Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/727 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Beauty Glass Decor масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084893 Claim ID 3234521 PDF Hash 3f6e2968d8b4cfdb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПКнинг 108 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2302/727-сонли иш 2023 йил 27 апрель 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.М.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, тарафларсиз, даъвогар “O’zsanoatqurilishbank” АТБ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Beauty Glass Decor” МЧЖ ҳисобидан асосий қарздорлик 207.003 Евро, муддат ўтган асосий қарздорлик 200.605 Евро, фоиз қарздорлик 7558 Евро, жами 415.166 Евро кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик ҚФЙ, Қипчоқ маҳалла ҳудудида жойлашган “Шиша идишларга ишлов бериш” цехининг бир қисми (литер 0006 омборхона биноси-699,96 кв.м, литер 0007 цех биноси-899,68 кв.м, литер 0009 омборхона биноси -632,69 кв.м), шиша идишларга ишлов бериш ускуналари (1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган “роторный 7-сексионный станок матирующий для изделия стекла”, 1 комплект 2017 йилда ишлаб чиқарилган “печ обжига Д10W 300/40/34 конвейр включен” ускуналари), 05.04.2019 йилдаги A EDK 252447сонли, 17.09.2019 йилдаги A EDK 478268-сонли ва 18.09.2019 йилдаги A EDK 479665-сонли давлат божхона декларациясига асосан тегишли бўлган Италия ва Германия давлатларида ишлаб чиқарилган шиша идишларга бадиий безак берувчи ускуналарига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “O’zsanoatqurilishbank” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Beauty Glass Decor” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан асосий қарздорлик 207.003 Евро, муддат ўтган асосий қарздорлик 200.605 Евро, фоиз қарздорлик 7558 Евро, жами 415.166 Евро кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик ҚФЙ, Қипчоқ маҳалла ҳудудида жойлашган “Шиша идишларга ишлов бериш” цехининг бир қисми (литер 0006 омборхона биноси-699,96 кв.м, литер 0007 цех биноси-899,68 кв.м, литер 0009 омборхона биноси -632,69 кв.м), шиша идишларга ишлов бериш ускуналари (1 комплект 2015 йилда ишлаб чиқарилган “роторный 7-сексионный станок матирующий для изделия стекла”, 1 комплект 2017 йилда ишлаб чиқарилган “печ обжига Д10W 300/40/34 конвейр включен” ускуналари), 05.04.2019 йилдаги A EDK 252447-сонли, 17.09.2019 йилдаги A EDK 478268-сонли ва 18.09.2019 йилдаги A EDK 479665сонли давлат божхона декларациясига асосан тегишли бўлган Италия ва Германия давлатларида ишлаб чиқарилган шиша идишларга бадиий безак берувчи ускуналарига қаратишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва палата суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади, палата ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъвогарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими унинг электрон манзили бўйича 2023 йил 20 апрелда юборилган ҳамда даъвогар судга ариза тақдим қилиб ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўз навбатида жавобгар вакили (раҳбар) ҳам судга ариза тақдим қилиб, низонинг жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни ва тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган Шундан келиб чиқиб, суд низони даъвогар, жавобгар ва палата вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатлар билан ҳамда тақдим қилинган медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29моддасида эса медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган. Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар ўзаро келиб чиққан низони профессионал медиатор Н.Хажиев кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 17 апрелда медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Демак, тарафлар медиатив келишувга эришганликлари боис даъво кўрмасдан қолдирилади, “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси талабига мувофиқ давлат божи ундирилмайди, 30.000 сўм почта харажати жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади. Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 107моддасининг 53-банди ҳамда 108, 170, 195- ҳамда 196моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Beauty Glass Decor” МЧЖдан даъвогар “O’zsanoatqurilishbank” АТБга 30.000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев