Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2202/4662 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ELNUR ALYANS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Самарқанд шаҳар ҳокимлиги
Source ID 1078984 Claim ID 3247199 PDF Hash 8921ca49d8c43d56... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аммо мазкур низода ИПКнинг 73-моддаси аммо мазкур низода ИПК 73 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
олатда ФК 212-моддаси олатда ФК 212 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2202/4662-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – И.Ҳамроқулов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – У.Эшқобилов Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 27 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Таджиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, жавобгар вакиллари – А.Тўраев (раҳбар), адвокат Ш.Мамарахимова (2023 йил 14 январдаги 67-сонли ордер асосида), иш юритувчи А.Имомов (2023 йил 1 январдаги 2-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Самарқанд вилоят Қурилиш бош бошқармаси, Давлат кадастрлар палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси, Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясини жалб қилган ҳолда, даъвогар “Elnur Alyans” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Самарқанд шаҳар ҳокимлигига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида Олий суд биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Elnur Alyans” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки МЧЖ деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан жамият томонидан Самарқанд шаҳар, “Зиёлилар” МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 51-уй манзилдаги ўзига тегишли бўлган 710 кв.м. ер участкасида қурилган кўп қаватли турар жой биносига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишни сўраган. Суднинг 2023 йил 16 январдаги ажрими билан Самарқанд вилоят Қурилиш бош бошқармаси, Давлат кадастрлар палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси, Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 27 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди томонидан Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 4-1401-2204/3505-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Самарқанд шаҳар ҳокимиятининг МЧЖга нисбатан Самарқанд шаҳар, “Зиёлилар” МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 51- уй манзилда қурилган ноқонуний бинони бузиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмаслиги кўрсатилганлиги, аммо мазкур низода ИПКнинг 73-моддасини қўллаш мумкин эмаслиги, ноқонуний қурилмага мулк ҳуқуқини белгилашда янги далиллар амалдаги ҳолатларга таъсир қилиши мумкинлиги, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 212-моддасининг тўртинчи қисмида иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкинлигини кўрсатганлиги, бешинчи қисмида эса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмаслиги қайд этилганлиги, даъвогар томонидан “Уна строй” масъулияти чекланган жамиятининг хулосасини тақдим этганлиги, мазкур хулосада қурилиш қурилиш нормаларига мувофиқ қурилганлиги ёзилганлиги, биринчи инстанция суди мазкур корхонани давлат корхонаси эмаслигини кўрсатганлиги, бироқ мазкур корхона давлат корхонаси бўлмаса-да, мазкур хулоса беришга ҳуқуқ берувчи лицензияга эга эканлиги, мазкур низодаги қурилиш ер майдонига даъвогарда кадастр ҳужжатлари билан ҳуқуқ мавжудлиги, мазкур ер майдонида ишлаб чиқариш биноси бўлганлиги, кейинчалик даъвогар ўзининг ҳисобидан ер майдонида 6 қаватли турар жой қурганлиги, даъвогар рухсат берувчи ҳужжатлар олиш учун барча чорларни кўрганлиги, бироқ ушбу ҳужжатларни олиш имкони бўлмаганлиги, Давлат хизматлари орқали Самарқанд шаҳар қурилиш бошқармасига қилинган барча мурожаатлар ижобий ҳал қилинмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. 3 Жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Самарқанд вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги Архитектура шаҳарсозлик Кенгашининг 2022 йил 15 августдаги 34-сонли баённомасига кўра, лойиҳа муаллифи “Gidro Eko Story Proekt” масъулияти чекланган жамиятининг Самарқанд шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 51 ва 51-“а” манзилларда 6 қаватли турар-жой биноси қурилиши бўйича буюртмачи - даъвогарнинг лойиҳа таклифи ва объект жойлашуви, лойиҳадаги уй-жойларни ертўла қисмида қатъиян автотураргоҳ ташкил этиш шарти билан маъқулланган. Шунингдек, қурилиш ишларини қатъиян лойиҳа ҳужжатларига ижобий экспертиза хулосаларини олиш ва белгиланган тартибда вилоят Қурилиш назорат инспекциясини хабардор қилингандан сўнг амалга ошириши белгиланган. Самарқанд шаҳар Қурилиш бўлими бошлиғи ва мутахассислари томонидан 2022 йил 24 майда расмийлаштирилган далолатномадан кўринишича, даъвогар томонидан Самарқанд шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 51-уй манзилда шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан, 6 қаватли турар жой биноси қурилаётганлиги аниқланган. Жумладан, шаҳар Қурилиш бўлимининг тегишли рухсатномаси олинмаганлиги, архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ) мавжуд эмаслиги, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб белгиланган тартибда тасдиқланмаганлиги, шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий йиғма экспертиза хулосаси олинмаганлиги, объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида Давлат хизматлари маркази орқали Қурилиш назорат инспекциясига хабар берилмаганлиги маълум бўлган. Шундан сўнг, Самарқанд шаҳар Қурилиш бўлими томонидан даъвогарга қурилиш ишларини зудлик билан тўхтатиш ва объект қурилиши бўйича рухсат берувчи шаҳарсозлик ҳужжатларини қисқа муддатда расмийлаштириш бўйича 134-сонли ёзма кўрсатма берилган. Даъвогар томонидан ушбу кўрсатмада белгиланган топшириқлар ижроси таъминланмаганлиги сабабли, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ томонидан Самарқанд шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 51-уй манзилда ўзига тегишли бўлган ер участкасида қурилаётган олти қаватли турар жой биносини жавобгар ҳисобидан бузишни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 4-1401-2204/3505-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖ томонидан Самарқанд шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 51-уй манзилда, 710 кв.метрдан иборат ер майдонида қурилаётган 6 қаватли турар-жой биноси ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб топилган ва МЧЖ ҳисобидан бузиш белгиланган. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Демак, даъвогар томонидан қурилаётган 6 қаватли турар-жой биноси ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб топилганлиги ҳолати янгидан исбот қилинмайди. ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди. Мазкур ҳолатда, ўзбошимчалик билан иморат бошқа шахс томонидан даъвогарга тегишли ер участкасида эмас, балки даъвогар томонидан қурилган. Шунинг учун, мазкур ҳолатда ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган норма қўлланилмайди. Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонкний қарор қабул қилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогар томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. 5 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Elnur Alyans” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 27 январдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Elnur Alyans” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: И. Таджиев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова Р. Сагатов