Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2301/770 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Элстан масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Мемор хоме масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090768 Claim ID 3260083 PDF Hash 41ebfc6ebdcaa615... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
февралдаги ажрими билан ИПКнинг 33-моддаси февралдаги ажрими билан ИПК 33 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй. 0 370 7151311. Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz Тел: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 апрель 4-1102-2302/770-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “ELSTAN” МЧЖнинг жавобгар – “ME`MOR HOME” МЧЖ ҳисобидан 163.837.500 сўм асосий қарз ва 81.918.750 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари – З. Абдуллаев (ишончнома асосида), С.Атенова (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд биносида суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ELSTAN” МЧЖ (бундан буён матнда –даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ME`MOR HOME” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 163.837.500 сўм асосий қарз ва 81.918.750 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили судга таққослаш далолатномасини тақдим қилиб, жавобгар томонидан асосий қарз тўлиқ тўланганлиги сабабли, жавобгардан фақат 81.918.750 сўм пеня ундириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 13 сентябрда 5/2022-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга шартномада назарда тутилган маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб шартномада белигиланган тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати 192.750.000 сўмни ташкил қилган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, 15 фоиз тўлов амалга оширилганидан сўнг 10 кун ичида маҳсулотни етказиб бериш белгиланган. Даъвогар томонидан шартномага асосан жами 192.750.000 сўмлик маҳсулот (трансформатор подстанцияси)лар етказиб берилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган 2022 йил 20 сентябрдаги 58-сонли электрон ҳисоб-фактура билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар қисман амалга оширилганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 163.837.500 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган 2023 йил 23 январдаги 01/06-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судга 2023 йил 16 февралда даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги, мазкур даъво аризаси Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг девонхонаси орқали 2023 йил 16 февралда 169-рақам билан мухрланиб қабул қилиниб олиганлиги бироқ, жавобгар Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашганлиги сабабли, суднинг 2023 йил 23 февралдаги ажрими билан ИПКнинг 33-моддасига кўра, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига юборилганлиги, жавобгар томонидан эса 2023 йил 17 февралда яъни, даъвогар томонидан даъво аризаси билан судга мурожаат қилганидан сўнг даъвонинг 163.837.500 сўм асосий қарз қисмини тўлиқ тўланганлиги маълум бўлди. Шу сабабли суд даъвонинг жавобгардан 163.837.500 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан 81.918.750 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 81.918.750 сўм пеня миқдорини 12.400.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 326, 333, 437, 449моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ME`MOR HOME” МЧЖ ҳисобидан “ELSTAN” МЧЖ фойдасига 12.400.000 сўм пеня, 4.915.125 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ортиқча тўланган 1.900 сўм почта харажати даъвогарга маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. А.К.Пайғамов