Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/3693 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "COAL INTER SERVIS GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079666 Claim ID 3274888 PDF Hash 66cabe7ac0c34371... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
арор Кодекснинг 111-моддаси арор Кодекс 111 code_article
онунини 9-моддаси онунини 9 law
шунинг учун ИПК 118-моддаси шунинг учун ИПК 118 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 65 40, 244 66 03 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2304/3693-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Ш.Пўлатов (ишончномага асосан) иштирокида, Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "COAL INTER SERVIS GROUP" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буѐн матнда Солиқ органи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб жавобгар "COAL INTER SERVIS GROUP" масъулияти чекланган жамиятини банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Ишни суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими жавобгарни электрон шахсий кабинетига юборилган, лекин вакили судга келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, солиқ органи вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Жавобгар 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиқ бўйича солиқ ҳисоботи топширмагани учун Солиқ органи қарор асосида жавобгарнинг банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган. Шунингдек солиқ органи томонидан шу куни солиқ тўловчининг солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилгани, ўн кун муддат ичида камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса, судга банкдаги ҳисобварақлар бўйича операциялар ўн кундан кўп муддатга тўхтатилиши ҳақида мурожаат қилиниши ҳақида хабарнома электрон шаклда юборилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида (бундан буѐн матнда СК деб юритилади) солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибига риоя этмагани учун Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат этиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. СК 82-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. СК 106-моддасига асосан солиқ мажбуриятининг бажарилиши мол-мулк гарови, кафиллик, банк кафолати, пенялар, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларнинг тўхтатилиши ва солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш билан таъминланиши мумкин. СК 111-моддасининг биринчи қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади”, деб белгиланган. СК 111-модасининг тўртинчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди”. СК 112-моддасининг биринчи қисмида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 1-банди асосида — солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан кейин бир кундан кечиртирмасдан солиқ органи томонидан бекор қилиниши белгиланган. Аризасига илова қилинган ҳужжатларга кўра, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этмасдан солиқ мажбуриятларини бажармаган, шунинг учун суд аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қонунини 9-моддасининг 12-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилинган, шунинг учун ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан солиқ инспекцияси фойдасига фақат почта харажатини ундирилади. Ариза электрон шаклида судга юборилгани учун жавобгардан почта ҳаражати ундирилмайди. Бинобарин, суд ИПК 118, 176- 179, 215, 216, 217, 220, 221-222-моддаларига асосан, Қ И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Солиқ кодексининг 111-моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар "COAL INTER SERVIS GROUP" масъулияти чекланган жамиятини банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаѐтга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно) чиқиш қисми 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиқ бўйича солиқ ҳисоботи солиқ органига топширилганига қадар тўхтатилсин. Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш учун жавобгар "COAL INTER SERVIS GROUP" масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи банк муассасасига суд ҳужжатини белгиланган тартибда тақдим этиш аризачи Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига бир кун муддат ичида банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисоб варақлардаги операциялар тиклансин. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик қилувчи: Х.Жамолиддинов