← Назад
Решение #600650 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/972-сонли иш
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
2023 йил 27 апрель
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Хабарчи қўрғони” фермер
хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Арнасой туман кенгашининг, жавобгар “Олтин воҳа голд агро
кластери” масъулияти чекланган жамиятидан 90.991.000 сўм асосий қарз ва
45.495.500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили К.Каримов (раҳбар)нинг иштирокида
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Хабарчи қўрғони” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
“даъвогар”) манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари Арнасой туман кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш”) Дўстлик
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Олтин воҳа голд агро кластери” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда “жавобгар”)дан 90.991.000 сўм асосий қарз ва 45.495.500 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъвони
қувватлаб, тарафлар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги, мазкур
шартномага кўра жавобгарга бошоқли дон маҳсулоти топширилганлиги,
жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлиги
натижасида 90.991.000 сўм қарздорлик юзага келганлиги, мазкур қарздорлик
тўлаб берилмаганлиги сабабли 45.495.500 сўм пеня ундириш сўралганлигини,
жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажармаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши суд муҳокамасида вакили
иштирокини таъминламади.
Жавобгар “Олтин воҳа голд агро кластери” масъулияти чекланган
жамиятининг даъво аризадаги юридик манзилига юборилган суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими почта алоқаси
ходимлари томонидан “қабул қилувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” қайди
билан судга қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
Кенгаш ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Аниқланишича, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
“Олтин воҳа голд агро кластери” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Суднинг 22.02.2023 йилдаги 4-1304-2301/177-сонли ҳал қилув қарори
билан қарздор “Олтин воҳа голд агро кластери” масъулияти чекланган жамияти
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 9-бандида жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш
қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра
банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво
аризани кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Бундай ҳолатда суд, даъвогар “Хабарчи қўрғони” фермер хўжалиги
манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Арнасой туман кенгашининг жавобгар “Олтин воҳа голд агро кластери”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъвосини кўрмасдан
қолдиришни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни
лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 9-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар “Хабарчи қўрғони” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман
кенгашининг, жавобгар “Олтин воҳа голд агро кластери” масъулияти чекланган
жамиятидан 90.991.000 сўм асосий қарз ва 45.495.500 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъвоси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга
олинсин.
Ихтиёрий тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажатлари даъвогар
“Хабарчи қўрғони” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
И.Қурбанов