Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1407-2201/481 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ "XALQ BANKI" Ответчик / Подсудимый "ABDULXOLIQ BUYUK MAQSAD SARI" хусусий корхонаси
Source ID 1080806 Claim ID 3192294 PDF Hash 0ac04a0f8c704053... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик Кодекснинг 744-моддаси аролик Кодекс 744 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1407-2201/481-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Л.Асатов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья О.Нуримов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 27 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Убайдуллаев ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимовнинг техник кўмагида АТ “Халқ банки” Пастдарғом туман бўлими ишончли вакили Т.Фармонов (ишончнома асосида) ҳамда “Абдухолиқ буюк мақсад сари” хусусий корхонаси ишончли вакиллари К.Шомирзаев (раҳбар), Н.Махмадияров (ишончнома ва 2021 йил 15 декабрдаги 7-сонли ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар “Абдухолиқ буюк мақсад сари” хусусий корхонасига нисбатан 5 206 000 сўм асосий кредит қарзи, 1 000 000 сўм кредит фоизини ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган “Элдош ЭЛ-200” русумли мотоцикл ҳамда бошқа мол-мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 августдаги қарори устидан “Абдухолиқ буюк мақсад сари” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Абдухолиқ буюк мақсад сари” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 11 апрель куни 196-сонли кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида даъвогар жавобгарга “Элдош ЭЛ-200” русумли мотоцикл сотиб олиш учун 36 ойга 6 ой имтиёзли давр, йиллик 36 фоиз устама тўлаш шарти билан 19 670 000 сўм кредит ажратилган. Банк кредит шартномаси шартларига кўра МЧЖ шаклидаги “МегаМебико” қўшма корхонаси ва “Абдухолиқ буюк мақсад сари” хусусий 1 корхонаси ўртасида 2019 йил 18 апрель куни тузилган 168/m-сонли олди-сотди шартномасига асосан пул маблағини ўтказиб берган. “Абдухолиқ буюк мақсад сари” хусусий корхонаси томонидан 5 206 000 сўм асосий кредит қарзи ва 1 000 000 сўм кредит фоизи тўланмаганлиги важи билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси Пастдарғом туманлараро иқтисодий судига даъвогар манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 206 000 сўм асосий кредит қарзи, 1 000 000 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган “Элдош ЭЛ-200” русумли мотоцикл ҳамда бошқа мол-мулкларига қаратишни сўраган. Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвонинг “Абдухолиқ буюк мақсад сари” хусусий корхонасидан даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 5 206 000 сўм асосий кредит қарзи, 1 000 000 сўм кредит фоизини ундириш қисми қаноатлантирилиб, даъвонинг ундирувни жавобгарга тегишли бўлган “Элдош ЭЛ-200” русумли мотоцикл ҳамда бошқа мол-мулкларига қаратишдан иборат қисмини қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 августдаги қарори билан жавобгар “Абдухолиқ буюк мақсад сари” хусусий корхонасининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда “Абдухолиқ буюк мақсад сари” хусусий корхонаси олган кредитини муддатидан олдин банкка тўлаганлиги, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга эътибор қаратмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорининг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслигини билдириб, суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, биринчи ва апелляция инстанцияси судларнинг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. 2 Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 августдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 736-моддасида эса, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган. Фуқаролик Кодекснинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилоят ҳудудий бош бошқармаси мутахассиси Н.Оскаровнинг ўрганиш натижасида расмийлаштирилган 2022 йил 1 июндаги маълумотномасига кўра, 2022 йил 10 январь ҳолатига мижознинг асосий қарзидан 5 205,2 минг сўм муддатли кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича 929,4 минг сўм, жами 6 134,6 минг сўм қарздорлик мавжуд бўлган ва 2022 йил 28 апрель ҳолатига мижознинг асосий қарзидан 3 933,9 минг сўм муддатли ва 1 271,2 минг сўм муддати ўтган ҳамда унга ҳисобланган фоизлар бўйича 1 391,0 минг сўм, жами 6 597,7 минг сўм қарздорлиги мавжуд бўлган. Фуқаро К.Шомирзаев номига очилган ҳисобварағидан келиб тушган 8 179,0 минг сўмлик маблағнинг 6 688,8 минг сўми мижознинг асосий кредит қарздорлигига ва 1 490,1 минг сўми кредит учун ҳисобланган фоиз ва пеняларни тўлаш учун, касса орқали мижознинг кредит, фоиз ва бошқа ҳисобварақларига тўғридан-тўғри келиб тушган 20 012,4 минг сўм миқдоридаги пул маблағининг 5 136,9 минг сўми мижознинг асосий кредит қарздорлигига, 3 857,2 минг сўми кредит учун ҳисобланган фоиз ва пеняларни 3 тўлаш учун, 500,3 минг сўми банк хизматлари учун ва 10 518,0 минг сўми мижознинг асосий ҳисобварағига кирим қилинган, мижоз асосий ҳисобварағига касса орқали кирим қилинган 10 518,0 минг сўм ва терминал орқали келиб тушган 3 365,7 минг сўм, жами 13 883,7 минг сўм миқдоридаги маблағлар: 2 638,0 минг сўми мижознинг асосий кредит қарздорлигига, 5 666,2 минг сўми кредит учун ҳисобланган фоиз ва пеняларни тўлаш учун, 626,6 минг сўми банк хизматлари учун, 150,0 минг сўми адвокатлик хизмати учун, 22,0 минг сўми электрон калит олиш учун, 168,5 минг сўми жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига, 5 221,3 минг сўми солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар учун Молия вазирлиги ягона ҳисобварағига кўчириб берилган. Маълумотномада мижознинг 2022 йил 01 июнь ҳолатига асосий қарздан 5 205,2 минг сўм (шундан 1 926,9 минг сўми муддати ўтган) ва ҳисобланган фоизлар бўйича 1 558,8 минг сўм (шундан 1 528,2 минг сўми муддати ўтган), жами қарздорлиги 6 761,0 минг сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Марказий банк мутахассиснинг тушунтириши ва расмийлаштирилган маълумотнома ҳамда жавобгар ҳисоб варақларидан кўчирмасидан аниқланишича, банк филиалида жавобгарга очилган ҳисобвараққа кирим қилинган пул маблағлари тўлиқ мижознинг кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари ҳамда солиқ ва бошқа тўловлар учун йўналтирилган. Бундан ташқари, суд даъвонинг кредит қарзи ундирувини “Элдош ЭЛ200” русумли мотоцикл ва бошқа мол-мулкларига қаратиш талабини қаноатлантиришни рад этиб қонуний тўхтамга келган, чунки, “Элдош ЭЛ-200” русумли мотоцикл гаровга қўйилганлиги тўғрисида нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси судга тақдим этилмаган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция 4 суди учун тўлаб чиқилган суд харажатлари унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Абдухолиқ буюк мақсад сари” хусусий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т.Аннаева ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев А. Абдуллаев 5