Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/447 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый MARDIYEV ABDUSATTOR фермер хўжалиги
Source ID 1079482 Claim ID 3188118 PDF Hash 7dee2474ca8f1a24... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 161-моддаси онуни 161 law
онунининг 165-моддаси онуни 165 law
онун 150-моддаси онун 150 law
онуннинг 150-моддаси онуннинг 150 law
онуннинг 166-моддаси онуннинг 166 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексиннг 118-моддаси тисодий процессуал кодексиннг 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/447-сонли иш АЖРИМ (тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ва келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида) 2023 йил 27 апрель Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни муваққат бошқарувчи Ҳ.Қувандиқов, кредиторлар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили А.Абдурасулов (ишончнома асосида), «Агробанк” АТБ вакили Н.Рустамов, қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалиги вакили А.Мардиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, суднинг 2023 йил 27 февралдаги 4-1304-2301/447-сонли ажрими билан билан «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатув тартиб таомили жорий қилинган. Муваққат бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Х.Қувандиқов тайинланган. Кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор ва кредиторлар ўртасида келишув битими тузилган бўлиб, тасдиқлаш учун судга тақдим этилган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздор томонидан бюджет олдидаги (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) жами 237.564.200 сўм солиқ қарздорлигини 2023 йил апрель-август ойларида бўлиб-бўлиб тўлаб беришга келишилганлигини, мазкур ҳолатни тасдиқлаб аризачи ва бошқа кредиторлар ҳамда қарздор ўртасида 27 апрель куни келишув битими тузилганлигини, мазкур келишув битимини тасдиқлаб беришни суддан сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили фермер хўжалигини сақлаб қолиш мақсадида кредиторлар ва қарздор ўртасида келишув битими тузилганлигини, келишув битимига кўра кредиторлар реестрига киритилган қарздорликларни бўлиб-бўлиб тўлаб беришга келишилганлигини, мазкур келишув битимини тасдиқлаб беришни суддан сўради. Суд мажлисида иштирок этган кредитор «Агробанк” АТБ вакили қарздор билан келишув чоралари кўрилганлигини, кредит шартномаси юзасидан жами 420.000.000 сўм кредит қарздорликни 2025 йилнинг январь ойига қадар кредит шартномаси шартларига кўра тўлаб беришга келишилганлигини, яъни қарздорлик бўйича шартноманинг тўлов графигида кўрсатилган муддатлар давомида тўлаб беришга келишилганлигини, 2023 йил 27 апрелда тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган муваққат бошқарувчиси Ҳ.Қувандиқов тушунтириш бериб, қарздорнинг тугатиш харажатлари жами 657.564.200 сўмни ташкил этганлиги, шундан қарздор томонидан бюджет олдидаги (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) жами 237.564.200 сўм солиқ қарздорлигини 2023 йил апрель-август ойларида бўлиб-бўлиб тўлаб беришга келишилганлигини, шунингдек «Агробанк” АТБ ва қарздор билан тузилган кредит шартномаси юзасидан жами 420.000.000 сўм кредит қарздорликни 2025 йилнинг январь ойига қадар кредит шартномаси шартларига кўра тўлаб беришга қарздор ва кредиторлар ўзаро келишилганлигини, мазкур ҳолат юзасидан кредиторларнинг 1-сонли умумий йиғилиши томонидан келишув битими тузиш ва тасдиқлаш учун судга тақдим қилиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, келишув битими қонуний тузилганлигини ҳисобга олиб, келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалиги (СТИР: 304 206 292) 02.09.2016 йилда 2519-сон реестр билан, кейинчалик Жиззах вилояти Пахтакор тумани давлат хизматлари марказидан давлат рўйхатидан 2022 йил 15 апрель куни қайта рўйхатдан ўтказилган бўлиб, 879637-сон реестр рақами билан қайд этилган. Фермер хўжалиги таъсисчиси (раҳбари) А.Мардиев тайинланган. Қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигининг Устави 2019 йил 21 май куни 1-сон умумий йиғилиш баёни билан тасдиқланиб, ихтисослашуви қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳисобланади. Муваққат бошқарувчисининг кузатув натижалари тўғрисида иқтисодий судга ҳисоботи тақдим этилган. Ҳисоботга кўра, муваққат бошқарувчиси томонидан “Биржа” газетасининг 2023 йил 10 мартдаги №18 (3005)-сонида қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув тартиб таомили жорий этилганлиги, кредиторлар томонидан талаблар қабул қилиниши тўғрисида эълон берилганлиги, хўжаликка тегишли мол-мулкларни аниқлаш мақсадида молмулкларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ташкилотларга сўров хатлари юборилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат Кадастрлари палатасининг 15.03.2023 йилдаги 14-02932-сонли хатига кўра, «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалиги номида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатига олинмаганлиги, Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Самон йўли кўчаси, 27В-уй манзилида жойлашган кўчмас мулк (таъмирлаш устахонаси) биноси 05.02.2018 йилдаги 240-сонли хоким қарори асосида қарздор номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳамда Қимматли қоғозларларнинг Марказий депозитарийси давлат корхонасининг 11.03.2023 йилдаги 02/10-1307-сонли хатига кўра, қарздорнинг қимматли қоғозли бозори Ягона дастурий-техник мажмуасида депо ҳисобварағлари 09.03.2023 йил ҳолатига очилмаганлиги ҳамда номида қимматли қоғозлар (акциялар ҳамда корпоратив облигациялар) мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати бошқармасининг 24.03.2023 йилдаги 10/8-141-сонли хатига кўра қарздор ҳисобида автотранспорт воситаси рўйхатга олинмаганлиги, «Агробанк” АТБ Пахтакор филиалининг 28.03.2023 йилдаги 185-сонли хатига кўра қарздорнинг жами 420.000.000 сўм кредит қарздорлиги мавжудлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасининг 24.03.2023 йилдаги 225-сонли хатига кўра, қарздорнинг номига 1 та қишлоқ хўжалиги трактори давлат рўйхатига олинганлиги, бироқ, мазкур АТБ Агробанк Пахтакор филиали томонидан берилган 01-сонли ён бериш шартномасига асосан ушбу трактор фуқаро А.Мардиев номига қайта расмийлаштирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси “Ўзагролизинг” АЖнинг 27.03.2023 йилдаги 14-06-23/237-сонли хатига кўра, қарздорнинг лизингдан дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги, Ҳудудий электр тамроқлари Жиззах ҳудудий филиалининг 23.03.2023 йилдаги 03/2164-сонли хатига кўра қарздорнинг электр энергияси истеъмоли бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги, “Ҳудудгаз Жиззах” Газ таъминоти филиалининг 23.03.2023 йилдаги 31-03-41-233/1272-сонли хатига кўра қарздор билан шартнома тузилмаганлиги ва истеъмолчи сифатида рўйхатга олинмаганлиги аниқланган. Жорий этилган кузатув тартиб таомили жараёнида 2023 йил 11 апрель куни ўтказилган 1-сонли кредиторлар йиғилишида қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигининг 11.04.2023 йил ҳолатига “Кредиторлар талабларини қондириш навбати” ва “Кредиторлар талаблари Реестри” тасдлиқланган. Унга кўра, навбатдан ташқари ва биринчи навбатдаги тўловлар мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Шунингдек, мазкур кредиторлар йиғилишида қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалиги фаолиятининг кузатув жараёнида муваққат бошқарувчиси томонидан тузилган кредиторлар талаблари Реестрига мувофиқ, қарздорнинг кредиторлик қарздорлигининг умумий суммаси 657.564.200 сўмни ташкил этиши ва кредиторлар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси, «Агробанк” АТБ Пахтакор филиалидан бўлган қарздорликларни бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан келишув битими тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур кредиторлар йиғилиши қарори асосида 2023 йил 27 апрелда «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалиги (қарздор) ва кредиторлар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси (ҳақдор) ҳамда «Агробанк” АТБ (ҳақдор)лар ўртасида келишув битими тузилган ҳамда ушбу келишув битимини тасдиқлаш учун судга тақдим этилган. Ушбу келишув битимида қарздор ва кредиторлар қуйидагиларга келишилган: Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 06 мартдаги 1304-2301/447-сонли иш бўйича чиқарилган ажримига асосан қарздорга нисбатан жорий этилган кузатув жараёнида муваққат бошқарувчи томонидан тузилган кредиторлар талаблари реестрига мувофиқ, қарздорнинг кредиторлик қарзларини умумий суммаси 657.564.200 сўмни ташкил қилади, шу жумладан: қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигининг «Агробанк” АТБ Пахтакор филиалидан кредит шартномасидан 28.03.2023 йил ҳолатига 420.000.000 сўм қарздорлиги мавжуд, қарздор мазкур кредит қарздорлигини 2025 йил 01 январь кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олади. қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигининг Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет олдидаги қарздорлиги 29.03.2023 йил ҳолатига 237.564.200 сўмни ташкил этиб, қарздор мазкур қарздорликни 2023 йил апрель ойида 37.564.200 сўм, қолган 200.000.000 сўм солиқ қарздорлигини 4 (тўрт) ой давомида, яъни май ойида 50.000.000 сўм, июнь ойида 50.000.000 сўм, июль ойида 50.000.000 сўм, август ойида 50.000.000 сўмни тўлаб бериш мажбуриятини олади. Қарздор кредиторлар олдидаги қарздорликларни узиш мажбуриятини муддатидан олдин бажариш ҳуқуқига эга. Қарздор томонидан келишув битими шартлари бажарилмаган тақдирда кредиторлар қонунда белгиланган тартибда талабнома тақдим қилиш ҳуқуқига эга. Тарафлар ўзаро келиша олмаган тақдирда, келишмовчиликлар ва низолар суд тарибида ҳал қилинади. Суд иш иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, келишув битими ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд қуйида асосларга кўра, келишув битимини тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 161-моддасига кўра, қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли. Кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган молмулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Кредитор вакилининг келишув битимини тузиш масаласи тўғрисида овоз беришга доир ваколатлари унинг ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак. Келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланиши лозим бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш кўрсатилади. Келишув битими қарздор, кредиторлар, шунингдек келишув битимида иштирок этаётган учинчи шахслар учун суд томонидан тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради ва улар учун мажбурийдир. Кучга кирган келишув битимини бажаришни бир томонлама рад этишга йўл қўйилмайди. Келишув битими тузишни ёқлаб овоз берган кредитор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси келишув битимини тузишга қарши овоз берган ёхуд овоз беришда иштирок этмаган кредиторлар олдида қарздорнинг пул мажбуриятларини ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятини бажаришга ҳақли. Бу ҳолда кредитор қарздор учун таклиф этилган ижрони қабул қилиши шарт, қарздорнинг мажбуриятларини бажарган шахсга эса кредиторнинг мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқлари ўтади. Мазкур Қонунининг 165-моддасига мувофиқ, келишув битими фақат харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкин. Қонуннинг 150-моддасида белгиланганидек, суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, шунингдек, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талабларини қондириш навбатдан ташқари тарзда амалга оширилади. Қонуннинг 166-моддаси биринчи қисмига кўра, қузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тасдиқлаш учун тақдим қилинган келишув битими қонунчиликка зид бўлмаганлиги ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаганлиги сабабли, суд келишув битимини тасдиқлашни ва иш бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2019 йил 18 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида”ги 204-сонли Қарорининг 17-бандига кўра, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида унинг барча шартлари баён этилиши лозим. Бунда тарафларнинг суд харажатларини тақсимлаш бўйича келишувнинг мавжуд эмаслиги келишув битимини тасдиқлашни рад этишга асос бўлмаслигини инобатга олиши керак. Бундай ҳолда, суд харажатларини тақсимлаш масаласини суд Иқтисодий процессуал кодексиннг 118-моддаси қоидалари асосида ҳал қилиши юзасидан тушунтириш берган. Юқоридагиларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, Пленум қарори тушунтиришидан келиб чиқиб 2023 йил 27 апрелдаги келишув битимини тасдиқлашни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини, яъни олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини қарздордан аризачи фойдасига ундириб, давлат божини қарздор зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 57, 161, 163, 165, 166- моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалиги (қарздор) ва кредиторлар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси (ҳақдор), «Агробанк” АТБ (ҳақдор)лар ўртасида 2023 йил 27 апрелда тузилган келишув битими қуйидагилар асосида тасдиқлансин: Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 06 мартдаги 1304-2301/447-сонли иш бўйича чиқарилган ажримига асосан қарздорга нисбатан жорий этилган кузатув жараёнида муваққат бошқарувчи томонидан тузилган кредиторлар талаблари реестрига мувофиқ, қарздорнинг кредиторлик қарзларини умумий суммаси 657.564.200 сўмни ташкил қилади, шу жумладан: қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигининг «Агробанк” АТБ Пахтакор филиалидан кредит шартномасидан 28.03.2023 йил ҳолатига 420.000.000 сўм қарздорлиги мавжуд, қарздор мазкур кредит қарздорлигини 2025 йил 01 январь кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олади. қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигининг Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет олдидаги қарздорлиги 29.03.2023 йил ҳолатига 237.564.200 сўмни ташкил этиб, қарздор мазкур қарздорликни 2023 йил апрель ойида 37.564.200 сўм, қолган 200.000.000 сўм солиқ қарздорлигини 4 (тўрт) ой давомида, яъни май ойида 50.000.000 сўм, июнь ойида 50.000.000 сўм, июль ойида 50.000.000 сўм, август ойида 50.000.000 сўмни тўлаб бериш мажбуриятини олади. Қарздор кредиторлар олдидаги қарздорликларни узиш мажбуриятини муддатидан олдин бажариш ҳуқуқига эга. Қарздор томонидан келишув битими шартлари бажарилмаган тақдирда кредиторлар қонунда белгиланган тартибда талабнома тақдим қилиш ҳуқуқига эга. Тарафлар ўзаро келиша олмаган тақдирда, келишмовчиликлар ва низолар суд тарибида ҳал қилинади. Келишув битими “Қарздор”, “Кредитор”лар, учун Дўстлик туманлараро иқтисодий суди томонидан тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради ва улар учун мажбурий ҳисобланади. Кучга кирган келишув битимини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ушбу келишув битимининг тузилиши ва Дўстлик туманлараро иқтисодий суди томонидан тасдиқланиши мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритиш учун тугатиш учун асос бўлади. «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалигига нисбатан юритилган мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалиги ҳисобидан аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 30.000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин. Қарздор «MARDIYEV ABDUSATTOR” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция шикояти (протест) келтирилиши мумкин. И.Қурбанов