← Назад
Решение #600493 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/747-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 апрель
Дўстлик шаҳри
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR
TARMOQLARI” акциядорлик жамияти манфаатида Арнасой туман
прокурорининг жавобгар Жиззах вилоят Гидрометеорология бошқармасидан
2.586.288 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни Арнасой туман прокурори ёрдамчиси С.Бахромов
ва даъвогар вакили Ж.Наврузов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
Арнасой
туман
прокурори
даъвогар
“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Жиззах вилоят Гидрометеорология бошқармаси (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 4.632.400 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 27 мартдаги ажрими билан иш юзасидан Жиззах
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Арнасой туман молия бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳамда 2023 йил 10 апрелдаги ажрими
билан жавобгар Жиззах вилоят Гидрометеорология бошқармаси ишга дахлдор
жавобгар Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази билан
алмаштирилган.
Суднинг 2023 йил 27 апрелдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво
талаблари миқдорини ўзгартириш, яъни даъво аризасида ундириш сўралган
2.586.288 сўм асосий қарздорлик миқдорини 4.632.400 сўмга кўпайтириш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган туман прокурор ёрдамчиси даъвогар
манфаатларини ҳимоя қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги
важларни қувватлаб, тарафлар ўртасида электр энергияси истеъмоли юзасидан
тузилган шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги, қарздорлик юзасидан талабнома юборилганлиги, лекин
жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, жавобгар томонидан
суд мажлиси давомида қарздорлик қисман тўлаб берилган бўлса-да,
жавобгарнинг манзили узоқ бўлганлиги сабабли ЭХУ кўрсаткичини олишнинг
имкони бўлмаганлигини, бироқ, суд муҳокамаси жараёнида жавобгар
томонидан ЭХУ кўрсаткичи топширилганлиги натижасида қарздорлик суммаси
даъво аризасида кўрсатилган давр учун кўпайганлигини, шу сабабли даъвогар
томонидан мазкур иқтисодий иш бўйича ИПК талабларига мувофиқ даъво
талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида аризани судга тақдим қилиб,
даъво талабининг 2.586.288 сўм қарздорлик ундириш талабини 4.632.400 сўмга
кўпайтиришни, ушбу кўпайтирилган қарздорлик суммаси бир томонлама
имзоланган таққослаш далолатномаси ва ҳисоб-варақ фактура билан ўз
исботини топишини, суд мажлисига қадар жавобгар томонидан қисман тўлов
амалга
оширилганлигини
билдириб,
даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар, Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Арнасой
туман молия бўлими суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўзининг (вакили)
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар ва учинчи шахслар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йилда электр
энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига кўра “таъминотчи”
(даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ
орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун
ўз вақтида ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
ФК 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига
нисбатан ушбу параграф (ФКнинг 6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари
қўлланади.
шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга электр энергиясини
етказиб берган.
ФК 474-моддасига асосан агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра,
истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан тўлов амалга
оширилиши лозимлигига келишилган.
Даъвогарнинг истеъмол қилинган электрнинг ҳақини тўлаб бериши
лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақини
шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Натижада даъвогар
жавобгарнинг асосий қарздорлиги 4.632.400 сўмни ташкил этганлиги асоси
билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Бироқ, даъво аризасида жавобгарнинг электр энергияси истеъмолидан
2023 йилнинг апрель ойи ҳолатига бўлган 4.632.400 сўм асосий қарздорлик
ундириш сўралган бўлиб, иш ҳужжатларидан, хусусан, таққослаш
далолатномасидан кўринишича, мазкур ундириш сўралган 4.632.400 сўмнинг
4.325.823 сўм қисмини асосий қарз ва 306.577 сўм қисмини эса жавобгар
шартнома мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли ҳисобланган
пеня суммасини ташкил этган. Мазкур асосий қарздорлик ва пеня қўшиб
ҳисобланганда жами қарздорлик 4.632.400 сўмни ташкил этган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан даъво аризасида пеня
ундириш талабининг мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан
талаб қилиниши мумкин бўлган электр энергиясидан асосий қарздорлик
4.325.823 сўмни ташкил этади. Шу сабабли суд, даъвонинг 306.577 сўм
қисмини асоссиз деб ҳисоблайди.
Жавобгар томонидан даъво талабини инкор этувчи далиллар ёки
ҳужжатлар тақдим этилмади.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Қайд этилган ҳолатлар, даъвогар вакилларининг кўрсатмаси, бир
томонлама имзоланган таққослаш далолатномаси, ҳисоб-варақ фактура,
истеъмолчининг шахсий истеъмол картаси ҳамда бошқа иш ҳужжатлари билан
тўлиқ тасдиқланади.
Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномадан
кўринишича, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар қисман тўлов амалга
оширганлиги жавобгарнинг 2023 йил 27 апрель ҳолатига 1.825.823 сўм
қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Шу боис, суд даъвонинг 4.632.400 сўм асосий қарз ундириш талабини
1.825.823 сўмга қаноатлантирилиши лозим деб топади.
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, еттинчи қисмига кўра эса давлат
божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим
этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим
этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, уларнинг
важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси суднинг ажрими билан иш
юритувга қабул қилинганлигини ҳамда жавобгар томонидан қарздорлик
юзасидан қисман тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб тақсимлашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176, 179, 180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти
манфаатида Арнасой туман прокурорининг жавобгар Гидрометеорология
хизмати маркази ҳисобидан 4.632.400 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар
“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI”
акциядорлик
жамиятининг фойдасига жавобгар Гидрометеорология хизмати маркази
ҳисобидан 1.825.823 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Гидрометеорология хизмати маркази ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 273.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг асоссиз деб топилган қисми бўйича манфаати кўзланган шахс
даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамияти
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 27.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов