← Назад
Решение #600345 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 апрель
4-1102-2302/1797-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Issiqlik elektr stansiyalari”
АЖ манфаатида жавобгар – ЯТТ “Мирзаахмедов Шерзод Миртахирович”
ҳисобидан 55.967.626 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Г.Камилова (2023 йил
23 февралдаги 01-24/567-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
“Issiqlik elektr stansiyalari” АЖ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ЯТТ “Мирзаахмедов Шерзод Миртахирович” (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 55.967.626 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон
почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг
ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштипрок этган даъвогар вакили судга таққослаш
далолатномани тақдим қилиб 2023 йил 25 апрель ҳолатига жавобгар томонидан
қарздорлик қисман бартараф қилинганлигини маълум қилиб, жавобгардан
қолган 38.567.626 сўм қарздорликни унидириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
тарафларнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
8 ноябрда “Иссиқ сув кўринишдаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш
тўғрисида”ги 81/42-сонли
шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг
1.1-бандига кўра, иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқ сув кўринишдаги
иссиқлик энергиясини етказиб бериш, истъемолчи эса иссиқлик энергиясидан
фойдаланиш ва фойдаланган иссиқлик энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 1.2-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати
282.975.000 сўмни ташкил қилган.
Шартноманинг 3.2-бандига кўра, истеъмолчи иссиқлик таъминоти
корхонасига кейинги ой учун зарурий иссиқлик энергияси учун 70 фоиз
олдиндан тўловни амалга ошириши, қолган 30 фоиз тўловни кейинги ойнинг
15 санасига қадар амалга ошириши белгиланган.
Шартномага асосан, даъвогар томонидан иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик
энергияси белгиланган тартибда етказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 55.967.626 сўмлик
қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган 2023 йил 26 январдаги 01-42/261-сонли талабнома
оқибатсиз қолдирилган сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан шунингдек, даъвогар вакилининг судга
тақдим қилган таққослаш далолатномасидан аниқланишича, даъвогар вакили
судга даъво аризаси билан мурожаат қилгунга қадар жавобгар томонидан
асосий қарз қисман яъни, 17.400.000 сўм тўлов амалга оширганлиги маълум
бўлди. Шу сабабли, суд даъвонинг 55.967.626 сўм асосий қарз ундириш
талабини
38.567.626
сўмга
қаноатлантиришга,
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда даъвонинг 17.400.000 сўм қисми асоссиз бўлганлиги
сабабли мазкур талаб бўйича давлат божи суммаси даъвогар зиммасида
қолдирилиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини даъво талабларининг асосли қисми бўйича жавобгар
зиммасига, даъво талабларининг асоссиз қисми бўйича эса даъвогарнинг
зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ЯТТ “Мирзаахмедов Шерзод Миртахирович” ҳисобидан “Issiqlik elektr
stansiyalari” АЖ фойдасига 38.567.626 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
ЯТТ “Мирзаахмедов Шерзод Миртахирович” ҳисобидан республика
бюджетига 771.352,52 сўм давлат божи ундирилсин.
“Issiqlik elektr stansiyalari” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 348.000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов