги 10/8141-сонли маълумотномасида «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига 06.05.2022 йилда “TRAILBLAZER” русумли автомобиль рўйхатга олиниб, 25 261 ТАА давлат рақам белгиси берилганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасининг 24.03.2023 йилдаги 14-6-23-225-сонли маълумотномасида «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти номига 80 та қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатга олинганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг 15.03.2023 йилдаги 1402932-сонли маълумотномасида Жиззах вилояти Арнасой тумани Олтин Водий МФЙ 26-уй манзилида жойлашган кўчмас мулк (чигитни қайта ишлаш цехи) биноси 23.12.2020 йилдаги 3-сонли олди-сотди шартномасига асосан «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти номига давлат рўйхатидан ўтказилган маълум қилинган. Қонуннинг 86-моддасига кўра қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди. Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида; агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари мавжудлиги тўғрисида; агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида. Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб, амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра кредиторларнинг талаблари реестри шакллантирилган, 2023 йил 11 апрель ҳолатига қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 154.140.638.000 сўмни ташкил қилган, кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган, Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда мавжуд. Шунингдек, 2023 йил 11 апрелда қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан Дўстлик туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қарздорнинг қарзлари мавжудлиги белгиланган тартибда ва муддатда тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топган ва қарздор тўлов қобилиятини тиклашга қодир эмас, унда Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд. Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Жорий йилнинг 11 апрелида ўтказилган қарздор кредиторларининг биринчи йиғилишида кредиторлар қарздорни тугатиш бошқарувчилигига Х.Қувандиқовнинг номзодини тасдиқлаш ҳамда тугатиш бошқарувчисига бир ойга энг кам иш ҳақининг 16 баробари миқдорида ҳақ белгилаш тўғрисида қарор қабул қилишган. Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Суд, қарздорнинг кредиторлар томонидан таклиф этилган номзод иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Х.Қувандиқовни тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, кредиторлар йиғилиши томонидан тугатиш бошқарувчисига белгиланган иш ҳақи у томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида амалга ошириладиган иш ҳажмига номутаносиб бўлганлиги сабабли тўланиши белгиланган ҳақ миқдорини ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 8 баравари миқдорида тасдиқлашни лозим деб топди. Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш муддати олти ой қилиб белгилансин. «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятини тугатишни амалга ошириш учун 2-тоифали суд бошқарувчиси Х.Қувандиқов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Х.Қувандиқовга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 8 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси Х.Қувандиқов зиммасига: - «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни ҳар ойнинг учинчи санасига қадар судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 27 октябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органининг зиммасига уч иш куни ичида жамиятнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. «ARNASOY PAXTA G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Жиззах вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин ҳамда бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга (прокурор протест келтиришга) ҳақли. Судья И.Қурбанов