← Назад
Решение #600320 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 862 символов
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/1396-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар “Ххххх” МЧЖ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 173 836 300,33 сўм асосий қарз, 27 813 800 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишини даъвогар вакили
Ў.Пўлатов (ишончномага асосан), жавобгар вакили Н.Чиниқулов (ишончномага
асосан), иштирокида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида, суд
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Ххххх” МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан
173 836 300,33 сўм асосий қарз, 27 813 800 сўм пеня ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни
кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси
киритилганидан сўнг жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир
қисмини қоплаб берганлигини баѐн қилиб, қолган 163 836 300,33 сўм асосий қарз ва
пеняни ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам қарздорлик
мавжудлиги ҳақида кўрсатма бериб, пеняни камайтиришни сўради.
Суд тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қўйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан кейин матнда ФК)нинг 8 ва
234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
нефть
маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 2022 йил 26 декабрда 236-сонли, 2022 йил 5
январда 2-сонли ва 2023 йил 4 январда 3-сонли шартномалар (кейинги ўринларда
“Шартнома” деб юритилади) имзоланган.
Шартнома шартларига асосан, даъвогар жавобгарга нефть маҳсулотларини
етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.2-бандига мувофиқ, жавобгар шартномада кўрсатилган
маҳсулотлар баҳосининг 15 фоиз пулини олдиндан даъвогарнинг ҳисоб рақамига
ўтказиб беришни ва ҳар бир юборилган маҳсулот етказиб берилган кундан бошлаб 3
кун ичида якуний ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариб,
жавобгарга нефть маҳсулотларини етказиб берган.
Бироқ жавобгар томонидан шартнома юзасидан ўзининг мажбуриятлари тўлиқ
бажарилмасдан, тўловлар қисман амалга оширилганлиги натижасида жавобгарнинг
даъвогар олдида 173 836 300,33 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Шунга асосан, даъвогар манфаатида палата судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 173 836 300,33 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ўз важларини
тасдиқлаш учун судга тақдим этган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар даъвогар
олдидаги асосий қарзни қисман тўлаганлиги, 163 836 300,33 сўм асосий қарз
қолганлиги сабабли суд даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисмини
163 836 300,33 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 27 813 800 сўм пеня
ундириш сўралган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ,
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини
инобатга олиб, талаб қилинган 27 813 800 сўм пеня миқдорини 6 000 000 сўмгача
камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 163 836 300,33 сўм асосий қарз, 6
000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд
даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179,
186-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ххххх” МЧЖ фойдасига
163 836 300,33 сўм асосий қарз, 6 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 4 033 002,01 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75.000 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Т.Салимов