Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2217/59033 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MASTER GLOBAL PLYUS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый KOMRON-SIFAT-SAVDO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080798 Claim ID 3247359 PDF Hash b3739766de4afd24... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
февралдаги ажрими билан ИПКнинг 272-моддаси февралдаги ажрими билан ИПК 272 law
айъати судьяси ИПК 269-моддаси айъати судьяси ИПК 269 law
ИПК 269-моддаси ИПК 269 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2205/59033-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Тўлқинов Апелляция шикоятини қайтарган судья М.Саидов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 27 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Komron-sifat-savdo” масъулияти чекланган жамияти вакиллари А.Каримов, М.Луқманов (2022 йил 9 декабрдаги 4-сонли ишончномага асосан), “Master Global Plyus” масъулияти чекланган жамияти вакиллари С.Усманов (2023 йил 25 апрелдаги 126-сонли ишончномага асосан) ва Д.Хайруллаев (2023 йил 25 апрелдаги 127-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими устидан “Komron-sifat-savdo” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Master Global Plyus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Komron-sifat-savdo” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 72 073 935,41 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 72 073 935,41 сўм асосий қарз ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 269-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан жавобгарнинг апелляция шикояти қайтарилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими устидан кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда Тошкент 1 шаҳар судининг 2023 йил 16 февралдаги ажрими билан апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилиб, тўланган суд харажатлари ўз зиммасида қолдирилганлиги, апелляция инстанцияси суди шикоят учун тўланган квитанцияларни инобатга олмаганлиги ҳақида важлар келтириб, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 72 073 935,41 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Жавобгар дастлаб ҳал қилув қарори устидан 2023 йил 25 январда апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги ажрими билан ИПКнинг 272-моддасига асосан апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилган. Жавобгар 2023 йил 21 февралда иккинчи маротаба апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция инстанцияси суди ажримиги асосан кўрмасдан қолдирилган апелляция шикояти учун тўланган 2023 йил 25 январда 360 370 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати тўланганлиги ҳақидаги квитанциялар илова қилинган. Шикоят учун янгидан давлат божи ва почта харажатлари тўланмаган. Шу сабабли Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан жавобгарнинг апелляция шикояти қайтариш тўғрисида асосли хулосага келган. Чунки, жавобгар томонидан апелляция шикоятига илова қилинган давлат божи (2023 йил 25 январдаги хос рақами 230251396756) ва почта харажатлари (2023 йил 25 январдаги хос рақами 230251217012) тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар муқаддам жавобгар томонидан берилган апелляция шикояти учун тўланиб, суднинг 2023 йил 16 февралдаги ажрими билан инобатга олинган. Жавобгарнинг 2023 йил 17 февралдаги 02/3-сонли апелляция шикояти бўйича янгидан давлат божи ва почта харажатлари тўланмаган. ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд 2 бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, апелляция шикояти қайтарилади. Судлов ҳайъати ишда тўпланган далилларни текшириб, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қайтариш ҳақида асосли хулосага келган деб баҳолайди. Кассация шикоятида жавобгарнинг Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 16 февралдаги ажримида тўланган суд харажатлари ўз зиммасида қолдирилганлиги, апелляция инстанцияси суди шикоят учун тўланган квитанцияларни инобатга олмаганлиги ҳақидаги важлар асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Чунки, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида давлат божини қайтариш асослари назарда тутилган бўлиб, ушбу моддада апелляция шикояти кўрмасдан қолдирилганлиги учун давлат божи қайтарилиши назарда тутилмаган. Шунингдек, Тошкент шаҳар судининг апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги 2023 йил 16 февралдаги ажримида ҳам тўланган давлат божи ва почта харажатларини жавобгарга қайтариш назарда тутилмаган. Шу сабабли жавобгар янгидан апелляция шикояти билан мурожаат қилганлиги учун янгидан давлат божи ва почта харажатини тўлаши лозим бўлган. ИПК 305-моддасининг биринчи қисмига кўра биринчи инстанция судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш юзасидан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 мартдаги ажримини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган 30 000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини жавобгардан ундиришни, ижро варақаларини беришни, апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан кассация шикояти берилганлиги учун давлат божи ундириш “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилмаганлиги сабабли, кассация инстанцияси учун тўланган 360 370 сўм тўланган давлат божини жавобгарга бюджетдан қайтаришни ва бу ҳақида маълумотнома беришни лозим топади. 3 Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Komron-sifat-savdo” масъулияти чекланган жамиятига 360 370 сўм давлат божини бюджетдан қайтарилсин ва бу ҳақида маълумотнома берилсин. “Komron-sifat-savdo” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б. Убайдуллаев ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Т. Аннаева 4