Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2201/1395 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ғиждувон транс автошохбекати таъсисчиси Шодиев Шукур масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ғиждувон транс автошохбекати масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078575 Claim ID 3262270 PDF Hash 71397f1987e05ef7... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Орзиевга нисбатан Жиноят кодекси 228-моддаси Орзиевга нисбатан Жиноят кодекси 228 code_article
арори билан Жиноят кодекси 228-моддаси арори билан Жиноят кодекси 228 code_article
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
аролик кодекси 102-моддаси аролик кодекси 102 code_article
аролик кодексининг 103-моддаси аролик кодекси 103 code_article
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2201/1395-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қўлдошев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Кодирова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Бухоро вилоят судининг ходими А.Саноев, даъвогар вакили – адвокат Б.Джураев (2023 йил 1 мартдаги 98-сонли ордер ва 2022 йил 3 августдаги ишончнома асосида), “Gijduvon Trans Avtoshoxbekat” МЧЖ вакили – В.Орзиев (раҳбар), “Anglesey Food” МЧЖ вакиллари – юрисконсульт О.Мамарасулов ва юрисконсульт ёрдамчиси Э.Келдибеков (2022 йил 29 апрелдаги 79-сонли ишончнома асосида), Кадастр агентлигининг Ғиждувон туман бўлими вакили – мутахассис А.Нематовнинг иштирокида, “Gijduvon Trans Avtoshoxbekat” масъулияти чекланган жамияти собиқ таъсисчилари Сафаров Амин, Рахмонов Юсуф, Эргашев Жахонгир, Асадова Райҳон, собиқ раҳбар Давронов Искандар, Ғиждувон туман ҳокимлиги, Кадастрлар палатасининг Ғиждувон туман бўлими, Кадастр агентлигининг Ғиждувон туман бўлими, “Anglesey Food” МЧЖ ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар “Gijduvon Trans Avtoshoxbekat” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Ш.Шодиевнинг жавобгар “Gijduvon Trans Avtoshoxbekat” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Gijduvon Trans Avtoshoxbekat” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ ёки жамият деб юритилади) таъсисчиси Шукур Шодиев (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) МЧЖга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ ижро этувчи органининг Ғиждувон туман ҳокими номига 2017 йил 21 июнда ёзган жамиятга тегишли 10 000 кв.м.дан иборат ер майдонини ихтиёрий равишда туман ҳокимлиги заҳирасига 1 топшириш ҳақида тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида МЧЖ Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Ю.Ҳамадоний кўчаси, 88-уй манзилида жойланганлиги, унга тегишли умумий ер майдони 2,47 га.ни ташкил қилганлиги, МЧЖ ижрочи раҳбари И.Давронов даврида МЧЖга тегишли 10 000 кв.м.дан иборат ер майдони Ғиждувон туман ҳокимлигининг захирасига ихтиёрий топширилганлиги, Ғиждувон туман ҳокимининг 2017 йил 21 июндаги 987-сонли қарори билан МЧЖга тегишли бўлган умумий ер майдонининг 10 000 кв.м қисми туман ҳокимлиги захирасига ўтказилганлиги, 2017 йил 21 июнь куни ҳолатига МЧЖнинг таъсисчилари 6 та бўлганлиги, жамият ижроя органи таъсисчиларнинг розилигини олмасдан, туман ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилганлиги, таъсисчиларнинг ушбу аризадан хабари бўлмаганлиги, Бухоро вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг 2021 йил 16 апрелдаги экспертиза хулосасида ер майдонини захирага топшириш ҳақидаги аризадаги имзо И.Давроновга тегишли эмаслиги ва В.Орзиев томонидан қўйилганлиги қайд қилинганлиги, ушбу ҳолат юзасидан В.Орзиевга нисбатан Жиноят кодекси 228-моддасининг биринчи қисми билан қўзғатилган жиноят иши тергов органининг 2022 йил 23 майдаги қарори билан тугатилганлигини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 28 ноябрдаги ажрими билан МЧЖ собиқ таъсисчилари А.Сафаров, Ю.Рахмонов, Ж.Эргашев, Ч.Ўринов ва марҳум С.Асадовнинг ҳуқуқий вориси Р.Асадова, собиқ раҳбар И.Давронов, Ғиждувон туман ҳокимлиги, Кадастрлар палатаси Ғиждувон туман бўлими, Кадастр агентлигининг Ғиждувон туман бўлими ҳамда “Anglesey Food” МЧЖ ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими билан иш бўйича иш юритиш тугатилган. Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилинган ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги, суд мажлисида текширилмаган далиллар ва иш ҳолатларига мувофиқ бўлмаган хулосалар билан келишиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилишига йўл қўйганлиги, МЧЖ томонидан битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланиши, В.Орзиев МЧЖнинг ваколатли вакили ҳисобланмаслиги ва унга ҳеч қандай ваколат берилмаганлиги, тергов органининг 2022 йил 23 майдаги қарори билан Жиноят кодекси 228-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилган В.Орзиевни жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги 2 муносабати билан жиноят ишини қўзғатиш рад этилганлиги, иқтисодий суд асоссиз маъмурий суд ҳужжатларига ҳавола қилганлиги, чунки, маъмурий суд айнан иқтисодий суднинг предмети бўлган ариза мавжудлигидан келиб чиқиб, туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўхтамга келганлиги, суд ариза битим эмаслиги тўғрисида асоссиз хулоса қилинган бўлса-да, бешинчи хатбошисида ариза бу битим деб юқоридаги хулосага тескари ҳолат баён қилинганлиги, аслида, ушбу ариза бир тарафлама битим ҳисобланиши ва ушбу ҳолатда ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, МЧЖ раҳбарини ер участкасини бериш нияти бўлмаганлиги, туман ҳокими мажбурлаганлиги, чунки ер участкаси Ғиждувонни марказида жойлашганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилиб, арз қилинган талабни тўлиқ қаноатлатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. МЧЖ вакили ариза ёзишга туман ҳокимлигининг ходими мажбурлаганлиги, ҳужжатни ўзи тайёрлаганлиги, унга МЧЖнинг муҳри ва штампини қўйиб, унга имзолатганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. “Anglesey Food” МЧЖ вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, ариза битим эканлиги исботланмаганлиги, ИПКнинг 73-моддасига асосан Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 сентбярдаги қарори иқтисодий суд учун мажбур эканлиги, ушбу қарорда ҳужжат қалбакилаштирилганлиги исботланмаган ва 4 йил ўтиб кетган деб қайд қилинганлигини баён қилиб, даъво муддатини қўллашни ва шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Кадастр органининг вакили туман ҳокимининг қарорига асосан “Anglesey Food” МЧЖга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлигини баён қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. МЧЖ собиқ таъсисчилари А.Сафаров, Ю.Рахмонов, Ж.Эргашев, Р.Асадова, собиқ раҳбар И.Давронов ва Ғиждувон туман ҳокимлиги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни МЧЖ собиқ таъсисчилари А.Сафаров, Ю.Рахмонов, Ж.Эргашев, Ч.Ўринов ва Р.Асадова, собиқ раҳбар И.Давронов ва Ғиждувон туман ҳокимлигининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. 3 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 102-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартномалар) бўлиши мумкин. Битим тузиш учун қонунчиликка ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса, бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 103-моддасида бир тарафлама битим уни тузган шахс учун бурчлар келтириб чиқариши, у бошқа шахслар учун қонун ҳужжатларда ёки бу шахслар билан келишувда белгиланган ҳоллардагина бурчлар келтириб чиқариши мумкинлиги, бир тарафлама битимларга нисбатан, башарти қонунчиликка, битимнинг табиати ва моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг III бўлими) тегишинча қўлланилиши белгиланган. МЧЖ ижро этувчи органининг Ғиждувон туман ҳокими номига 2017 йил 21 июнда ёзган жамиятга тегишли 10 000 кв.м.дан иборат ер майдонини ихтиёрий равишда туман ҳокимлиги заҳирасига топшириш ҳақидаги мурожаати МЧЖ учун бурчлар келтириб чиқариши сабабли апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи инстанция судининг иш бўича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиб, ишни мазмунан кўриб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилиб хатоликка йўл қўйган. Чунки, ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилинганда, даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборади. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юбориши керак эди. Бундан кўринадики, биринчи ва апелляция инстанция судлари иш юзасидан қарор қабул қлишда процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни 4 (протестни) кўриш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни ва ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни кўриб чиқишда ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, натижаси бўйича суд ҳужжатларини тақсимлаш ҳамда қонуний қарор қабул қилиш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 302 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими ва Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори бекор қилинсин. Иш биринчи инстанция судида кўриш учун Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев 5