Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/831 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Пахтакор пахта тозалаш АЖ Ответчик / Подсудимый Silverleafe BMB Fgro Trade Group МЧЖ ҚК
Source ID 1084984 Claim ID 3255688 PDF Hash dd69701e8344974c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/831-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 апрель Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан 4.398.000.000 сўм асосий қарз ва 1.512.912.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида даъвогар Ж.Зулпанов (раҳбар) ва даъвогар вакили Х.Думанов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли 4.398.000.000 сўм асосий қарз ва 1.512.912.000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар раҳбари Ж.Зулпанов кўрсатма бериб, даъво аризасидаги важларни қувватлаб, жавобгарнинг келишувга эришиш чорасини кўриш таклифини рад этишини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Х.Думанов кўрсатма бериб, даъво аризасидаги важларни қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси бўйича жавобгар ўзининг мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида бошқа шахслардан қарзга вақтинчалик қайтариш шарти билан молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича қарз олинганлигини, заводда ишлаган ногиронлар учун пенсия маблағлари ҳамда иш ҳақларини тўлаб беришга мажбур бўлганлигини, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида зарар етказилганлиги, мана шу етказилган зарарларни инобатга олиб, даъвонинг асосий қарз ва пеня ундириш талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўраб, жавобгарнинг келишувга эришиш чорасини кўриш таклифини рад этишини билдирди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Ў.Пирназаров кўрсатма бериб, даъво талабларининг асосий қарз ундириш талабига эътирози йўқлигини, даъвогар билан келишув чорасини қўллашнинг имкони бўлмаганлигини, 2023 йил ҳосил даврида пахта етиштиришдан ташқари қўшимча равишда ғалла етиштириш ва топшириш бўйича МЧЖга давлат томонидан мажбурият юклатилганлигини, ҳозирги вақтда жавобгарнинг қўшимча пул маблағлари ғалла етиштириш учун тўлиқ сафарбар этилганлиги, айни вақтда жамиятнинг молиявий аҳволи яхши эмаслигини инобатга олиб, пеняни умуман тўлаб беришнинг имкони йўқлигини,агар 10 май кунига қадар қарздорлик тўлиқ тўлаб берилиши юзасидан келишиш чорасининг имкони бўлса қарздорлик тўлаб берилишини билдириб, даъвонинг пеня ундириш талабини рад этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (Сотувчи) ва “SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (Сотиб олувчи) ўртасида 2019 йил 13 июлда кўчмас мулкни сотиш тўғрисида 1-сонли шартнома расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра “сотувчи” (даъвогар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Сотувчи” Пахтакор тумани, Буюк ипак йўли ҚФЙда жойлашган “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг ва унга қарашли “завод олди, А.Темур, Самарқанд” пахта тайёрлаш масканларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар (асбоб ускуналар)ни (бундан буён матнда Объект деб юритилади) мулкий мажмуа сифатида “Сотиб олувчи”га мулк қилиб топшириш (сотиш), “Сотиб олувчи” эса ушбу “Объект”ни қабул қилиб олиш ва мазкур шартномада кўрсатилган “Объект”нинг баҳосини белгиланган тартибда ва муддатларда (2-иловага мувофиқ) “Сотувчи”га бозор қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг 2.1 бандида “Объект”нинг баҳоси 21.991.218.960 сўмни ташкил этиши ва таснифи ўзгармаслиги қайд этилган. ФКнинг 386-моддасига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2-иловасида эса “Объект” баҳосининг тўлов графиги тасдиқланган бўлиб, унда “Сотиб олувчи” томонидан 2022 йил 31 декабрь кунига қадар “Объект” баҳосининг тўланиши лозим бўлган 20 фоизини тўлаб бериш белгиланган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятини лозим даражада бажариб, 21.991.218.960 сўм сўмлик бино ва иншоотларни мулкий мажмуа сифатида топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида тўлиқ топширган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.4-бандида жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган муддатларда ва миқдорда кўчмас мулк (объект)нинг баҳоси (қийматини) тўловини ўз вақтида кечиктирмасдан амалга ошириш назарда тутилган. Даъвогар “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти 2022 йил 30 декабрь куни 01-02/58-сонли талабнома билан жавобгар “SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасига 4.398.243.792 сўм қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабнома юборган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, тўлов жадвалига мувофиқ белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмаган, яъни тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-иловасида келишилган “Объект” баҳосининг 20 фоизи, 398.243.792 сўмни “Сотувчи”га 2022 йил 31 декабрь кунига қадар тўлаб бериши лозим бўлса-да, мазкур пул маблағини тўламанганлиги, шунингдек, жавобгар томонидан талабнома жавобсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 4.398.000.000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида тарафлар вакилларининг берган кўрсатмалари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгарнинг ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, тўлов жадвалига мувофиқ белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмаётганлиги сабабли кечиктириб тўланмаётган 4.398.243.792 сўм қарздорлик учун ҳисобланган 1.512.912.000 сўм пеняни тўлаб беришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи” шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда “Сотувчи”га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо пенянинг миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги кераклиги бўйича шартлашилган. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги яъни, шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган кўчмас мулк объектини мажмуа сифатида белгиланган муддатда ва тартибда қилиб олган бўлсада, шартномада белгиланган муддатларда мазкур кўчмас мулк объект қиймати (баҳоси)ни даъвогарга тўлаб бермаганлиги тарафларнинг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 185.500.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-, 326-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан 4.398.000.000 сўм асосий қарз ва 1.512.912.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан даъвогар “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти фойдасига 4.398.000.000 сўм асосий қарз, 185.500.000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 118.218.240 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят иқтисодий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. И.Қурбанов