← Назад
Решение #600425 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 апрель
4-1102-2302/594-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.К.Пайғамов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар - Тошкент
вилояти +++++++++бошқармасининг жавобгар - “-------” МЧЖ Қ/К ҳисобидан
266.946.102 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили - У.Комилов (ишончнома асосида),
жавобгар вакиллари - Ф.Абидов (жамият раҳбари), Ш.Мирзаева (ишончнома
асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилояти +++++++++бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади)
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “------” МЧЖ Қ/К (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 266.946.102 сўм
компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси иштирок этган даъвогар вакили, даъво талабларини қўллаб
қувватлаб даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари, даъво талабига эътироз
билдириб, судга ѐзма эътирознома тақдим қилиб, даъво асоссиз эканлиги
сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, даъво
аризаси ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини эса даъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
Тошкент
вилояти
+++++++++бошқармаси бошлиғиниг 2021 йил 1 ноябрдаги 1222\А- сонли
буйруғига биноан “-------” МЧЖ Қ/Кда 2021 йил 17 ноябрдан 20 ноябрга кадар
ўтказилган.
Текширишда, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни мухофаза
килиш бошкармаси инспекторлари Ахмедов Яхѐжон Азимжонович, Авазметов
Сардорбек Улугбекович ва Мирзаев Илхом Бобукулович хамда “Карвон” МЧЖ
Қ/К рахбари Абидов Фазлитдин Салохович иштирокида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг хукуклари ва
конуний манафаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги 2019 йил 27 июлдаги ПФ 5490 сон Фармони 1-иловаси 1-банди
ҳамда Ўзбекистон Республикасиниг “Давлат экология қўмитаси раисининг 2019
йил 1 июлдаги 299-сон буйруғи билан тастикланган “Давлат экология кўмитаси
фаолиятида экология, табиатни муҳофаза килиш ва табиий ресурслардан
оқилона фойдаланишга оид қуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини
жорий килиш тартиби тўғрисидаги низом”и ҳамда Тадбиркорлик субъектлари
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг “-------” МЧЖ Қ/К (СТИР:
202567735)да текшириш ўтказиш тўғрисадаги электрон рўйхатга олиш базасига
2021 йил 30 октябрда 01-04-0801-сонли хати билан берилган 202005-махсус
текширув рақами билан берилган келишовига асосан Тошкент вилояти Экологя
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 2021 йил
1 ноябрдаги 1222/А-сонли буйруғига биноан табиатни муҳофаза қилиш ва
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўналишдаги Ўзбекистон
Республикаси қонунлари ва конун ости ҳужжатлари қай даражада
бажарилишини корхона раҳбари Абидов Фазлитдин Салохивичлар иштирокида
текшириш ўтказилган.
Текшириш жараѐнида, қўйдагилар аниқланган, хусусан:
- Корхона томонидан атроф муҳитни маҳофаза қилиш ва табиий
ресурслардан оқилона фойдаланишга оид чора-тадбирлар режаси ишлаб
чиқилмаган ҳамда Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси билан келишилмаган ва бажариши
бўйича ҳисоботлар тақдим этилмаган. Бу билан Ўзбекистон
Республикаси табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонунинг 41моддалари талаблари бузилганлиги;
- Корхонада атмосферага ташланаѐтган ифлослантировчи моддалар
оқизилаѐтган оқова сувлари буйича таҳлилий намуна олиш учун атроф
муҳитни ифлослантиришни мониторинг қилиш бўлими билан шартнома
тузилмаган, яъни шу кунга қадар аналитик назорат
олиб
борилмаганлиги;
- Корхона фаолияти давомида хосил бўлган ишлаб чиқариш оқова
сувларини Тошкент шаҳар канализацияси тармоғига ташлаб келади.
Оқова сувларни канализация тармоғига ташлаганлик учун коммунал
экологик норматив (КЕН) ишлаб чиқилмаганлиги;
- Бу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
3 февралдаги “Коммунал хўжайлиги тизимида табиатни муҳофаза
қилиш фаолиятини яхшилишга доир қўшимча чора тадбирлар
тўғрисида”ги 11-сон қарори талаблари бузилганлиги;
- Канализация тармоғига ташланаѐтган оқова сувлар таркиби
белгиланган консентрациядан ортиб кетиши ѐки белгиланган меьѐрда
эканлигини текшириш мақсадида оқова сувлардан намуна олиниб атроф
муҳитни ифлослантиришини мониторинг қилиш бўлими томонидан
таҳлил қилингандан оқова сув тартибида темир моддаси белгиланган
консентрациядан 2,8 бараварга ортиқча ташланаѐтганлиги маълум
бўлган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорига
асосан
ҳисоб
китоб
қилинганда
атроф-мухитни
ифлослантирилганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловлари 218.234.274,8 сўмни ташкил қилиши маълум
бўлган.
Даъвогар юқорида қайд этилган кўрсатмалар жавобгар томонидан
бажарилмаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни сўраган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги “Коммунал хўжалиги тизимида табиатни
муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 11-сонли қарорининг 1-иловаси 27-бандида ишлаб чиқариш оқова
сувлари оқизилиши юзасидан мониторинг олиб боришни сув қувурлариканализация корхоналарининг ихтисослаштирилган лабораториялари томонидан
амалга ошириш белгиланганлиги шунингдек, мазкур қарорнинг 28-бандига кўра,
шаҳар сувлари таркибида ифлослантирувчи, ишлаб чиқариш оқова сувларини
ташлаш натижасида ҳосил бўладиган, тозалаш иншоотлари ишлашининг
технологик регламентини бузадиган моддаларнинг юқори концентрацияда
мавжудлиги аниқланган тақдирда сув қувурлари-канализация корхонаси бў
тўғрида Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси ва Соғлиқни
сақлаш вазирлигнинг ҳудудий органларини дарҳол хабардор қилиши шартлиги
белгиланган. Бироқ, мазкур ҳолат юзасидан яъни, оқова сувлари оқизилиши
юзасидан
мониторинг
олиб
боришни
сув
қувурлари-канализация
корхоналарининг ихтисослаштирилган лабораториялари томонидан амалга
ошириши белгиланганлиги ҳамда сув қувурлари-канализация корхонаси
томонидан хабардор қилинмаган бўлсада, даъвогар томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги “Коммунал
хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-сонли қарорига зид равишда оқова
сувлардан намуна олиниб атроф муҳитни ифлослантиришини мониторинг қилиш
бўлими томонидан таҳлил ўтказилган, бундан ташқари даъвогар меъѐрий
ҳужжатларсиз чиқиндиларни жойлаштирилиги учун 48.711.827 сўмни
ундиришни сўраган бўлсада бироқ, чиқиндиларни жавобгар томонидан
жойлаштирилиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилмади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган
ҳолатларни исботлаши керак.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан жами 266.946.102 сўм
компенсация тўловини ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантириш рад
этилганлиги сабабли мазкур талаб бўйича давлат божи суммаси даъвогар
зиммасида қолдирилиши лозим.
Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг
жойлардаги органлари – атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан
ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш
ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда
бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг
ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этишини, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасига
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 128, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирилмасин.
Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов