Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3756 Дата решения 27.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Асака банк" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Чорва Замин чашмаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079369 Claim ID 3275442 PDF Hash f309754e2b234499... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 82-моддаси онуни 82 law
тисодий процессуал кодекснинг 195-моддаси тисодий процессуал кодекс 195 code_article
онунни 85-моддаси онунни 85 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz АЖРИМ суд бошқарувчини тайинлаш тўғрисида 2023 йил 27 апрель 4-1501-2302/3756-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова , судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили Б.М. Қодиров (2023 йил 4 январь кунги 20/-05/39-сонли ишончномага асосан иштирокида), қарздор вакили Р.Р. Нишоновнинг иштирокида, кредитор “Асака банк” акциядорлик жамиятининг қарздор “Чорва замини чашмаси” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кредитор “Асака банк” акциядорлик жамияти судга ариза билан мурожаат этиб қарздор “Чорва замини чашмаси” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 11 апрель июнь кунги ажрими билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, қарздор “Чорва замини чашмаси” МЧЖга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган. Кредитор вакили суд бошқарувчини та этишини тушунтириб ўтди. Суд мажлисида қарздор Жўраевни тайинлашни сўради. инлаш масаласини судга ҳавола вакили тугатиш бошқарувчи сифатида Б.М. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги”ги Қонунининг 82-моддасида муваққат бошқарувчи кредиторлар ёки ваколатли давлат органи ёхуд суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси таклиф этган номзодлар орасидан суд томонидан тайинланади. Суднинг муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисидаги ажримида унга тўланадиган ҳақ миқдори ва уни тўлаш тартиби кўрсатилган бўлиши керак. Муваққат бошқарувчига тўланадиган ҳақ миқдори кредиторлар йиғилишининг қарори асосида суд томонидан ўзгартирилиши мумкин. Муваққат бошқарувчи уни ўз вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Муваққат бошқарувчининг уни ўз вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган тақдирда суд кредиторлар таклиф этган номзодлар орасидан янги муваққат бошқарувчини тайинлайди. Муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилмаган бўлса, суд муваққат бошқарувчини ваколатли давлат органи ёки суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси таклиф этган номзодлар орасидан тайинлайди. Муваққат бошқарувчи янги муваққат бошқарувчи тайинлангунига қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттиради. 2 Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги”ги Қонунининг 53, 82,83,85, 242-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 195-моддасини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л Д И: “Чорва замини чашмаси” масъулияти чекланган жамиятини муваққат бошқарувчи сифатида Б.М. Жўраев тайинлансин. Суд бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт баравари миқдорида иш ҳақи белгилансин. Тугатиш бошқарувчиси томонидан: - мазкур ажрим олинган санадан эътиборан уч кун ичида банкротликни қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги ҳақидаги хабарни уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун юбориш таъминлансин; - Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунни 85-моддасида белгиланган мажбуриятларни бажариш таъминлансин. Мазкур иш 2023 йил 25 май куни соат 10-00да суд биносида очиқ суд мажлисда кўриб чиқилсин. Ажрим нусхаси тарафлар, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва суд бошқарувчига юборилсин. Раислик этувчи Д.С. Акрамова