← Назад
Решение #600421 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| оидалар | 87 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 апрель
4-1102-2302/1720-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ѐрдамчиси И.Ниязматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг ―-------‖ МЧЖ манфаатида
жавобгар – ―+++++++++++‖ МЧЖ ҳисобидан 335.001.472,90 сўм миқдорида
етказилган зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
даъвогар вакили – ------ (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
―-------‖ МЧЖ манфаатида (бундан буѐн матнда –даъвогар деб юритилади)
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
―+++++++++++‖ МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 335.001.472,90 сўм миқдорида етказилган зарар ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг ―гибрид почта‖ хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон
почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг
ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ѐзма фикрнома
тақдим қилиб, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга
даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз
суммаси бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса тарафларнинг
қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
22 февралда ―Истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини
кўрсатиш‖ тўғрисида 998-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага
кўра, ―Таъминотчи‖ ичимлик сувини ва чиқарилган оқова сувини етказиб
бериш, ―Истеъмолчи‖ эса истеъмол қилинган ичимлик суви ва чиқарилган
оқова суви учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
2022 йил 8 сентябрда ―-------‖ МЧЖ ходимлари томонидан ―+++++++++++‖
МЧЖни ичимлик сувидан фойдаланиши ва оқава сувини чиқарилишини
текшириш давомида, жавобгар ичимлик сув ва оқова сув хизмати мавжудлиги,
асосий кириш қувири Д-100 мм.ли ва Арт скважинасидан ҳисобдан орқали
фойдаланиши, шунингдек яна битта рўйхатга олинмаган Арт скважинасидан
фойдаланиб келаѐтганлиги аниқланган ва ушбу ҳолат юзасидан TST Vil
023869-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Натижада даъвогарга
335.001.472,90 сўм миқдорида зарар етказилган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган 2022 йил 1 ноябрдаги 0000721-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган ―Истеъмолчиларга сув таъминоти
ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари‖ (бундан кейин
матнда – ―Қоидалар‖)нинг 78-бандига кўра, сув қувурлари — канализация
хўжалиги (ИСКХ) ташкилоти вакили сувни ҳисобга олиш асбоби
кўрсаткичларини қайд этиш вақтида истеъмолчи ҳудудидаги ва унга тегишли
барча сувни ҳисобга олиш асбоблари, зулфин, гидрант ва бошқа сув узатиш
қурилмаларидаги пломбаларнинг борлиги ва бутлигини текшириши шарт.
Қоидаларнинг 124-бандига асосан, II ва III гуруҳ истеъмолчиси ИСКХ
ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга
олиш асбоби, айланма линия зулфини, ѐнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг
ҳудудида ѐки тасарруфида бўлган ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан
пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва
сақланиши учун жавоб беради.
Сувни ҳисобга олиш асбоби ва ствол зулфинидаги пломбанинг
сақланмаганлиги ва бут эмаслиги аниқланган тақдирда, сўнгги далолатнома
тузилган санадан эътиборан тўловлар ушбу Қоидалар 87-моддасининг ―б‖
бандига мувофиқ амалга оширилади.
Қоидаларнинг 87-бандига кўра, сувни ҳисобга олиш асбоби билан
таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори
қуйидагича аниқланади:
б) II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув
тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан
амалга оширилади:
Q M F 2g H t , бунда:
М - 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти;
F - суюқлик оқиб ўтадиган қувур ѐки тешик кесими майдони (ички
диаметр бўйича), кв. м;
g - 9,8 м/кв. секунд га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги;
Н - сув тақсимоти ѐки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг
бир метрдаги босими;
t - ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт.
Шунга кўра, 2022 йил 8 сентябрдаги расмийлаштирилган TST Vil 023869сонли далолатнома асосида 30 кун 24 соатдан ҳисоб-китоб қилинганда,Q =
0 .06*0,00785м2*4,429447*2.529.000сек = 54.076,1м3 сув, 54.076,1м3*6.195сўм =
335.001.472,90 сўм етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Суд жараѐнида, ҳақиқатда 2022 йил 8 сентябрда ―-------‖ МЧЖ ходимлари
томонидан ―+++++++++++‖ МЧЖни ичимлик сувидан фойдаланиши ва оқава
сувини чиқарилишини текшириш ўтказилганлиги, унинг натижасида жавобгар
ичимлик сув ва оқова сув хизмати мавжудлиги, асосий кириш қувири Д-100
мм.ли ва Арт скважинасидан ҳисобдан орқали фойдаланиши, шунингдек яна
битта рўйхатга олинмаган Арт скважинасидан фойдаланиб келаѐтганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194сон қарорининг 87-бандига кўра, ушбу ҳолат бўйича ҳисоб-китоб қилинганда
даъвогарга 335.001.472,90 сўм зарар етказилганлиги ишдаги мавжуд далиллар
билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 192-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даьво талаблари тўллиқ қаноатлантирилсин.
―+++++++++++‖ МЧЖ ҳисобидан ―-------‖ МЧЖ фойдасига 335.001.472,90
сўм етказилган зарар ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
―+++++++++++‖ МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 6.700.029,45 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
А.К.Пайғамов