← Назад
Решение #600323 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 165 | — | law | |
| онуни | 161 | — | law | |
| онуни | 165 | — | law | |
| онун | 150 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law | |
| онуннинг | 166 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодексиннг | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/445-сонли иш
АЖРИМ
(тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
ва келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида)
2023 йил 27 апрель
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилоят
Давлат солиқ бошқармасининг қарздор «KO`HNA URGENCH” фермер
хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни муваққат
бошқарувчи Ҳ.Қувандиқов, кредиторлар Жиззах вилоят Давлат солиқ
бошқармаси вакили А.Абдурасулов (ишончнома асосида), «Агробанк” АТБ
вакили Н.Рустамов, «AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган
жамияти вакили О.Деҳқонов (ишончнома асосида) ва қарздор «KO`HNA
URGENCH” фермер хўжалиги раҳбари Қ.Юнусовларнинг иштирокида,
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор қарздор
«KO`HNA URGENCH” фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, суднинг 2023 йил 27 февралдаги
4-1304-2301/445-сонли ажрими билан билан «KO`HNA URGENCH” фермер
хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва
кузатув тартиб таомили жорий қилинган. Муваққат бошқарувчиси этиб
2-тоифали суд бошқарувчиси Х.Қувандиқов тайинланган.
Кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор ва кредиторлар ўртасида
келишув битими тузилган бўлиб, тасдиқлаш учун судга тақдим этилган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздор томонидан
бюджет олдидаги (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) 163.396.300 сўм
миқдордаги солиқ қарздорлиги 2023 йил 5-12 апрель кунлари қарздор
томонидан тўлиқ тўлаб берилганлигини билдириб, кредиторлар реестрига
киритилган бошқа кредиторлар ва қарздор ўртасида келишув битими
тузилганлиги ҳолатига эътирози йўқлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар (раҳбари) солиқ қарздорлигини
тўлиқ тўлаб берганлигини, фермер хўжалигини сақлаб қолиш мақсадида
кредиторлар ва қарздор ўртасида келишув битими тузилганлигини, келишув
битимига кўра кредиторлар реестрига киритилган қарздорликлар 2023 йилнинг
01 октябрига қадар бўлиб-бўлиб тўлаб беришга келишилганлигини, мазкур
келишув битимини тасдиқлаб беришни суддан сўради.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор «Агробанк” АТБ вакили қарздор
билан келишув чоралари кўрилганлигини, кредит шартномаси юзасидан жами
532.998.000 сўмнинг муддати ўтган қисмини, яъни 115.262.200 сўм
қарздорликни 2023 йилнинг 01 июнига қадар тўлаб беришга
келишилганлигини, қолган муддати келмаган кредит қарздорлик бўйича
шартноманинг тўлов графигида кўрсатилган муддатлар даовимда тўлаб
беришга келишилганлигини, 2023 йил 22 апрелда тарафлар ўртасида тузилган
мазкур келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган муваққат бошқарувчиси
Ҳ.Қувандиқов тушунтириш бериб, қарздорнинг тугатиш харажатлари жами
791.750.200 сўмни ташкил этганлиги, шундан бюджет олдидаги (солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар) 163.396.300 сўм миқдордаги солиқ қарздорлиги
2023 йил 5-12 апрель кунлари қарздор томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги,
қолган 628.353.902 сўм қарздорликни 01.10.2023 йилга қадар бўлиб-бўлиб
тўлаб беришга қарздор ва кредиторлар ўзаро келишилганлигини, хусусан
«Агробанк” АТБ олинган кредит шартномаси бўйича муддати ўтган кредит
асосий қарз ва кредит фоизларидан бўлган 115.262.200 сўм қарздорликни пул
ўтказиш йўли билан 2023 йил 01 июнгача қарздорликни узиш мажбуриятини,
«CLUSTER COTTON WHEAT” масъулияти чекланган жамияти олдидаги
87.697.302 сўм қарздорликни пул ўтказиш йўли билан 2023 йил
01 июлгача тўлаб бериш мажбуриятини, «AGRO ELEGAND KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти олдидаги 7.658.600 сўм қарздорликни пул
ўтказиш йўли билан 2023 йил 01 октябргача тўлаб бериш мажбуриятини
олганлигини юзасидан улар билан келишув битими тузилганлигини, мазкур
ҳолат юзасидан кредиторларнинг 1-сонли умумий йиғилиши томонидан
келишув битими тузиш ва тасдиқлаш учун судга тақдим қилиш юзасидан қарор
қабул қилинганлигини келишув битими қонуний тузилганлигини ҳисобга олиб,
келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган «AGRO ELEGAND KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти вакили тарафлар ўртасида тузилган
2023 йил 22 апрелдаги келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида кредитор «CLUSTER COTTON WHEAT”
масъулияти чекланган жамияти ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (кейинги ўринларда Қонун)нинг 165-моддасига кўра тўловга суд
келишув битими кўриб чиқиладиган сана ҳақида манфаатдор тарафларни
хабардор қилади. Хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур ҳолатда суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мазкур низони
кредитор «CLUSTER COTTON WHEAT” масъулияти чекланган жамияти
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Қарздор «KO`HNA URGENCH” фермер хўжалиги (СТИР: 307 209 666)
Жиззах вилояти Арнасой тумани давлат рўйхатидан 2013 йил 23 февраль куни
ўтказилган бўлиб, 1938-сон реестр рақами билан қайд этилган. Фермер
хўжалиги таъсисчиси (раҳбари) Қ.Я.Юнусов тайинланган.
Қарздор «KO`HNA URGENCH” фермер хўжалигининг Устави 2020 йил
07 март куни 1-сон умумий йиғилиш баёни билан тасдиқланиб, 825096-сони
билан рўйхатга олинган, ихтисослашуви қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
ҳисобланади.
Муваққат бошқарувчисининг кузатув натижалари тўғрисида иқтисодий
судга ҳисоботи тақдим этилган.
Ҳисоботга кўра, муваққат бошқарувчиси томонидан “Биржа”
газетасининг 2023 йил 10 мартдаги №18 (3005)-сонида қарздор «KO`HNA
URGENCH” фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатилиб, кузатув тартиб таомили жорий этилганлиги, кредиторлар
томонидан талаблар қабул қилиниши тўғрисида эълон берилганлиги,
хўжаликка тегишли мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мол-мулкларни давлат
рўйхатидан ўтказувчи ташкилотларга сўров хатлари юборилиб, Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат
Кадастрлари палатасининг 15.03.2023 йилдаги 14-02932-сонли хатига
кўра, «KO`HNA URGENCH” фермер хўжалиги номида кўчмас мулк
объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатига олинмаганлиги ҳамда
Қимматли қоғозларларнинг Марказий депозитарийси давлат корхонасининг
11.03.2023 йилдаги 02/10-1307-сонли хатига кўра, қарздорнинг қимматли
қоғозли бозори Ягона дастурий-техник мажмуасида депо ҳисобварағлари
09.03.2023 йил ҳолатига очилмаганлиги ҳамда номида қимматли қоғозлар
(акциялар ҳамда корпоратив облигациялар) мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси
Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати бошқармасининг 24.03.2023
йилдаги 10/8-141-сонли хатига кўра қарздор ҳисобида автотранспорт воситаси
рўйхатга олинмаганлиги, «Агробанк” АТБ арнасой филиалининг 27.03.2023
йилдаги 04/291-сонли хатига кўра қарздорнинг жами 532 998 013,36 сўм
кредит қарздорлиги мавжудлиги, экспорт-импорт операциялари амалга
оширилмаганлиги, ҳисоб-рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги, Арнасой
тумани хокимлиги ижроия маҳкамасининг 13.03.20236 йилдаги 07-107-сонли
хатига кўра қарздорга ажратилган ер майдони туман хокимлиги заҳира ерлар
фондига қайтариб олинмаганлиги, «AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти
чекланган жамиятининг 14.03.2023 йилдаги 114-сонли хатига кўра қарздорнинг
7.658.630 сўм қарздорлиги мавжудлиги, «CLUSTER COTTON WHEAT”
масъулияти чекланган жамиятининг 28.03.2023 йилдаги 53-сонли хатига кўра
қарздорнинг 87.697.302 сўм қарздорлиги мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасининг 24.03.2023 йилдаги
225-сонли хатига кўра, қарздорнинг номига 3 та қишлоқ хўжалиги, мелиорация
ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатгиа олинганлиги, Ўзбекистон
Республикаси “Ўзагролизинг” АЖнинг 27.03.2023 йилдаги 14-06-23/237-сонли
хатига кўра, қарздорнинг лизингдан дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги
мавжуд эмаслиги, Ҳудудий электр тамроқлари Жиззах ҳудудий филиалининг
23.03.2023 йилдаги 03/2164-сонли хатига кўра қарздорнинг электр энергияси
истеъмоли бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги, “Ҳудудгаз Жиззах” Газ
таъминоти филиалининг 23.03.2023 йилдаги 31-03-41-233/1272-сонли хатига
кўра қарздор билан шартнома тузилмаганлиги ва истеъмолчи сифатида
рўйхатга олинмаганлиги аниқланган.
Жорий этилган кузатув тартиб таомили жараёнида 2023 йил 11 апрель
куни ўтказилган 1-сонли кредиторлар йиғилишида қарздор «KO`HNA
URGENCH” фермер хўжалигининг 11.04.2023 йил ҳолатига “Кредиторлар
талабларини қондириш навбати” ва “Кредиторлар талаблари Реестри”
тасдлиқланган. Унга кўра, навбатдан ташқари ва биринчи навбатдаги тўловлар
мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Шунингдек, мазкур кредиторлар йиғилишида қарздор «KO`HNA
URGENCH” фермер хўжалиги томонидан солиқдан бўлган қарздорликларини
тўлиқ тўланганлиги инобатга олиниб, кузатув жараёнида муваққат
бошқарувчиси томонидан тузилган кредиторлар талаблари Реестрига мувофиқ,
қарздорнинг кредиторлик қарздорлигининг умумий суммаси 791.750.200 сўмни
ташкил этиши ва кредиторлар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси,
“Агробанк” АТБ, «AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган
жамияти, «CLUSTER COTTON WHEAT” масъулияти чекланган жамиятидан
бўлган қарздорликларни бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан келишув битими тузиш
тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур кредиторлар йиғилиши қарори асосида 2023 йил 22 апрелда
«KO`HNA URGENCH” фермер хўжалиги (қарздор) ва кредиторлар Жиззах
вилоят Давлат солиқ бошқармаси (ҳақдор), «Агробанк” АТБ (ҳақдор),
«AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (ҳақдор),
«CLUSTER COTTON WHEAT” масъулияти чекланган жамияти (ҳақдор)лар
ўртасида келишув битими тузилган ҳамда ушбу келишув битимини тасдиқлаш
учун судга тақдим этилган.
Ушбу келишув битимида қарздор ва кредиторлар қуйидагиларга
келишилган:
1.
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 06 мартдаги
ажримига асосан қарздорга нисбатан жорий этилган кузатув жараёнида
муваққат бошқарувчи томонидан тузилган кредиторлар талаблари реестрига
мувофиқ,
қарздорнинг
кредиторлик
қарзларини
умумий
суммаси
791.750.200 сўмни ташкил қилади, шу жумладан:
163.396.300 сўм - солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
бюджет олдидаги қарздорлиги 2023 йил 5-12 апрель кунлари қарздор
томонидан тўлиқ тўлаб берилган. (Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг
13.04.2023 йилдаги 25-13729-сонли маълумотнома хати илова қилинади).
532.998.000 сўм - «Агробанк” АТБ Арнасой филиали олдида;
87.697.302 сўм - «CLUSTER COTTON WHEAT” масъулияти
чекланган жамияти олдида;
7.658.600 сўм «AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти олдида.
2.
Кредиторлар қарздорнинг пул мажбуриятларини бажаришни 6 ойга,
яъни 01.10.2023 йилга қадар узайтирадилар (бўлиб-бўлиб тўлаш).
3.
Қарздор:
“Қўҳна Ургенч” фермер хўжалиги ва «Агробанк” АТБ Арнасой
филиали ўртасида 2020 йил 10 сентябрдаги 1792-сонли кредит шартномасига
асосан қишлоқ хўжалиги техинкаларини сотиб олиш учун йиллик 5 фоиз
устама тўлаш шарти билан, 5 (беш) йил муддатга 6 (олти) ой имтиёзли давр
билан 2025 йилнинг июль ойигача жами 753.970.000 сўм миқдорда кредит
ажратилган бўлиб, 2023 йил 27 март ҳолатига жами кредит қарздорлиги
532 998 013,36 сўмни ташкил этади, шундан муддати ўтган кредит асосий қарз
ва кредит фоизларидан бўлган 115.262.200 сўм қарздорликни пул ўтказиш йўли
билан 2023 йил 01 июнгача қарздорликни узиш, қолган муддати келмаган
417.735.814 сўм кредит қарздорлигини юқорида кўрсатилган кредит
шартномасининг тўлов графигига асосан тўлаб бориш мажбуриятини олади.
(тўлов графиги илова қилинади).
163.396.300 сўм - солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
бюджет олдидаги қарздорлиги қарздор томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги
инобатга олинсин. (Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг 13.04.2023 йилдаги
25-13729-сонли маълумотнома хатига мувофиқ).
«CLUSTER COTTON WHEAT” масъулияти чекланган жамияти
олдидаги 87.697.302 сўм қарздорликни пул ўтказиш йўли билан 2023 йил
01 июлгача тўлаб бериш мажбуриятини олади.
«AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти
олдидаги 7.658.600 сўм қарздорликни пул ўтказиш йўли билан 2023 йил
01 октябргача тўлаб бериш мажбуриятини олади.
4.
Қарздор
кредиторлар
олдидаги
қарздорликларни
узиш
мажбуриятини муддатидан олдин бажариш ҳуқуқига эга.
5.
Қарздор томонидан келишув битими шартлари бажарилмаган
тақдирда кредиторлар қонунда белгиланган тартибда талабнома тақдим қилиш
ҳуқуқига эга.
6.
Мазкур
келишув
битими
иқтисодий
суд
томонидан
тасдиқланганидан кейин кучга киради.
Суд иш иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, келишув битими
ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд қуйида асосларга
кўра, келишув битимини тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 161-моддасига кўра, қарздор ва кредиторлар суд томонидан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай
босқичида келишув битимини тузишга ҳақли.
Кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор
кредиторлар
йиғилиши
томонидан
қабул
қилинади.
Кредиторлар
йиғилишининг келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи,
иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул
қилинади ҳамда қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган молмулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса,
қабул қилинган деб ҳисобланади. Кредитор вакилининг келишув битимини
тузиш масаласи тўғрисида овоз беришга доир ваколатлари унинг
ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак.
Келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги
тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш
бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилади.
Келишув битими суд томонидан тасдиқланиши лозим бўлиб, бу ҳақда
ажрим чиқарилади, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш кўрсатилади.
Келишув битими қарздор, кредиторлар, шунингдек келишув битимида
иштирок этаётган учинчи шахслар учун суд томонидан тасдиқланган кундан
эътиборан кучга киради ва улар учун мажбурийдир. Кучга кирган келишув
битимини бажаришни бир томонлама рад этишга йўл қўйилмайди.
Келишув битими тузишни ёқлаб овоз берган кредитор, қарздорнинг
муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси келишув
битимини тузишга қарши овоз берган ёхуд овоз беришда иштирок этмаган
кредиторлар олдида қарздорнинг пул мажбуриятларини ва (ёки) солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятини бажаришга ҳақли. Бу ҳолда кредитор
қарздор учун таклиф этилган ижрони қабул қилиши шарт, қарздорнинг
мажбуриятларини бажарган шахсга эса кредиторнинг мажбурият бўйича талаб
қилиш ҳуқуқлари ўтади.
Мазкур Қонунининг 165-моддасига мувофиқ, келишув битими фақат
харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи
қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул
маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар
қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкин.
Қонуннинг 150-моддасида белгиланганидек, суд харажатлари, суд
бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва
фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари,
шунингдек,
қарздорнинг
тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида
иш
қўзғатилганидан кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича
талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар
етказилганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг
талабларини қондириш навбатдан ташқари тарзда амалга оширилади.
Қонуннинг 166-моддаси биринчи қисмига кўра, қузатув, суд санацияси,
ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида
суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тасдиқлаш учун тақдим қилинган
келишув битими қонунчиликка зид бўлмаганлиги ва учинчи шахсларнинг
ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаганлиги сабабли, суд келишув битимини
тасдиқлашни ва иш бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2019 йил
18 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда
процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар
тўғрисида”ги 204-сонли Қарорининг 17-бандига кўра, келишув битимини
тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида унинг барча шартлари
баён этилиши лозим. Бунда тарафларнинг суд харажатларини тақсимлаш
бўйича келишувнинг мавжуд эмаслиги келишув битимини тасдиқлашни
рад этишга асос бўлмаслигини инобатга олиши керак. Бундай
ҳолда, суд харажатларини тақсимлаш масаласини суд Иқтисодий процессуал
кодексиннг 118-моддаси қоидалари асосида ҳал қилиши юзасидан тушунтириш
берган.
Юқоридагиларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга
тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, Пленум қарори тушунтиришидан келиб чиқиб
2023 йил 22 апрелдаги келишув битимини тасдиқлашни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини, яъни олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажатини қарздордан аризачи фойдасига ундириб, давлат божини қарздор
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг 57, 161, 163, 165, 166- моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195-моддаларини қўллаб,
суд
а ж р и м қ и л д и:
«KO`HNA URGENCH” фермер хўжалиги (қарздор) ва кредиторлар
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси (ҳақдор), «Агробанк” АТБ (ҳақдор),
«AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (ҳақдор),
«CLUSTER COTTON WHEAT” масъулияти чекланган жамияти (ҳақдор)лар
ўртасида 2023 йил 22 апрелда тузилган келишув битими қуйидагилар асосида
тасдиқлансин:
1.
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 06 мартдаги
ажримига асосан қарздорга нисбатан жорий этилган кузатув жараёнида
муваққат бошқарувчи томонидан тузилган кредиторлар талаблари реестрига
мувофиқ,
қарздорнинг
кредиторлик
қарзларини
умумий
суммаси
791.750.200 сўмни ташкил қилади, шу жумладан:
163.396.300 сўм - солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
бюджет олдидаги қарздорлиги 2023 йил 5-12 апрель кунлари қарздор
томонидан тўлиқ тўлаб берилган. (Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг
13.04.2023 йилдаги 25-13729-сонли маълумотнома хати илова қилинади).
532.998.000 сўм - «Агробанк” АТБ Арнасой филиали олдида;
87.697.302 сўм - «CLUSTER COTTON WHEAT” масъулияти
чекланган жамияти олдида;
7.658.600 сўм «AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти олдида.
2.
Кредиторлар қарздорнинг пул мажбуриятларини бажаришни 6 ойга,
яъни 01.10.2023 йилга қадар узайтирадилар (бўлиб-бўлиб тўлаш).
3.
Қарздор:
“Қўҳна Ургенч” фермер хўжалиги ва «Агробанк” АТБ Арнасой
филиали ўртасида 2020 йил 10 сентябрдаги 1792-сонли кредит шартномасига
асосан қишлоқ хўжалиги техинкаларини сотиб олиш учун йиллик 5 фоиз
устама тўлаш шарти билан, 5 (беш) йил муддатга 6 (олти) ой имтиёзли давр
билан 2025 йилнинг июль ойигача жами 753.970.000 сўм миқдорда кредит
ажратилган бўлиб, 2023 йил 27 март ҳолатига жами кредит қарздорлиги
532 998 013,36 сўмни ташкил этади, шундан муддати ўтган кредит асосий қарз
ва кредит фоизларидан бўлган 115.262.200 сўм қарздорликни пул ўтказиш йўли
билан 2023 йил 01 июнгача қарздорликни узиш, қолган муддати келмаган
417.735.814 сўм кредит қарздорлигини юқорида кўрсатилган кредит
шартномасининг тўлов графигига асосан тўлаб бориш мажбуриятини олади.
(тўлов графиги илова қилинади).
163.396.300 сўм - солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
бюджет олдидаги қарздорлиги қарздор томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги
инобатга олинсин. (Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг 13.04.2023 йилдаги
25-13729-сонли маълумотнома хатига мувофиқ).
«CLUSTER COTTON WHEAT” масъулияти чекланган жамияти
олдидаги 87.697.302 сўм қарздорликни пул ўтказиш йўли билан 2023 йил
01 июлгача тўлаб бериш мажбуриятини олади.
«AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти
олдидаги 7.658.600 сўм қарздорликни пул ўтказиш йўли билан 2023 йил
01 октябргача тўлаб бериш мажбуриятини олади.
4.
Қарздор
кредиторлар
олдидаги
қарздорликларни
узиш
мажбуриятини муддатидан олдин бажариш ҳуқуқига эга.
5.
Қарздор томонидан келишув битими шартлари бажарилмаган
тақдирда кредиторлар қонунда белгиланган тартибда талабнома тақдим қилиш
ҳуқуқига эга.
6.
Мазкур
келишув
битими
иқтисодий
суд
томонидан
тасдиқланганидан кейин кучга киради.
Келишув битими “Қарздор”, “Кредитор”лар, учун Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди томонидан тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради ва
улар учун мажбурий ҳисобланади.
Кучга кирган келишув битимини бажаришдан бир томонлама бош
тортишга йўл қўйилмайди.
Ушбу келишув битимининг тузилиши ва Дўстлик туманлараро иқтисодий
суди томонидан тасдиқланиши мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритиш учун
тугатиш учун асос бўлади.
«KO`HNA URGENCH” фермер хўжалигига нисбатан юритилган мазкур
иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Қарздор «KO`HNA URGENCH” фермер хўжалиги ҳисобидан аризачи
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 30.000 сўм олдиндан
тўланган почта харажати ундирилсин.
Қарздор «KO`HNA URGENCH” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция шикояти (протест) келтирилиши
мумкин.
Судья
И.Қурбанов