Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/814 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "URUG`CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" Ответчик / Подсудимый "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1132066 Claim ID 3264209 PDF Hash e473691e0f503599... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 апрель 4-1103-2301/814-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасасининг жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан институт ва нав органиторларига авторлик ҳуқуқи учун 675.109.000 сўм, "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасасига 450.084.000 сўм жами 1.125.193.000 сўм асосий қарз, 28.129.800 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар даъвогар "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасаси ишончли вакили А.Заидов (2023 йил 29 мартдаги 01/12-557-сонли ишончнома асосида), жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакиллари У.Султонов, А.Хураматов, У.Абдуллаев (2023 йил 19 апрелдаги 93-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан институт ва нав органиторларига авторлик ҳуқуқи учун 675.109.000 сўм, "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасасига 450.084.000 сўм жами 1.125.193.000 сўм асосий қарз, 28.129.800 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасаси ишончли вакили А.Заидов даъво аризадаги важларни такрорлаб корхона томонидан 2021 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит ҳисоб-далолатномаси тасдиқланганлигини, бироқ марказга тақдим этилган ҳисоботлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганда устама ҳақи 185.435.300 сўмга камайтириб ҳисобланганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарорига асосан устама пул маблағлари 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши шарт бўлсада тўланмаганлигини, бир неча бор ёзма мурожаат қилган бўлсада натижа бўлмаганлигини билдириб, институт ва нав органиторларига авторлик ҳуқуқи учун 675.109.000 сўм, "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасасига 450.084.000 сўм ҳамда 28.129.800 сўм банк фоизини ундириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакиллари У.Султонов, А.Хураматов, У.Абдуллаевлар даъвони қисман тан олиб, фермер хўжаликлари билан амалга оширилаётган ҳисоб-китобларда устама назарда тутилмаганлигини, бунинг натижасида зарар кўраётганлигини билдириб, корхонанинг молиявий аҳволини инобатга олиб, даъвонинг банк фозини ундириш қисмини камайтиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли Қарори билан тасдиқланган "Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва класстерларига берилган майдонларида уруғлик пахта хомашёсини етиштиришни молиялаштириш тўғрисида"ги Низомнинг 14-бандига асосан уручилик пахта хомашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Республика Давлат стандарти (O’zDSt-663-2017 "Urug’lik chigit texnikaviy shertlari") талабларига мос бўлганда, пахта хомашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, биринчи авлод (R1) учун 75 фоиз, иккинчи авлод учун (R2) учун 50 фоиз ва учинчи авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорда устамалар тўланиши белгиланган. Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 ноябрда 1738-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда "Уруғлик пахта хом ашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисида"ги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит ҳисоб далолатномаси (55-ХЛ ҳисоботи) (939.757.700 сўм) тасдиқланган ҳолда "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI"га тақдим этилган. "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган 2021 йил ҳосилидан тайёрланган уруғлик чигит учун тўланадиган устама ҳақлар тўғрисидаги ҳисоб-далолатномаси 2021 йил давомида шу йил ҳосили учун Марказига тақдим этилган "Чигит экиш ҳисоботи" ва бошқа ҳисоботлар асосида қайта ҳисоб-китоб қилинганда тўланиши лозим бўлган устамалар 185.435.300 сўмга камайтирилган яъни 2021 йил ҳосилидан тайёрланган уруғлик чигит учун устама ҳақлар 2-босқичда жами 1.125.193.000 сўмни ташкил қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарорига асосан устама пул маблағларини (30 фоизи институт ва нав органиторларига авторлик ҳуқуқи учун ва 20 фоизи "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасасига) 2022 йилнинг 31 декабрь санасига қадар Марказга ўтказиб берилиши лозим бўлган бироқ жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Даъвогар "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасаси томонидан жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамиятига 55-XL ҳисоботларни қайта ҳисоблаб, тасдиқлаган ҳолда тақдим этиш ва устама пул маблағларини тўлаш юзасидан 2022 йил 15 ноябрда 45/021-1251-сонли, 2023 йил 24 январда 45-02-1-174-сонли хат (талабнома) асосида 2021 йилда реализация қилинган уруғлик учун 1.125.193.000 сўм пул маблағларини "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасаси ҳисоб рақамига ўтказиб бериш юзасидан мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабнома хати оқибатсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши; Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг институт ва нав органиторларига авторлик ҳуқуқи учун 675.109.000 сўм, "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасасига 450.084.000 сўм устамани ундириш тўғрисидаги даъво талаблари тарафларнинг тушунтиришлари ишга тақдим этилган хужжатлар жамият томонидан 2021 йилда реализация қилинган уруғлик ҳисоботлари асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасаси жавобгар "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасаси кредиторларнинг пул маблағларидан фойдаланганик учун Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкси 15 фоизни ташкил этганлигини асос қилган ҳолда 2023 йил 01 январь кунидан ҳар бир кун учун 468.830 сўмдан 2023 йил 03 март кунига қадар (468.830 сўм х 60 кун) жами 28.129.800 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддаси 1-банди бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли Қарорининг 7-бандида ФКнинг 327моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги, ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақлилиги, агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 28.129.800 сўм банк фоизни ундириш тўғрисидаги талаби ҳам асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2021 йил ҳосилидан тайёрланган уруғлик чигит учун Институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқи учун 675.109.000 сўм ва "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасасига уруғчиликда иштирок этганлиги учун 450.084.000 сўм жами 1.125.193.000 сўм асосий қарз, 28.129.800 сўм банк фоизини ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини олдиндан тўлаб чиқилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига унидиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 326-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: институт ва нав органиторларига авторлик ҳуқуқи учун 675.109.000 сўм, "URURG’CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" давлат муассасасига 450.084.000 сўм жами 1.125.193.000 сўм асосий қарз, 28.129.800 сўм банк фоизи, 23.066.456 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья М.М.Якубов