Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1358 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Obod Tamir" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Тошкент вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси
Source ID 1085013 Claim ID 3260002 PDF Hash fe969988d51f36f0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения 9 131 символов
4-1104-2301/1358-сонли иқтисодий иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 27 апрель Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари М.Абджалов (ХХХ вакили, судга тақдим этган 2023 йил 17 апрелдаги 11-14/185-сонли ишончномаси асосида) ва жавобгар вакили О.Хайтбаев (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво тақдим этиб, жавобгар – “ХХХ” ДУК ҳисобидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 562 719 916 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ХХХ” ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 17 сентябрда №6-сонли “Тошкент вилояти Чиноз тумани тиббиёт бирлашмасининг МСКТ ва Диализ ангиография бўлимининг қурилиши объекти бўйича пудрат шартномаси” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент вилояти Чиноз тумани тиббиёт бирлашмасининг МСКТ ва Диализ ангиография бўлимининг қурилиши объекти бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган ва ажратилган лимит маблағлари доирасида ишларни бажариш мажбуриятини, жавобгар Тошкент вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси эса қуриш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш учун қулай шароит яратиб бериш ҳамда бажарилган ишлар бўйича объектни қабул қилиб олиш, пул тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур пудрат шартномаси 2.1-бандига кўра, шартномаинг умумий қиймати 3 037 750 401 сўмни ташкил этган. Даъвогар ўз даъво аризасида ушбу пудрат шартномаси бўйича “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2 865 172 757 сўмлик бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан 2 302 452 840 сўм пул маблағларини тўланганлигини кўрсатиб, жавобгар даъвогар олдида 562 719 916 сўмлик қарздорликка йўл қўганлигини кўрсатиб, даъвогар 1 мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” ДУК ҳисобидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 562 719 916 сўм асосий қарзни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. ХХХнинг ишончли вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, мазкур ишни мазмунан кўриб чиқиб, адолатли ва қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгарнинг вакили вакили суд мажлисида иштирок этиб, тарафларнинг, томонлар ўртасида 2023 йил 14 апрель куни медиатив келишув тузилганлиги сабабли, судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан ўзларининг ишончли вакилларини иштирокини таъминламади. Иш жилдида учинчи шахснинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддасининг 3-қисмига асосан ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакилларини кўрсатувлари ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131моддасига асосан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Томонларнинг вакиллари тақдим этган маълумотларга кўра, тарафларнинг, яъни “ХХХ” ДУК ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 14 апрель куни медиатив келишув тузилган. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ХХХ инжиниринг компанияси” ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 17 сентябрда №6-сонли “Тошкент вилояти Чиноз тумани тиббиёт бирлашмасининг МСКТ ва Диализ ангиография бўлимининг қурилиши объекти бўйича пудрат шартномаси” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент вилояти Чиноз тумани тиббиёт бирлашмасининг МСКТ ва Диализ ангиография бўлимининг қурилиши объекти бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган ва ажратилган лимит маблағлари доирасида ишларни бажариш мажбуриятини, жавобгар Тошкент вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси эса қуриш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш учун қулай шароит яратиб бериш ҳамда бажарилган ишлар бўйича объектни қабул қилиб олиш, пул тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур пудрат шартномаси 2.1-бандига кўра, шартномаинг умумий қиймати 3 037 750 401 сўмни ташкил этган. Даъвогар ўз даъво аризасида ушбу пудрат шартномаси бўйича “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2 865 172 757 сўмлик бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан 2 302 452 840 сўм пул маблағларини тўланганлигини кўрсатиб, жавобгар даъвогар олдида 562 719 916 сўмлик қарздорликка йўл қўганлигини кўрсатиб, даъвогар Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” ДУК ҳисобидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 562 719 916 сўм асосий қарзни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Бироқ, тарафлар ўртасида юзага келган низо бўйича медиатор Б.Алматов иштирокида медиатив келишув тузилган. Медиатив келишувга кўра, мазкур иқтисодий иш доирасида тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси бўйича юзага келган низо доирасида, жавобгар – “ХХХ” ДУК томонидан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилган пудрат ишлари учун қисман тўловни амалга оширилганлигини (жавобгар вакилининг судга тақдим этган 2023 йил 25 апрел санаси ҳолатига ўзаро ҳисобкитобларни солишитириш далолатномасига асосан) ҳамда жавобгарнинг даъвогар олдида мавжуд қарздорликни тўлаб беришлик учун ўзаро медиатив келишув тузилганлигини суд инобатга олишни зарур деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини 3 тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида”ги қарори 8-бандига кўра, манфаати кўзланган шахс давлат органи ёки бошқа орган томонидан берилган даъво бўйича жавобгар билан келишув битими тузишга ҳақли. Бундай ҳолда давлат органи ёки бошқа органнинг келишув битимини тузишда иштироки талаб этилмайди. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17моддаси олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ундирилиши лозим бўлган давлат божини ҳеч бир тарафдан ундирмасликни ва олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига, 170-моддасига ва 195моддасига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Жавобгарнинг вакилини, “ХХХ” ДУК ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 14 апрель куни медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин ва қаноатлантирилсин. Даъвогар – ХХХ “ХХХ" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво тақдим этиб, жавобгар – “ХХХ” ДУК ҳисобидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 562 719 916 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундириш тўғрисида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогарнинг даъво аризасини кўриб чиқишда ундириладиган давлат божи ҳеч бир тарафдан ундирилмасин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўмлик почта харажати инобатга олиниб, даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажримга нисбатан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судъя Х.Н.Равшанов 4