← Назад
Решение #600423 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 апрель
4-1102-2302/1791-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Issiqlik elektr stansiyalari”
АЖ манфаатида жавобгар – “Ezgulik Sari Agro” фермер хўжалиги ҳисобидан
163.900.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни даъвогар вакили – Г.Камилова (2023 йил 23 февралдаги 0124/567-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
“Issiqlik elektr stansiyalari” АЖ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Ezgulik Sari Agro” фермер хўжалиги (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 163.900.000 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон
почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг
ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, судга маълумотномани
тақдим қилиб, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга
даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз
суммаси бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
5 октябрда “Иссиқ сув кўринишдаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш
тўғрисида”ги 35/42-сонли
шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг
1.1-бандига кўра, иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқ сув кўринишдаги
иссиқлик энергиясини етказиб бериш, истъемолчи эса иссиқлик энергиясидан
фойдаланиш ва фойдаланган иссиқлик энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 1.2-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати
1.027.675.000 сўмни ташкил қилган.
Шартноманинг 3.2-бандига кўра, истеъмолчи иссиқлик таъминоти
корхонасига кейинги ой учун зарурий иссиқлик энергияси учун 70 фоиз
олдиндан тўловни амалга ошириши, қолган 30 фоиз тўловни кейинги ойнинг
15 санасига қадар амалга ошириши белгиланган.
Шартномага асосан, даъвогар томонидан иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик
энергияси белгиланган тартибда етказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 163.900.000 сўмлик
қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган сабабли даъвогар
мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвогарнинг
жавобгардан 163.900.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 234, 236-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Ezgulik Sari Agro” фермер хўжалиги ҳисобидан “Issiqlik elektr stansiyalari”
АЖ фойдасига 163.900.000 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
“Ezgulik Sari Agro” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
3.278.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
А.К.Пайғамов