← Назад
Решение #600449 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2210/57521-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья А.Мамирова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Усманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 27 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар
А.Абдуллаев
ва
Т.Аннаевадан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Bobur-Diyor” оилавий корхонаси
вакиллари Н.Чутбаев (2023 йил 18 апрелдаги 17-сонли ишончномага асосан)
ва У.Абдурахманов (2022 йил 30 ноябрдаги 94/7-сонли ишончномага асосан),
МЧЖ шаклидаги “Gross Insurance” суғурта компанияси вакили Ш.Суюнов
(2023 йил 4 январдаги 01/03-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур
иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори устидан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Bobur-Diyor”
оилавий корхонаси манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкини (бундан буён матнда
банк деб юритилади) жалб қилган ҳолда МЧЖ шаклидаги “Gross Insurance”
суғурта компаниясидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
61 658 473 сўм суғурта товони ва 3 493 365 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 61 658 473 сўм суғурта товони ундирилган. Даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 февралдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган. Даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Палата кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда суғурта
шартномасига асосан суғурта ҳодисаси йўл-транспорт ҳодисаси қалтислиги
натижасида келиб чиққанлиги, суғурта товони тўлашнинг рад қилиш асослари
мавжуд эмаслиги ҳақида важлар келтириб, апелляция инстанцияси судининг
2023 йил 2 февралдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари апелляция
инстанцияси судининг 2023 йил 2 февралдаги қарорини бекор қилиб, ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили шикоятни
қаноатлантиришни рад қилишни, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил
2 февралдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар, жавобгар ва Банкнинг Яшнобод филиали
ўртасида 2021 йил 26 майда 58/21/0319-сонли гаровга қўйилаётган
автотранспорт воситасини суғурталаш шартномаси тузилган. Унга асосан
жавобгар шартномада кўрсатилган суғурта ҳодисалари натижасида даъвогар
томонидан кўрилган зарарни қоплаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1-иловасида Malibu2 русумли, давлат рақами 01 033 OFА
бўлган автотранспорт воситасининг суғурта қиймати 259 136 000 сўмни,
суғурта товони 165 000 000 сўмни ташкил қилиши, франшиза
қўлланилмаслиги белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 25.05.2022 йилдаги
қарорига кўра И.Халбаев 2022 йил 25 апрель куни соат 06:00лар атрофида
ишонч қоғози орқали “Bobur-Diyor” оилавий корхонасига тегишли бўлган
Malibu2 русумли, давлат рақами 01 033 OFА бўлган автотранспорт воситасида
Тошкент шаҳри томонидан Чорбоғ қўрғони томонига қараб харакатланиб
келаётган йўлнинг 4 Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобил йўлининг
73-километрида бошқарувни эплай олмай қатнов йўлининг ўнг томонидаги
темир панжарага урилиб кетган.
“Global Baholash” МЧЖнинг 2022 йил 27 апрельдаги 440-сонли баҳолаш
ҳисоботида автотранспорт воситасига етказилган зарар миқдори
96 835 940 сўмни ташкил қилиши қайд этилган.
Даъвогар томонидан дастлаб жавобгарга суғурталанган автомашина йўл
транспорт ҳодисасига учраганлиги учун зарарни қоплаш тўғрисидаги талаби
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгрдан 61 658 473 сўм суғурта товони ва
3 493 365 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман қаноатлантириш
тўғрисида асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 915-моддасининг биринчи қисмига асосан мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган
ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки
шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф
олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномаси
бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
муайян мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки
шикастланиши хавфи;
фуқаролик жавобгарлиги хавфи - бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки
мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар
бўйича жавобгарлик, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек
шартномалар бўйича жавобгарлик хавфи;
тадбиркорлик
хавфи
тадбиркорнинг
контрагентлари
ўз
мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра
бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик
фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи.
Мазкур низо бўйича тарафлар ўртасида тузилган бош шартномага асосан
қарздорларнинг фуқаролик жавобгарлиги хавфи эмас, балки даъвогарнинг
тадбиркорлик хавфи суғурталанган.
Гаровга қўйилаётган транспорт воситасини суғурта қилишга доир
58/21/0319-сонли шартномасининг 3.1-бандида суғурталовчи шартноманинг
1-иловасида кўрсатилаган суғурталанган транспорт воситасига суғурта
ҳимояси тақдим қилинадиган қалтисликлар натижасида содир бўладиган
суғурта ходисалардан бири сифатида йўл транспорт ҳодисаси белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасига кўра фуқаролик ишлари
бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори
бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг
ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок
этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича
мажбурийдир.
Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2022 йил 25 майдаги
қарорига асосан ҳуқуқбузар И.Холбаев жабрланувчи корхона “Bobur-Diyor”
оилавий корхонасига етказилган 90 246 765 сўм миқдорида моддий зарар
ундирилган. Мазкур қарорга асосан ижро иши қўзғатилганлиги ва ижрочининг
2022 йил 27 июлдаги қарори билан ижро харакатлари жараёнида ундирувчи
корхона томонидан 10-1 хат берилганлиги яъни ундирувчининг аризасига
биноан иш юритиш тамомланган.
Суғурта шартномасининг 9.3.5-бандида агар зарар суммаси суғурта
ҳодисаси юзага келишида айбдор бўлган шахс томонидан тўлиқ қопланган/ёки
қопланаётган бўлса, суғурта қилдирувчи/наф олувчи суғурта товонига бўлган
ўз ҳуқуқини йўқотиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда зарар суммаси суғурта ҳодисаси юзага келишида айбдор
бўлган шахс томонидан тўлиқ қопланган ёки қопланаётган ҳолатлар мавжуд
эмаслиги сабабли, биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига
61 658 473 сўм суғурта товони ундириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан ўзганинг пул
маблағларидан фойдаланганлик учун 3 493 365 сўм фоиз ундириш сўралган.
ФКнинг 327-моддасига кўра бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу
маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Жавобгар томонидан бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ҳолатларига йўл қўйиш ҳолатлари
мавжуд эмаслиги сабабли, биринчи инстанция суди даъвонинг фоиз ундириш
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатларни инобатга
олмасдан, шартноманинг 9.3.5-бандини нотўғри талқин қилиб, даъвогарнинг
моддий зарарни айбдор шахсдан ундириш чорасини кўрмаганлиги ва барвақт
даъво аризаси берилганлиги важи билан ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларга ҳуқуқий
баҳо бермасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб,
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш
ҳақида янги қарор қабул қилиш тўғрисида ноқонуний тўхтамга келган.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига асосан айрим суд ҳужжатларини бекор
қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз
кучида қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
2023 йил 2 февралдаги қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг
2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, кассация
шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси суди учун тўланган
суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан
республика бюджетига кассация инстанцияси учун 651 588,38 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни,
апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 февралдаги қарори ундирувни
бекор қилишни, ижро варақалар беришни лозим топади.
5
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати,
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
МЧЖ шаклидаги “Gross Insurance” суғурта компаниясидан:
- республика бюджетига 651 588,38 сўм давлат божи;
- “Bobur-Diyor” оилавий корхонаси фойдасига 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Т.Аннаева