Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2202/4080 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение URGANCH YOG`-MOY акциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый MAXMUDOV 1998 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080761 Claim ID 3213773 PDF Hash ad1dedfadf57603e... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 311-моддаси ФКнинг 311 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2202/4080-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Рахимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Қазаков Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 27 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Убайдуллаев ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Хоразм вилоят судининг ходими И.Шоназаровнинг, Самарқанд вилоят суди ходими Д.Маматазимовнинг техник кўмагида, “Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамиятининг ишончли вакили Ғ.Ёқубов, Х.Рўзметов (2023 йил 12 апрелдаги 7/231-сонли ишончномага асосан) ҳамда “Maxmudov 1998” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Ё.Маҳмудов (раҳбар) ва Х.Абдуллаев (2023 йил 23 январдаги 23/04-сонли ишончномага асосан) иштирокида “Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамиятининг “Maxmudov 1998” масъулияти чекланган жамиятидан 43 189 028 сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги қарори устидан “Maxmudov 1998” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни аниқлади: “Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Maxmudov 1998” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён мантда жавобгар деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш бўйича 2022 йил 20 сентябрда 477391.1.1-сонли 6 048 800 сўмлик, 2022 йил 23 сентябрда 491927.1.1-сонли 163 097 324 сўмлик, 2022 йил 4 октябрда 516991.1.1-сонли 155 334 044 сўмлик шартномалар тузилган. Мазкур шартномаларга кўра, буюртмачи (даъвогар) ўзининг оператор шахсий ҳисоб рақамига 100 фоиз тўловни кўчириб бериш, ижрочи (жавобгар) эса ҲККПдан пул маблағлари келиб тушганлиги ҳақидаги хабарни олганидан сўнг 7 кун ичида шартнома бўйича маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини олган. 1 Даъвогар ҲККПдаги шахсий ҳисоб-рақамига 100 фоиз тўловни кўчириб берган бўлса-да, жавобгар шартномада белгиланган муддатда маҳсулотларни ўз вақтида даъвогарга етказиб бермасдан шартномавий мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Даъвогар 2022 йил 6 октябрдаги 620-сонли, 2022 йил 17 октябрдаги 665-сонли талабномалар билан жавобгарга мурожаат қилинган бўлса-да, жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномалари оқибатсиз қолдирилган, шунга кўра даъвогар Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 43 189 028 сўм закалат пулини ундиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси ва “XT xarid texnologiyalari” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар суд қарорларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда даъвогар бирон бир сабабсиз пул маблағларини музлатиб, шартнома мажбуриятини бузганлиги, товарлар даъвогарнинг айби билан ўз вақтида етказиб берилмаганлиги, суд муҳокамаларида жавобгарнинг эътирозлари инобатга олинмаганлиги, ишга сохта ҳужжатлар тақдим этилганлиги, суд томонидан шартноманинг ўзбек тилидаги нусхаси бўлгани ҳолда унинг рус тилидаги нусхасига асосланиб қарор қабул қилинганлигини билдириб, ўзбек тилидаги шартноманинг матнида етказиб бериш муддати 7 иш куни деб белгиланганлиги ҳақида важларини билдириб, иш юзасидан қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги қарорини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво талабини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни ҳамда “XT xarid texnologiyalari” масъулияти чекланган жамияти масъул мансабдор шахсларига хусусий ажрим чиқаришни сўради. Даъвогар кассация шикоятига эътироз билдириб, биринчи ва апелляция инстанцияси судларнинг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси ва “XT xarid texnologiyalari” масъулияти чекланган 2 жамияти суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси ва “XT xarid texnologiyalari” масъулияти чекланган жамияти вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 354-моддасига асосан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. ФК 312-моддасига кўра, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. ФКнинг 311-моддасига кўра, шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 14-бандида корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар томонидан аукционда иштирок этишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисобрақамларига аукционнинг бошланғич нархдан 3 фоиз миқдорида закалат маблағи ўтказилиши белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартибтаомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” Низом 54-бандига 3 асосан агар аукцион мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи бошланғич нарх ва ўзи томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда бошланғич нарх базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан; базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваридан ошмаслиги кераклиги белгиланган. 516991.1.1-сонли лот бўйича бошланғич нарх 20 фоиздан ортиқ паст нарх таклиф этилганли сабабли, 30 000 000 сўм, шунингдек, 477391.1.1 лот бўйича 1 512 200 сўм жавобгар томонидан қўшимча миқдорида закалат киритилган, бундан ташқари жавобгар 477391.1.1-сонли лот бўйича бошланғич нархнинг 7 561 000 сўмнинг 3 фоиз миқдорида 226 830 сўм, 4919927.1.1-сонли лот бўйича бошланғич нархнинг 177 279 700 сўмнинг 3 фоизи 5 318 391 сўм, 516991.1.1-сонли лот бўйича бошланғич нархнинг 204 386 900 сўмнинг 3 фоизи 6 131 607 сўм закалат пули тўлаган ва ушбу закалат пулларига банд солинган. Жавобгар томонидан шартномалар бўйича даъвогарга белгиланган вақтда маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги сабабли, даъвогар жавобгардан закалат пулларини талаб қилишга ҳақлилиги иш ҳужжатлари ва тарафлар суд мажлисида берган кўрсатмаларидан ўз исботини топди. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларни ҳамда 431 890,28 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд 4 мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, жавобгар “XT xarid texnologiyalari” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўради. ИПК 200-моддасига кўра ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Бироқ, мазкур ишни кўриш жараёнида хусусий ажрим чиқаришни асос мавжудлиги аниқланмади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Maxmudov 1998” масъулияти чекланган жамиятининг хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилмасин. “Maxmudov 1998” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Maxmudov 1998” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари А. Абдуллаев Б. Убайдуллаев 5