Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/979 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Shamshod Sharof фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1085141 Claim ID 3275509 PDF Hash d4e5664983af8fa1... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2302/979-сонли иш АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 2023 йил 27 апрель Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “SHAMSHOD SHAROF” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгашининг, жавобгар “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 50.728.000 сўм асосий қарз ва 18.262.080 сўм пеняни ундириш даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар “SHAMSHOD SHAROF” фермер хўжалиги иш юритувчиси Э.Бобоназаровнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши даъвогар “SHAMSHOD SHAROF” фермер хўжалиги манфаатида Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 50.728.000 сўм асосий қарз ва 18.262.080 сўм пеняни ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада Кенгаш ва жавобгар суд муҳокамасида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Аниқланишича, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 22.02.2023 йилдаги 4-1304-2301/177-сонли ҳал қилув қарори билан аризачининг талаби қаноатлантирилиб, қарздор “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Х.Комилов тайинланган. 107-моддаси 9-бандида жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгашининг даъвогар “SHAMSHOD SHAROF” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти нисбатан 50.728.000 сўм асосий қарз ва 18.262.080 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъвосини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгашининг даъвогар “SHAMSHOD SHAROF” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти нисбатан 50.728.000 сўм асосий қарз ва 18.262.080 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъвоси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати даъвогар “SHAMSHOD SHAROF” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Эргашев