Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/770 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон дон акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый TOSHKENT VILOYATI AGROXIZMATLAR MARKAZI
Source ID 1084558 Claim ID 3265706 PDF Hash 0cf5ba92163104f5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ 2023 йил 27 4-1105-2301/770-сонли тумани апрель иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ohangaron Don” АЖ манфаатида жавобгар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази Тошкент вилоят агрохизматлар маркази ҳисобидан 41.583.620,78 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Ж.Рустамов (2022 йил 4 октябрдаги 04/10-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Худайназаров (2023 йил 11 апрелдаги 03/01-04-42-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата) даъвогар “Ohangaron Don” АЖ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази Тошкент вилоят агрохизматлар маркази (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 41.583.620,78 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 18 апрелдаги ажрими билан ишга Тошкент вилоят Ғазначилик бошқармаси ва Тошкент вилоят Молия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили қатнашиб, даъво ариза важларини такрорлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар вакили қатнашиб, даъво талабларига нисбатан эътирози йўқлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамай, суд мажлисида палата ва учинчи шахс вакиллари иштирок этмадилар. Палата даъво аризасида, Тошкент вилоят Ғазначилик бошқармаси алоҳида ариза билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасини ўзларининг иштирокисиз кўришни сўраганлар. Тошкент вилоят Молия бошқармасига суднинг ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга асосан суд низони палата ва учинчи шахс вакиллари иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар ва “Ғўза уруғчилиги маркази” ўртасида 2021 йил 14 апрелда 4-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар ҳар килограми учун 14.463,87 сўмдан жами 2.500 кг соя уруғи маҳсулотини етказиб бериш, “Ғўза уруғчилиги маркази” эса маҳсулотни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандига асосан харидор шартнома имзоланган кундан 10 банк иш куни ичида ҳақиқатда етказиб бериладиган маҳсулотлар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўлов қилиши, товарлар жўнатилгандан сўнг 90 кун ичида тўлов тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан 2021 йил 14 апрелда 83-сонли ҳисобфактура асосида жами 41.583.620,73 сўмлик маҳсулотлар “Ғўза уруғчилиги маркази”га етказиб берилганлигига қарамай, етказиб берилган маҳсулотларнинг ҳақи тўлаб берилмаган. февралдаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ-6159-сонли Фармонига асосан қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021 — 2025 йилларда устувор ривожлантириш концепцияси тасдиқланиб, концепция доирасида қишлоқ хўжалиги тармоқларида таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги субъектларига замонавий агрохизматлар кўрсатишнинг узвий тизимини ўзаро боғлайдиган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ташкил этилган. Мазкур фармонга асосан Марказ Қишлоқ хўжалиги ва озиқовқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Агроинновация» ДУК, «Ғўза уруғчилиги маркази» негизида ташкил этилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4975сонли қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Агроинновация» давлат унитар корхонаси ва Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги «Ғўза уруғчилиги маркази» давлат муассасасининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан 2021 йил 14 апрелдаги 83сонли ҳисоб фактураси билан 41.583.620,78 сўм асосий қарз мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 831.672,42 сўм давлат божи, жавобгардан даъвогар фойдасига 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази Тошкент вилоят агрохизматлар марказидан: - даъвогар “Ohangaron Don” АЖга 41.583.620,78 сўм асосий қарз, ҳамда 30.000 сўм почта харажати; - республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 831.672,42 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Ғ.Машкуров